Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг мақоми ўзгаради

839
0

Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг мақоми ўзгаради

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Россия президенти Владимир Путин 28 март куни Бишкекда Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг мақоми ўзгаришини муҳокама қилишади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими мудири Данияр Сидиков маълум қилди.

 “Ҳозирда республикадаги Россия ҳарбий базасининг мақомини ўзгартириш тўғрисидаги протокол тайёрланмоқда, мазкур масала бўйича музокаралар давом этмоқда”, – деди Сидиков. 

 Унинг айтишича, тегишли ҳужжат Путиннинг бўлажак ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган.

 Аввалроқ республика парламентида Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси мақомини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинганди.

 Россия президентининг Бишкекка ташрифи 28 март куни бўлиб ўтади.

 Ҳозирда Қирғизистонда таркибида бир нечта ҳарбий объектлар бўлган Россия бирлашган ҳарбий базаси жойлашган. Россиялик ҳарбийлар Қирғизистонда дипломатик ходимларга тенглаштирилган ва дахлсизлик мақомига эга.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here