Медведев: АҚШ санкцияларни бекор қилишига ишонмайман

1009
0

Медведев: АҚШ санкцияларни бекор қилишига ишонмайман

 Россия бош вазири Димитрий Медведев “ВКонтакте” тармоғи фойдаланувчилари билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлди. Суҳбат жараёнида АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялари хусусида тўхталар экан, улар қачонлардир бекор қилинишига мутлақо ишонмаслигини айтиб ўтди.

 “Санкциялар бекор қилиниши? Йўқ, бунга ишонмайман. Чунки Қўшма штатлар кейинги юз йилда Россияга нисбатан аёвсиз босим ўтказиб келди. Шундай экан, санкциялар ҳеч қачон бекор қилинмаса керак. Ҳолбуки, бундай бир томонлама чоралар икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказиб, хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётга тушов бўлаётир”, – дея алоҳида қайд этди Россия бош вазири.

 Маълумки, АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар 2014 йилдан кейин таранглашиб кетди. Бунга Украинадаги сиёсий инқироз ортидан Қрим республикасининг Россияга қўшиб олиниши асосий сабабдир. АҚШ Қрим Украинага “қайтарилмагунча” санцияларни бекор қилмоқчи эмас. Расмий Москва эса буни хаёлига келтираётгани йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here