Марказий Осиёда халқаро сиёсий кескинликлар кучайиб бормоқда

1128
0

Марказий Осиёда халқаро сиёсий кескинликлар кучайиб бормоқда

Бишкекда “Марказий Осиёда интеграцион жараён: иқтисодий ва хавфсизлик масаласида ҳамжиҳатлик муҳитини пайдо қилиш” номи остида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш Франциянинг Марказий Осиёни ўрганиш институти мажлислар залида уюштирилди. Йиғилишда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистондан сиёсий экспертлар қатнашди. Экспертларнинг таъкидлашича, хавфсизлик масаласида, шунингдек иқтисодий ривожланиш сиёсатларида қўшни давлатлар биргаликда иш олиб боришса, халқаро сиёсатда улкан қудратга эга бўла олишлари мумкин. Бу ҳақида “Азаттык радиоси”  21 феврал куни хабар тарқатди.

Бироз аввал Тошкентда, “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ташкил қилиниб, унда 36 та давлат, 9 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, 71 та таҳлилий тузилмалар, 18 та давлат ташкилотларидан вакиллар иштирок этган эди. 

21 феврал куни Тошкентдаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг навбатдаги анжумани бошланди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари CENTKOM қўмондони иштирок этмоқда.

Марказий Осиёда бир томондан Ғарб мустамлакачилари юқоридаги анжуманларни уюштираётган бўлса, иккинчи томондан Россия ҳам ўз манфаатлари йўлида Қирғизистон жанубида яна бир ҳарбий база қуришни режалаштириб боряпти. Марказий Осиё давлатлари халқаро етакчи давлатлар манфаатлари ўртасида, хавф хатар ва таҳдидлар орасида қолиб кетмоқда. Ҳар икки томон ҳам бор имкониятларини ишга солиб, ушбу мамлакатларни ўз манфаатлари томон юргизиш мақсадида уларга босим ўтказа бошлади.

Марказий Осиё давлатлари АҚШ, Россия ва Хитой давлатлари ўртасидаги келишмовчилик ва кескинликларни ҳал қилишда, улар учун тўқнашув майдонига айланиб боряпти. Улар қалбаки ваҳималар пайдо қилиш ортидан ҳар турли конференциялар уюштириб, бу ваҳималардан кўзлаган мақсадлари йўлида фойдаланишга уринишади! Бу ваҳималарни қандай олдини олиш ҳақида ўтказилган муҳокамалар ортидан, ҳарбий базалар қуриш ҳамда табиий бойликларимиз ва аэропорт, темир йўли каби бир қатор стратегик манфаатларни қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

Халқаро сиёсатнинг касофатидан охирги вақтда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги алоқалар совуқлаша бошлади. Қирғизистон Россиянинг таъсиридан қутулиб чиқиш имкониятига эга эмас. Ўзбекистон эса ўзининг табиий ресурслари ва гиосиёсий стратегик аҳамиятга эгалиги сабабли Ғарб оламининг кучли қўллови остида Россиядан узоқлаша бошлади. У АҚШ билан ҳамкорликда Афғонистонда тинчлик муҳитини пайдо қилиш лоиҳасини жадал олиб боряпти. Ушбу лоиҳа амалга ошса, Ўзбекистон Афғонистон орқали транзит йўлини ўз таъсири остига олади. Ҳатто у Марказий Осиёда таъсир кучига эга етакчи давлатга айланиши кутилмоқда.

Бу лоиҳа русларнинг Ўрта Осиёдаги ҳаётий манфаатларига зид эканлиги боис, Россия Қирғизистонни Ўзбекистон билан кескин муомила қилишга мажбурлай бошлади. Қирғизистон хавфсизлик ходимлари Ўзбекистондан келган “террорист”ни қўлга олгани ҳақида расмий хабар тарқатди ва қўшни давлатдан хавф хатар келаётгандек муҳит пайдо қилишга ҳаракат қила бошлади.  Россия бу “муаммо”ни бартараф қилиш учун қандай оқибатларга олиб борувчи фитналар уюштира олиши, ҳали маълум эмас. Шуниси аниқки, у бор имкониятини ишга солади. Россия минтақада ҳарбий ва бошқа моддий фитналар уюштириш билан иш олиб боради. Чунки унинг бошқа имкониятлари деярли қолмади.

Қирғизистон бу Исломий хавф хатарлар қалбаки эканини яхши билса ҳам, Россиядан қўрқиб, бу ваҳимали муҳитни пайдо қилишда унга кўмаклашади. Чунки Россия ўз мақсади йўлида мамлакатимизда қўпорув ишларини ўзи уюштира олишини яхши билади. Иқтисодий, сиёсий томонлардан ҳам ишчи муҳожирларимизга эҳтиёж кучли. Шунинг учун Қирғизистон Россия билан охиригача бориши кутилади. Юқоридаги халқаро сиёсий аҳволнинг касофатидан, минтақадаги қўшни давлатлар ўрталари яна кескинлашиши кутилмоқда!

Юз бераётган жараёнлардан уммат ёки Марказий Осиё фуқоролари учун ҳеч қандай манфаат йўқ. Оламий куфр бошқаруви асосидаги халқаро сиёсат минтақадаги бирорта мамлакатни ўз таъсири остидан чиқариб юбормайди. Демак улар томондан мустақиллик ёки хотиржамлик кутиш мумкин эмас. Яқин шарқни олиб кўрадиган бўлсак, Курд миллатига доим мустақиллик ваъда қилиб, улардан ўз мақсадида фойдаланиб келади. Курдлар ҳам ҳар сафар ўз давлатларига эга бўлиш илинжида куфрга ёрдам бериб, Ислом ва Мусулмонлар манфаатига путур етказиб келишади! Ҳеч бир мустамлакачи давлат бирор мустамлакасини ўз ихтиёри билан мустақил қилган эмас. Озодлик берилмайди, у тортиб олинади!

Шу ҳазоратдан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак, Марказий Осиё давлатлари яна ғирром, найранг ва ёлғон йўлдан боришяпти. Ҳукуматларимиз уммат манфаатларини толон тарож қилишда куфр билан бирлашиб, хоинларга айланишган. Улар куфр етакчи босқинчи давлатлар билан бирга ўз халқини алдаш асосида хиёнаткорона сиёсат олиб боришади. Масалан Хитойдан ўз манфаатлари йўлида, кераксиз лоиҳалар учун қарз олиб, уммат манфаатларини, ер ости ва усти бойликларини унга бериб юборишяпти.

Юқоридаги сиёсий вазият Марказий Осиё давлатларини бир бирига қарши курашга, ҳатто бир-бирига қарши урушгача олиб бориши мумкин. Биз мусулмонлар зийрак турмас эканмиз, улар миллатлараро, давлатаро ёки ҳудудлараро уруш уруғини сепишга ҳаракат қилишмоқчи! Бизларни фақат мабдаий Исломий тушунчадан келиб чиққан Исломий биродарлик риштаси сақлаб қолиши мумкин! Ҳукумат орган вакиллари томонидан Куфр найрангларига асосланган барча фитналардан узоқ бўлайлик. Фитнанинг энг чўққиси бир миллат номидан иккинчи миллат устига қўпорув амалиётларини уюштиришгача етиб бориши мумкин, огоҳ бўлайлик!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here