Уйғур мусулмонлари Хитой зулми билан ҳукмдорлар хиёнати ўртасида
Франс-24 сайти ҳижрий 1440 йил 2 ражаб, милодий 2019 йил 9 март куни нашр қилган мақолада бундай дейилади:
«Хитойдаги уйғур мусулмонлардан ташкил топган фаоллар қамоқ лагерларида сақланаётган яқинларининг тақдирини очиқлашни Хитой ҳукуматидан талаб қилиш учун интернет тармоғида кампания бошладилар. Хитой бу лагерларни юртдаги «экстремизм» масаласини ҳал этиш мақсадида қурганини ва уларни «касб-ҳунар орттириш марказлари», дея атаганини билдирди. Бироқ уйғур фаоллари Пекинни у ерларда даҳшатли қийноқлар қўллаётганликда айблаб келади».
Роя газетаси шарҳи:
Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонлар масаласи Фаластин, Жанубий Тайланд ва Кашмирдаги мусулмонлар ҳамда Мьянмадаги аракан мусулмонлари масаласи билан бир хил. Шарқий Туркистондаги воқеа-ҳодисалар янгилик эмас, чунки бир ярим асрдан бери у ердаги мусулмонларнинг душман адоватидан бошлари чиқмаяпти. Уларнинг бор йўқ «айб»лари фақат мусулмон бўлганларидир. Бир неча асрлар олдин мусулмонлар ўзлари фатҳ қилган юртларидан «туб аҳоли эмас», деган дастак билан кўчириб чиқарилдилар. Қирғиндан омон қолганлари Хитойнинг бошқа минтақаларига тарқатиб юборилди. Қочишга муваффақ бўлганларни Хитой режими қайтаришга уринди ва қайтарилганларнинг тақдири қамоқ бўлди. Кейин, бу режим мусулмонларни ибодатларида ҳам таъқиб қила бошлади, исломий кўринишда намоён бўлганларнинг барчасига қарши курашди ва уларни бир миллиондан зиёд маҳбус сақланаётган лагерларга жўнатди. Лагерларда уларга нисбатан куфрга олиб борадиган шаклда муомала қилинди… Асосий эътибор болаларга қаратилди. Чунки шу орқали уларни Ислом ва унинг аҳкомларидан узоқ руҳда тарбия қилиш кўзланган.
Бироқ уйғур мусулмонлари ҳануз Исломларини маҳкам ушлаб келмоқдалар, Ислом учун жонларини қизғанмай, Хитой мажбурлаётган талабларга кўнмаяптилар. Улар худди саҳобалар каби турибдилар. Зеро, Макка кофирлари саҳобаларни ўлдириш, қийноққа солиш, қамоққа ташлаш, тирикчиликдан тўсиш… каби кўнгиллари тусаган услублар билан азоб-уқубатга солишганда саҳобалар ҳақ устида собит турганидек уйғур мусулмонлар ҳам сабот билан турибдилар… Бу барча қилмишларни кофирлар саҳобаи киромларни – қодир бўлишса агар – динларидан чиқариш мақсадида қилишганди. Аллоҳнинг изни ила, кофир Хитой уйғур мусулмонларни динларидан чиқаришга асло қодир бўла олишмайди.
Аллоҳга дуо қилиб, бизга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали ёруғ кунларни тезроқ беришини сўраймиз. Зеро, мусулмонлар халифа ортида туриб жанг қиладилар ва у билан ҳимояланадилар. Ана шунда Хитойни ҳам, бошқа мустамлакачи давлатларни ҳам шундай тийиб қўямизки, улар мусулмонларга адоват қилиш ҳақида ҳатто ўйлаб кўришга ҳам журъат қилолмай қолишади.
Роя газетасининг 2019 йил 13 март чоршанба кунги 225-сонидан