Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Халифалик қулатилганининг 98 йиллиги муносабати билан тадбирлар бошлади

608
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Халифалик қулатилганининг 98 йиллиги муносабати билан тадбирлар бошлади

Ушбу ражаб ойида Халифалик ағдарилишининг аламли хотиралари кечаётган бўлса-да, бироқ бу хотиралар зимнида Уммат учун яхшилик хушхабари ётибди. Зеро, бу Уммат қоқилиш ортидан сакраб туришга ва қайта ривожланишга одатланган умматдир. Бу Уммат ғалаба сабабларига ҳамда илоҳий мабда ва ҳазорий лойиҳага эгадир. Шунингдек, у шундай бир ўғлонларга эгаки, бу ўғлонлар Аллоҳ йўлида, даъватини етказиб, бутун оламга рисолатини улашиш йўлида денгизга йўлиқсалар ҳеч иккиланмай унга шўнғийдилар.

Шу муносабат билан, Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини бу йил турли тадбирлар ўтказмоқда. «Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир» шиори остидаги айни тадбирлар Умматда бир неча фикрларни мустаҳкамлашга қаратилган. Бу фикрлардан муҳимлари:

Халифалик – Уммат халоскори, шаръий фарз ҳамда мустамлакачиликдан озод этувчи бирдан-бир амалий йўлдир.

Уммат қанча мусибат ва қийинчиликларга учрамасин, ўзгариш ясашга қодир. Бунинг исботи учун тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам мисоллар кўп.

Халифалик Аллоҳнинг ваъдаси, Росули ﷺнинг башоратлари бўлиб, Аллоҳ Таолонинг изни ила, яқинда барпо бўлажак.

Мустамлакачи давлатларнинг Умматга қарши ҳужумларини бунчалик кучайтираётганига сабаб, уларнинг юртларимиздаги ўз манфаат ва нуфузларига хавф туғилганини англаб етишганидир.

Халифалик Фаластинни душмандан мудофаа қилган. Мусулмон юртларидаги режимлар бу заминга қарши ҳар қанча тил бириктириб уни ёрдамсиз қолдирса ҳам, Халифалик уни қайта озод этишга албатта қодирдир.

Халифалик Исломни татбиқ қилади. Ислом бутун башариятни бадбахт ҳаётдан, сиёсий ва иқтисодий кризислардан қутқаради. Ислом тун ва кун етиб борганки ерга етиб боради. Чунки бу Аллоҳ ва Росулининг ваъдасидир, Аллоҳ ва Росули ҳақ-рост сўзлади.

Роя газетасининг 2019 йил 3 апрел чоршанба кунги 228-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here