Суриядаги сўнгги воқеалар ривожи

1204
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Суриядаги сўнгги воқеалар ривожи

Эрдоганнинг Шарқий Фуротга ҳужум қилиш… Трампнинг эса, Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги баёнотлари!

Савол:

Эрдоган сал аввалроқ Фуротга ҳужум қилиш тўғрисида баёнот берган эди. Ундан кейин ҳужумни кечиктиргани ҳақида, кейин эса, яна ҳужум қилиш тўғрисида қатор баёнотлар берди… Сўнг, Манбиждаги курдлар Сурия режимидан ҳимоя талаб қилишлари ортидан Эрдоган амалиётларни келишган ҳолда олиб бориш учун Россия билан маслаҳатлашишга шошилди… Бу орада Трамп Шарқий Фуротдан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчилигини билдирди… Кейин, бўшлиқни тўлдириш ҳақида гап-сўзлар бўлиб ўтди… ва ҳоказо. Савол шуки, Эрдоганнинг Шарқий Фуротга ҳужум қилиш борасидаги иккиланиши ортида нима бор? Бу ишлар ва берилган баёнотлар Америка билан келишилган ҳолда бўляптими ёки келишилмаган ҳолдами, агар келишилмаган ҳолда бўлаётган бўлса, бу нарса Трамп билан Эрдоган ўртасидаги сиёсатда зиддият борлигини кўрсатадими? Кейин, АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқиб кетилишига нима туртки бўлмоқда? Маъзур тутасиз, саволим чўзилиб кетди, Аллоҳ ажрингизни берсин.

Жавоб:

Эрдоганнинг Шарқий Фурот ҳужумини режалаштираётганидан тортиб, Трампнинг АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетгунгача ва айни давргача бўлган воқеа-ҳодисаларни диққат билан ўрганадиган бўлсак, қуйидагилар аён бўлади:

Биринчи: Эрдоган сиёсати Америка сиёсатидан заррача четга чиқмай, билъакс, унинг сиёсати билан ҳамоҳанг тарзда давом этмоқда. Бунинг баёни қуйидагича:

  1. АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Жеймс Жеффри 2018 йил 7 декабрда Анқарага келиб, турк расмийлари билан учрашди. Учрашувда Жеффри АҚШнинг Суриядаги, хусусан, Манбиж ва Идлибдаги вақтинчалик режасини чизиб берар экан, Манбиж борасидаги ҳамкорликнинг Сурияда тинчлик ўрнатиш намунасига айланганини таъкидлади. (У «Қўшма Штатлар билан Туркия ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик бўлмас экан, у ерда якуний ечимга эришиш мумкин эмас», деди. Курд қуролли гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиш хусусида эса, «Биз Сурия Демократик Кучлари билан ИШИДга қарши амалиётимиз вақтинчалик ва тактикали эканини доим таъкидлаб келганмиз», деди. Эр Ти онлайн, 2018 йил 8 декабр). Жеффри зиёратидан тўрт кун ўтиб, Эрдоган Шарқий Фуротда янги амалиёт режалаштирганини маълум қилди: (Турк раҳбари ўз телемурожаатида «Шарқий Фуротни сепаратист террорчилардан тозалаш учун бир неча кун ичида ҳарбий амалиёт бошлаймиз», деди. У бу билан Халқ мудофааси отрядлари назорати остидаги ҳудудларни назарда тутди. Би-Би-Си, 2018 йил 12 декабр).
  2. Туркия Шарқий Фуротда янги ҳарбий амалиёт олиб боришни эълон қилганидан бир неча соат ўтиб, АҚШдан бунга тескари баёнотлар янгради ва бу баёнотлар маркази Пентагон бўлди: (Пентагон вакили Шон Робертсон ўз баёнотида «Суриянинг Шимолий-Шарқида, хусусан ўша минтақа атрофида америкалик қўшинлар бор бўлиши эҳтимоли борлиги учун бир томонлама ҳарбий амалиёт олиб бориш кучли хавотир уйғотади», деди. Кейин, «Бу каби ҳар қандай амалиёт биз учун номақбулдир», дея қўшимча қилди. Халижул жадид сайти, 2018 йил 13 декабр). Асосан, Пентагондан ва АҚШ Сенатидаги таниқли Республикачилар партияси аъзолари томонидан берилган бундай баёнотлар ортидан Туркия ўзини Вашингтондан чиқаётган икки хил фикр ўртасида қолганини ҳис қилди. Шундан сўнг, Вашингтондан якуний фикр чиқишини кутиб, турк режаси музлатиб қўйилди! Президент Ражаб Тойиб Эрдоган 17 декабр душанба куни «Ўз мамлакати истаган вақтда Сурияда навбатдаги ҳарбий амалиётларни бошлаши мумкин»лигини маълум қилди. Эрдоган Туркиянинг Конья шаҳрида қилган маърузасида «Биз Шарқий Фуротда ҳарбий амалиёт бошлашимиз мумкинлигини расман эълон қилганмиз», деди. Кейин, «Буни жаноб Трамп билан муҳокама қилдик ва унинг жавоби ижобий бўлди», дея қўшимча қилди. Рейтер, 2018 йил 17 декабр).
  3. АҚШ президенти Трамп 2018 йил 19 декабр куни кутилмаганда Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишга қарор қилганини, чунки миссия тамом бўлганини, яъни, ИШИД ташкилоти яксон қилинганини маълум қилди. Трамп «ИШИДга қарши тарихий ғалабага эришилгач, буюк йигитларимизнинг ватанларига қайтишлари вақти келди», деди. Россиянинг Спутник ахборот агентлиги, 2018 йил 20 декабр). Қўшинларни олиб чиқиб кетиш билан, Америка Шарқий Фуротни Туркияга бўшатиб бераётгандек ва Эрдоган режасига дарҳол жон бағишлаётгандек, кўринди. Чунки Спутник ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, «Туркия армияси Сурия билан чегарадош бўлган мамлакатнинг жанубидаги ҳарбий қисмларга қўшимча кучларини жўнатди».
  4. АҚШ президентининг Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетиш қарори Вашингтондаги америкалик сиёсатчилар ўртасида кескин норозиликларни келтириб чиқарди… Қарорга Республикачилар партиясидаги таниқли сиёсатчилар қарши чиқди… Кутилмаганда АҚШ Мудофаа вазири истеъфо берди:  (АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис ўз мансабидан истеъфо берди. У истеъфо ҳақидаги мактубида президент Трамп билан ўрталарида сиёсий зиддият юзага келганини алоҳида таъкидлади. Би-Би-Си, 2018 йил 21 декабр). Вашингтондаги айни ноқулайлик манзарасида, турк раҳбари Истанбулда қилган маърузасида бундай деди: («Биз ўтган ҳафта Фурот дарёси шарқида ҳарбий амалиёт бошлашга қарор қилган эдик. Лекин, Трамп билан телефон орқали суҳбатлашишимиз ҳамда дипломатлар ва хавфсизлик мулозимлари ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтиши ва Қўшма Штатлар томонидан бир неча баёнотлар берилиши ортидан маълум вақт кутиб турадиган бўлдик». У яна қўшимча қилиб бундай деди: «Фурот дарёси шарқидаги курд жангариларига қарши қиладиган ҳарбий амалиётимизни кечиктирдик. Америка Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетиш борасида узил-кесил қарор қабул қилгунича кутиб турамиз». Рейтер, 2018 йил 22 декабр).

Бундан кўриниб турибдики, Туркиянинг Шарқий Фуротдаги ҳарбий амалиёти икки кундан кейиноқ яна кутиш босқичига ўтди. Чунки бу амалиёт Вашингтондан эсувчи шамолга қараб, ё аланга олади ёки ўчади. Ҳужум қилиш тўғрисидаги баёнотлар ва уни кечиктиришлар, яъни Жеффри ташрифидан бошлаб, ундан кейин бўлган ҳодисаларнинг ҳаммаси Америка манфаати асосида амалга оширилмоқда. Бошқача ибора билан айтганда, Туркия Сурияда Вашингтондан келадиган хабардан айрича ҳеч қандай сиёсат олиб бормайди. Бу билан Туркия Америка таъсири остидаги давлат бўлишдан, унга малайлик қилувчи давлатга деярли тушиб қолмоқда. Чунки турк режими ўз юрти манфаатларидан кўра кўпроқ АҚШ манфаатларига риоя қилмоқда. Жуда кўп ҳолларда шундай бўлди, масалан, «Фурот қалқони» ва «Зайтун новдаси» амалиётларида шундай бўлди! Бугун ҳам, турк режими Америка тортган қизил чизиққа қаттиқ риоя қилмоқда, худди Манбижда «Фурот қалқони» амалиёти яқинлашган пайтда қизил чизиққа яқинлашмагани каби!

Иккинчи: Трампнинг АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетиш қарорига нима туртки бўлганига келсак, буни қуйидаги ишлардан тушуниб олиш мумкин:

  1. Американинг Афғонистон ва Ироқдаги агрессияси сабабли умидлари пучга чиққач, Обама ўша пайтда янгича агрессия шаклини, яъни, америкалик кучлар иштирок этмайдиган ёки кам иштирок этадиган агрессия шаклини жорий қилди. Унга кўра, асосий эътибор иттифоқчиларга қаратиладиган, бу иттифоқчилар жангларни ўз аскарлари билан таъминлайдиган бўлди. Сурия кураши бошлангандан буён Америка минтақадаги Туркия, Эрон ва Форс Кўрфази давлатлари каби ўз тобеларини сафарбар қилди. Асад режимига қарши қўзғолонни барбод этишдаги фаол ролни Европа Иттифоқи ўйнади. Аммо бу қўзғолонни барбод этишга кифоя қилмагач, Қўшма Штатлар Женева шартномаси орқали дипломатик ечимга эришиш учун Россиядан очиқдан-очиқ ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Шундай бўлса-да, Америка Сурия майдонини ҳарбий жиҳатдан тарк этгани йўқ.

Трамп ҳокимиятга келгач, асосий эътиборни шу масалага қаратди ва 2018 йил 19 декабрда АҚШ қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилди. Трамп ўз қарорини ҳимоя қилиб, 20 декабр куни Твиттерда бундай твит қолдирди. У жумладан, бундай деди: «Мен 2016 йилдаги сайловолди кампаниям чоғида Суриядан чиқиб кетиш тўғрисида берган ваъдамга вафо қиламан. Қўшма Штатлар Россия ва Эрон каби давлатлар қилиши керак бўлган ишни – ҳеч қандай муқобилсиз (бепул) қиляпти. Ҳозир эса, бошқаларнинг жанг қилиш вақти келди. Россия, Эрон ва бошқалар «Ислом давлати»нинг маҳаллий душманларидир. Биз уларнинг ишини қиляпмиз. Энди, ватанга қайтиш ва қайта қуриш ишларини бошлаш вақти келди». (Трамп ижтимоий тармоқ (Твиттер)даги ўзининг расмий саҳифасида «Сурияда уч ой қолишни режалаштирган эдик ва бу етти йил муқаддам эди. Аммо ўшандан бери у ерни тарк этмадик», деди. У сўзини давом эттириб: «Президент бўлган пайтимда ИШИД қутургандан қутураётган эди. Мана, бугун қақшатқич мағлубиятга учради. Энди, унинг қолган-қутганларини осонлик билан йўқ қилиш учун ролни Туркия каби бошқа давлатларга берсак ва юртимизга қайтсак бўлади», деди. Русиял Явм, 2018 йил 22 декабр.

Бир вақтнинг ўзида, Трамп 2018 йил 17 сентябрда Идлиб бўйича ўтказилган Сочи шартномасида Россия, Эрон, Сурия режими ва Эрдоганга АҚШ учун кўрсатган улкан хизматлари учун ташаккур билдирди. Шартнома имзоланишини айнан Трамп хоҳлаганини, улар Трамп талабини қабул қилишганини эслатиб ўтди… Трамп Россия, Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизби ва жангариларининг ҳамда Туркия, Саудия ва уларга қарашли ташкилотларнинг АҚШ мақсади учун, яъни, Сурия режимининг ағдарилишини ва Исломнинг ҳокимиятга қайта келишини олдини олиш мақсади учун жанг қилишга доим тайёр эканликларини кўриб турибди. Бунга улар Женева, Остона, Сочи, БМТ ва Хавфсизлик Кенгашида Сурия билан боғлиқ келувларда ошкораю яширин келишишган. Хусусан, бу нарса Америка Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган 2254 рақамли қарорда ҳам мавжуддирки, уни барчаси рози бўлиб, татбиқ этилишини талаб қилишган. Биз бу ҳақда 2018 йил 29 июлдаги савол-жавоб нашрамизда бундай деган эдик: «Регионал «тинчликпарвар» кучларга таяниш йўли. Миср, Саудия ва Туркия кучлари айни шу мақсадда чақирилди. Бу янги гап эмас… Америка ташқаридан кучларни жалб қилиш орқали Суриядаги ечимга эришиш тасаввуридан воз кечмади… Дональд Трамп маъмурияти юртнинг шимолий шарқида барқарорликни таъминлаш учун АҚШ қўшинлари ўрнига Араб давлатлари кучларини олиб киришни режалаштирмоқда». Ҳақиқатдан ҳам, Трамп буни ўзининг сўнгги баёнотларида бевосита маълум қилди.

  • Трамп бизнесменлик ақлияси асосида фикрлайди. Бундай ақлияда фойда ва зиён тушунчаси устунлик қилиши табиий. Шу боис, у АҚШ ғазнасидаги америкалик аскарлар харажатини тежаб қолишни истаяпти. Маълумки, Саудия билан Бирлашган Араб Амирликлари курд аскарларининг харажат ва қурол-яроғларининг асосий қисмини тўлаб келишмоқда. Бунга қўшимча, халқаро коалиция харажатларига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишяпти: (Оммавий ахборот воситаларида Риёзнинг Туркия чегараларида Сурия курдларини қўллаб-қувватлаётгани хабар қилиниши ортидан, сўнгги пайтларда, Саудия Арабистони билан Араб Амирликлари Сурия ичкарисидаги энг кучли ўйинчилардан бирига айланди. Миср арабийя, 2018 йил 4 декабр). Шунингдек, Саудия 2018 йил 14 декабрда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияни ҳам маблағ билан таъминлашини маълум қилди. АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизи Хизер Науэрт: («Саудия юз миллион долларга тенг ҳисса қўшди. Амирликлар ҳам янги молиялаштиришда 50 миллион доллар бермоқчи», деди. Холиж онлайн, 2018 йил 17 декабр). Шунга қарамай, Трамп аскарларининг харажати ҳамда транспорт ва қурол-яроғ харажатларининг ҳаммаси қопланишини истаяпти. Чунки у савдогарлигидан келиб чиқиб, бу харажатларни зиён, деб билади. Шунингдек, у айни ролнинг бошқалар томонидан бажарилишини истаяпти. Бу нарса унинг баёнотларида аниқ кўриниб турибди. Масалан, Трампнинг Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетиш қарори ортидан Рейтер 2018 йил 20 декабрда мана бу хабарни тарқатди: (Трамп қўшимча қилиб бундай деди: «АҚШ Ўрта Шарқ полицияси бўлишни истайдими? Аксар ҳолларда биз қилган ишларнинг қадрига етмайдиганларни ҳимоя қилиш учун қимматли жонимизни фидо қилишдан ва триллионлаб долларлар сарфлашдан бошқа ҳеч нарсага эришмай қолаверамизми? У ерда абадий қолишни истаймизми? Бошқаларнинг ҳам жанг қилиши учун вақт келди»). Мана шуларнинг барчасидан аён бўляптики, Америка ўзининг урушида бошқаларнинг жанг қилишини, ўзининг эмас, бошқаларнинг қони тўкилишини, ва ўзининг эмас, бошқаларнинг ғазнаси очилишини истамоқда!
  • Трамп Америка хоҳлаган сиёсий ечим билан бошқалар шуғулланишини ва бу нарса – ҳеч бўлмаса ҳозирги вақтда – ҳарбий амалиётларсиз амалга ошишини истаяпти. У режим ва Россия қўшинларининг Идлиб томон сафарбарлигини тўхтатиб қолиш орқали буни уддалай олди. Чунки у – энг биринчи навбатда – ўзининг режаси асосидаги сиёсий ечимни таъминлашни истайди. Биз бу ҳақда 2018 йил 22 сентябрдаги савол-жавоб нашрамизда бундай деган эдик: (Дарҳақиқат, Россия АҚШнинг бу сиёсатини тушуниб етди… Шунинг учун ўз ҳужумларини, яъни Идлибдаги кризисни тугатиш учун ўзига тайёрлаб берилган ҳужумни ўз услуби бўйича тугата олмади. Чунки Туркия Америка ундови билан бунга қарши чиқди. Эрон эса, сукут қилди… Шундай қилиб, 2018 йил 7 сентябрдаги Эрон учрашуви муваффақиятсиз бўлди. Яъни унда Идлибга ҳужум қилиш ва ўз услуби бўйича у ердаги кризисни тугатиш борасидаги Россия режаси қўллаб-қувватланмади. Орадан бир неча кун ўтиб-ўтмаёқ Путин-Эрдоган учрашуви ўтказилиб, унда ҳужум масаласи ўрнига қуролсизлантирилган ҳудудни ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди ва бу Америка томонидан олқишланди! 2018 йил 18 сентябрда Новости ахборот агентлиги АҚШ Ташқи ишлар вазирлигидаги бир мулозимнинг мана бу сўзини келтирди: «Биз Асад ва унинг иттифоқчиларининг Идлиб атрофидаги ҳужумларини олдини олиш йўлида ташлаган амалий қадамлари учун Туркия ва Россияни олқишлаймиз». Шундай қилиб, Россия Идлибдаги ўзининг бомбардимонларини тўхтатди ва Ўрта Ер денгизида манёвр қилаётган кемаларини ортга қайтарди. У Идлиб мавзусини сиёсий ечимдан олдин ҳарбий йўл билан ҳал этишга бевосита Америкадан ёки Туркия орқали розилик олишни ҳамон умид қилмоқда… Лекин Америка Идлибда ҳарбий ечимдан олдин, биринчи навбатда сиёсий ечимга эришишни ва бундан Россияни Суриядаги ҳарбий базалари бўйича провокация қилиш учун кузир карта сифатида фойдаланишни истаяпти. Кейин, мухолафатни сиёсий ечимда Россия базалари мавзусини қўзғашга ундайди… Бошқача ибора билан айтганда, Туркия билан унинг ортидаги Америка Россия ҳужумларини олдини олишга бунчалик аҳамият қаратаётган экан, буни режимнинг Идлибга етиб боришини олдини олиш ва фуқароларни мудофаа қилиш учун эмас, балки энг биринчи навбатда Америка манфаатини кўзлаб қиляпти. Америка ўзи хоҳлаган тинчлик ечимини жорий қилиб, унга Россияни бўйсундириб олса, ана шундагина фуқарою фуқаро бўлмаган, қуроллигу қуролсиз Идлиб аҳлининг қонини ҳалол қилиб олишади. Суриянинг турли ерларидаги қилган ишлари ва қатор жиноятлари буни кўрсатиб турибди». Иқтибос тугади. Шундай қилиб, Трамп АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишга қарор қилиш орқали томонларни айни мақсад сари янада яқинлаштириб олди. Масалан, у Туркияни алдади. Чунки Туркия АҚШ қўшинлари чиқиб кетиш билан юзага келган бўшлиқни мен тўлдираман, деб ўйлаяпти. Шунингдек, Туркия орқали Курдларнинг қалбига қутқу солиб қўйди. Шунинг учун улар режимга чопиб бориб ундан мудофаа сўрашяпти. Режим ҳам худди шуни хоҳлаётган эди. Чунки Туркиянинг Манбиждаги Курдларга таҳдид қилиши ортидан режим ўз қўшинларини айни минтақа томон йўналтирди. Россияга келсак, у режимни қўллаб-қувватласа-да, бир вақтнинг ўзида, унинг Туркия билан келишувлари бор. Демак, Туркиянинг Манбижда режимга қарши жанг қилиши осон бўлмай қолди. Фақат минтақада янгича муносабатлар вужудга келсагина, жанг қилиши мумкин… Шундай қилиб, Трамп томонларни шундай ҳолатга келтириб олдики, улар Америка хоҳлаган келишув бўйича ҳаракат қилмагунларича, шу ҳақда гапирмагунларича имкониятлари тораяверади! Мана, томонлардан баъзилари буни очиқ-ойдин, баъзилари яширин зимдан гапира бошлади:

а)   Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий воизаси (Вашингтоннинг Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш қарори вазиятни кенг миқёсда мувофиқлаштиришга ҳисса қўшишини таъкидлаб, уларни олиб чиқиб кетиш вақти аниқ белгиланмаганини маълум қилди. Спутник Арабий, 2018 йил 26 декабр).

б)   (Икки кун муқаддам эълон қилинган Манбижни назорат остига олиш амалиёти Туркия талаби билан тўхтатилди. Туркия Россия ва АҚШ билан қатор музокаралар олиб бориш мақсадида буни кечиктирди. Мудун саҳифаси, 2018 йил 27 декабр).

Шуларга кўра, демак, Трамп АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш мавзуси орқали томонларнинг саъй-ҳаракатини ўзи тайёрлаган мувофиқлашув томон ўзгартиришга муваффақ бўлди. Яъни, томонлар Сурия кризисини ҳал қилишда Америка қўйган режадан бошқа нарсани кўрмайдиган бўлишди.

  • Кейин, сайлов омили ҳам Трамп учун энг аҳамиятли сабаблардан биридир. Зеро, шахсан Трампнинг ўзида хорижий урушларга қаршилик позицияси қадимдан мавжуд. Бу унинг сайловларда ютиб чиқишига сабаб бўлган «биринчи Америка» кампаниясига ҳам мувофиқ келади. Кейин, Сурия ва Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишга бўлган даъват ҳам шахсан унинг ўзига, яъни, 2020 йилдаги сайловолди кампанияси учун фойда келтиради. Шунинг учун Суриядан 2000 нафар америкалик аскарни олиб чиқиб кетиш (Гардиан, 2018 йил 19 декабр), Афғонистондан 7000 нафар америкалик аскарни олиб чиқиб кетиш (NPR, 2018 йил 21 декабр) Трамп учун алоҳида аҳамият касб этади. Қолаверса, бу нарса америкаликлар кўз-ўнгида унинг обрўсини ошириб, 2020 йилда қайта сайланишига ёрдам беради.

Учинчи: Шундай қилиб, Трамп АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишга қарор қилиш билан ўз малай ва тобеларида бош оғриғи, ҳатто ундан ҳам каттароқ ташвишни пайдо қилди. Ваҳоланки, бу қарорнинг ижро этилиши учун – агар тўла олиб чиқиб кетилса – ойлаб вақт кетади… Бўлиб ўтган ва бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тафаккур қилинса, Трампнинг ўз малай ва тебеларини сариқ чақага олмаслиги аён бўлади. Агар улар ақлларини ишлатишганда эди, унинг атрофидан тарқаб кетишган бўлар эди. Бироқ уларнинг бунга ақли етмайди! Шунинг учун Трамп хорлаб-алдаб юриб улардан фойдаланяпти, ҳатто бундан Россия билан Европа ҳам омон қолгани йўқ:

  1. Курдлар Американинг соясига салом берадиган бўлиб қолишган. Чунки улар ўзларининг Суриядан ажралиб чиқиб, АҚШ ҳимояси остида бўлган бир мустақил давлатни тиклаб олишларида Америка ёрдам беради ва мана шу йўлда машқдан ўтказиб, қурол-аслаҳа билан таъминлаяпти, деб ўйлашмоқда. Шунинг учун ҳам, улар Америка хоҳлаган ҳар бир жангда фронт чизиғига айланишган! Бир пайтлар АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер Сурия Демократик Кучларини мақтаган эди. Маълумки, Америка томонидан курд гуруҳларининг ташкил қилинишида Сурия Демократик Кучлари жуда қўл келган. Ўшанда Картер бундай деганди: («Улар Сурияда ИШИДга қарши курашда ўзларини бизнинг энг яхши ҳамкорларимиз эканликларини исботладилар. Биз бундан миннатдормиз ҳамда уларнинг регионал ролларидаги ноаниқликларни эътироф этган ҳолда, мана шундай давом этишларидан умиддамиз». Ҳуррият Дейли Ньюс, 2016 йил 18 март). Шундай қилиб, Курдлар Америка бизни доим, ошкораю яширин тарзда қўллаб-қувватлайди, деб ўйлашган эди. Улар – ҳозиргина айтиб ўтганимиз – АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Жеймс Жеффрининг баёнотига эътибор беришмади. (Жеффри Курд қуролли гуруҳлари ҳақида «Биз Сурия Демократик Кучлари билан ИШИДга қарши амалиётимиз вақтинчалик ва тактикали эканини доим таъкидлаб келганмиз», деди. Эр Ти онлайн, 2018 йил 8 декабр). Шу тариқа курдлар малайлик қилишда давом этишди. Шунинг учун Америка курдлардан уларнинг манфаатига эмас, балки ўзининг манфаатига мос келадиган ишларда осонгина фойдаланди! Мана, Американинг манфаатлари Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор чиқаришни тақозо қилгач, курдларни турклар таҳдидига ташлаб қўйди. Америка ушбу қарорни чиқарар экан, курдларнинг манфаатини ҳисобга олмади! Оқибатда, курдлар ўзларини режим қўйнига отишга мажбур бўлишди. Америка айни мана шу нарсани хоҳлаётган эди. Чунки бу нарса курдларнинг ўзларини талаби билан режимнинг Сурия шимолига қайтишини таъминлади! (Қўшма Штатларнинг минтақадан чиқиб кетиш қарори Сурия шимолини ўз назоратида ушлаб турган курд етакчиларини ташвишга солиб қўйди. Шу сабабдан улар Россия ва унинг иттифоқчиси Дамашқни Туркия ҳужуми хавфидан чегараларни мудофаа қилиш учун ўз қўшинларини юборишга чақирди. Курдларнинг йиллар давомида Курд қуролли кучлари назорати остида бўлиб келган Сурия чегараларига ҳукумат кучларини чақиришлари – АҚШ президенти Дональд Трампнинг кутилмаганда қўшинларни олиб чиқиб кетиш қарори ортидан – уларнинг нақадар кризис-тупикка кириб қолишганини кўрсатмоқда. Спутник арабий, 2018 йил 27 декабр). АҚШнинг кутилмаганда Сурия шарқидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш қарорини Сурия Демократик Кучлари (чоршанба куни илк бор берган изоҳида «орқадан пичоқ уриш ҳамда минглаб жангчиларга қилинган хиёнат», дея изоҳлади. Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзи ишончли, деб айтган манбаларига таяниб хабар қилишича, Сурия Демократик Кучларидаги етакчилар «Ҳозирги пайтда, АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини Сурия Демократик Кучларига ҳамда Курд Халқ мудофааси отрядларига нисбатан орқадан пичоқ уриш, деб ҳисоблади». Зотан, Курд Халқ мудофааси отрядлари ўтган бир неча йил давомида ИШИД ҳукмронлиги остида бўлиб келган катта географик қисмдаги ерларни, яъни, Манбиж билан Шарқий Фурот ҳудудини бир неча ойдан бери ўз назорати остида ушлаб келаётган эди. Таҳрир Ньюс, 2018 йил 19 декабр).
  2. Туркия ҳам қийин вазиятда қолди. Зеро, у АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетса, бўшлиқни тўлдириш имконига эга бўламан, деб ўйлаётган эди. Чунки АҚШ қўшинларини олиб ичиб кетиш қарори ўтган жума Трамп-Эрдоган ўртасидаги телефон суҳбати ортидан қабул қилинган эди. Шунинг учун шундай ўйлаётган эди. Русиял Явм 2018 йил 19 декабрда бундай хабар тарқатди: (Америкалик юқори лавозимли бир мулозимга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоган билан ўтказган сўнгги суҳбати ортидан Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга қарор қилди. Ушбу мулозим чоршанба куни Рейтер ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида айни қарор ўтган ҳафта икки давлат раҳбарларининг телефон орқали суҳбатлашишлари ортидан қабул қилинганини маълум қилди. Айни манба буни қуйидагича шарҳлади: «Келгуси бўлажак ишларнинг барчаси ушбу телефон суҳбати чоғида эришилган келишувларнинг татбиқи ўлароқ кузатилади»). Икки раҳбар ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида Онадўли турк ахборот агентлиги 2018 йил 21 декабрда бундай хабар қилди: (Туркия президенти бундай деди: «Трамп биздан – ИШИДга кучларинг етадими, деб сўради». Шунда мен – биз уларни мағлубиятга учратдик. Келгусида ҳам шундай қилишга қодирмиз. Сиз бизни моддий-техник ёрдам билан қўллаб-қувватласангиз, бас, дедим… Алалоқибат, америкаликлар чиқиб кетишни бошлашди. Айни дамдаги мақсадимиз улар билан тинч дипломатик муносабатларни давом эттиришдир». Шу тарзда Туркия бўшлиқни тўлдираман, деб ўйлаган эди… Бироқ воқеда Асад режими курдлар илтимоси билан Манбиж томон ҳаракат қилди! (Асад режимининг мингга яқин қўшини танклар ҳамда оғир қуроллар ўрнатилган зирҳли машиналар билан Тайҳа назорат пунктига тўпланди. Бу кучларнинг қирққа яқин жангчиси эса, Ариманинг шимолий шарқидаги Ялани қишлоғидаги Сурия Демократик кучлари билан режим ўртасида муштарак бўлган назорат пунктига етиб борди. Ушбу пункт муштарак кучларни жойлаштириш тўғрисида Сурия Демократик кучлари билан келишувга эришилганидан кейин режим кучлари жойлаштирилган биринчи пункт ҳисобланади. Шунингдек, у Озодлик армияси ва турк кучлари назоратидаги пунктлар рўпарасида жойлашган пунктдир. Мудун саҳифаси, 2018 йил 27 декабр).

Шундан сўнг, 2018 йил 29 декабр куни Мудофаа вазири, Ташқи ишлар вазири, Армия Бош штаб бошлиғидан ташкил топган турк делегацияси мавзуни муҳокама қилиш учун йўлга тушди. Бироқ рус юқори лавозимли мулозимлари томонидан Туркия учун провокация ҳисобланган бир қанча баёнотлар янгради. Масалан, Россия Ташқи ишлар вазирлиги воизи Мария Захарова 27 декабрда «Америкаликлар чиқиб кетадиган ерлар устидан Сурия ҳукумати назорат ўрнатиши керак», деди. Яна давом этди: «Ўз-ўзидан савол туғилади: америкаликлар ташлаб чиқиб кетадиган ерлар устидан ким назорат ўрнатади? Аниқки, халқаро қонунга кўра, у ерлар Сурия ҳукумати томонидан назорат қилиниши керак». У яна бундай деди: «Биз туркиялик ҳамкасбларимиз билан – хоҳ ташқи сиёсатда бўлсин, хоҳ Сурияда терроризмга қарши курашиш учун ҳарбий амалиётлар олиб бориш соҳасида бўлсин – ўз нуқтаи-назарларимизни яқиндан мувофиқлаштириб, Сурия йўналиши бўйича аниқ бир сиёсатни амалга оширяпмиз». Мудун саҳифаси, 2018 йил 27 декабр). Америкалик таниқли Республикачи сенатор Линдси Грэм ҳам бундай деди: («Трамп АҚШ қўшинларининг Суриядан чиқиб кетиши ортидан Туркиянинг Халқ Мудофааси отрядлари билан тўқнашмаслигига жиддий ҳаракат қилиши лозим». Грэм ўз мамлакатининг НАТОдаги иттифоқчиси бўлган Туркияга унинг манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш учун минтақада буфер зона барпо қилиниши лозимлигини таъкидлади. У Туркиянинг Халқ Мудофааси отрядларини ўз ерларидаги сепаратист ҳаракат, деб ҳисоблашини, шу боис айни гуруҳга ҳужум қилиш билан таҳдид этиб келишини билдириб ўтди». Арабий Пост, 2018 йил 31 декабр).

Кейин, рус армияси яқинда «Сурияда тинчлик ўрнатишга қаратилган Россия мувофиқлаштирувчи маркази» фаолиятини қайтадан йўлга қўйди. («Бу – Манбиж яқинидаги Арима шаҳрида бўлиб, у ердан яқинда чиқиб кетгандан сўнг амалга ошди». Мудун саҳифаси, 2018 йил 27 декабр). Мана шуларнинг барчаси бўшлиқни тўлдириш масаласида Туркия олдида бир қанча тўсиқларни пайдо қилди ва ҳамон пайдо қилмоқда!

  • Ҳатто Россия нисбатан кучли давлат бўлса-да, АҚШ уни бир кризисдан иккинчи бир кризисга тиқиб қўймоқда… Россия ўзининг – 2015 йил 29 сентябрда Обама-Путин учрашуви ортидан Сурияга агрессия қилганидан бери – боши берк кўчага кириб қолганини англамоқда. Ўшанда Путин бунинг эвазига Қрим аннекцияси сабабли жорий қилинган санкциялардан АҚШ Россияни озод этади, дея умид қилган эди. Аммо санкциялар бекор қилинмади… Кейин, Россия Сурия юки озайиб, тупикдан чиқиб олиш учун Идлиб масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилишни ва шундан кейингина сиёсий ечимга эришишни хоҳлаётган эди. Чунки Суриядаги ҳарбий амалиётлардан фориғ бўлгандан кейинги сиёсий ечимнинг Россияга ҳеч қандай зарари бўлмайди. Аммо Америка бунга йўл қўймай, энг биринчи навбатда сиёсий ечимга эришишни хоҳлади. Биз 2018 йил 22 сентябрдаги савол-жавоб нашрамизда бу ҳақда бундай деган эдик, буни юқорида ҳам келтириб ўтдик: (Шундай қилиб, Россия Идлибдаги ўзининг бомбардимонларини тўхтатди ва Ўрта Ер денгизида манёвр қилаётган кемаларини ортга қайтарди. У Идлиб мавзусини сиёсий ечимдан олдин ҳарбий йўл билан ҳал этишга бевосита Америкадан ёки Туркия орқали розилик олишни ҳамон умид қилмоқда… Лекин Америка Идлибда ҳарбий ечимдан олдин, биринчи навбатда сиёсий ечимга эришишни ва бундан Россияни Суриядаги ҳарбий базалари бўйича провокация қилиш учун кузир карта сифатида фойдаланишни истаяпти. Кейин, мухолафатни сиёсий ечимда Россия базалари мавзусини қўзғашга ундайди…).

Кейин, Трампнинг қўшинларни олиб чиқиб кетиш қарори Россия учун дард устига чипқон бўлди!!! Гап шундаки, Россия ушбу ҳодисадан сўнг Манбижда ва Шарқий Фуротдаги курдлар ҳудудларида Асад режими билан Туркия ўртасида қолди! Зеро, Россия бир томондан режимни қўллаб-қувватлайди. Яна бир томондан ўзи билан Туркия ўртасида бир қанча келишувлар бор. Яна бир тарафдан Туркия кучлари билан режим кучлари яқинлашиб келмоқда… ўртада Россия… Бу нарса – агар улар ўртасида жанг келиб чиқадиган бўлса – Россияни қийин аҳволга солиб қўяди. Хуллас, Америка Россияни бир кризисдан иккинчи бир кризисга тиқиб қўймоқда!

  • Энди, Европа ва шу жумладан, халқаро коалицияда ҳамкор бўлган бошқа томонларга келсак, АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши уларни қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки улар Сурияда ёлғиз ўзлари қолишга қодир эмаслар… Бир вақтнинг ўзида, улар Американинг узоқдан туриб, тинчгина кузатиб туришини эмас, балки Сурияда қийналишини хоҳлашади! Шунинг учун айни қарорга қарши «норозилик билдириб, қарши чиқишди». Масалан, Британия бош вазирлиги матбуот воизи «ИШИД ташкилотига қарши халқаро коалиция улкан ютуқларга эришди, бироқ ҳали ишлар талайгина, бу ташкилот Суриядан бошқа ерларда ҳам кўп муаммолар туғдириши мумкин, унинг таҳдидидан ғафлатда қолмаслигимиз керак», деди. (Euronews, 2018 йил 19 декабр). Яъни, бу баёнот қўшинларни олиб чиқиб кетиш учун Трамп келтирган сабабни бекорга чиқармоқда. Шунингдек, Франция президенти Эммонэл Макрон ҳам АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг қўшинларни Суриядан олиб чиқиб кетиш қарорини танқид қилиб, «Иттифоқчи ишончли-вафоли бўлиши керак», деди. Чад пойтахти Нжаменадан туриб, Трамп қарорига нисбатан «Қаттиқ таассуфдаман», деди. Сўнг, Франциянинг мужоҳид қуролли жамоаларга қарши Чад билан бирга кураш олиб боражагини таъкидлар экан, «Иттифоқчи бу елкама-елка туришни англатади», дея қўшимча қилди. (Би-Би-Си, 2018 йил 23 декабр).

Тўртинчи:

Хуллас калом, энг аламли жиҳати шуки, бизнинг масалаларимиз устидан кофирлар ҳукм чиқариб, қарор қабул қилишмоқда. Мусулмон юртлар ҳукмдорлари эса, қудрати улуғ Аллоҳдан ҳам, Росули Aдан ҳам ҳаё қилмай, буни ижро қилишмоқда. Ҳатто уларнинг кўзига ҳақ кўрсатиб берилса ҳам, ундан юз ўгириб, ўз мансабларида қолиш учун хўжайинларига хизмат қилишда давом этишяпти… Ўзларидан олдинги малайлар вазифаларини адо этиб бўлгач, хўжайинлари томонидан данакдек туфлаб ташланганидан, бу билан дунёю охиратларини ўз қўллари билан адо қилишаётганидан ибрат олишмаяпти. Улар ўзларини дунё ва охиратда ҳалокатга ташлашди. Бунинг сабаби – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – ўзларига очиқ-равшан кўрсатиб берилган ҳақдан узоқлашиб кетганликларидир.

وَهُمْ يَنْهَوْنَ عَنْهُ وَيَنْأَوْنَ عَنْهُ وَإِنْ يُهْلِكُونَ إِلَّا أَنْفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ

«Улар (ўзгаларни) ундан (ҳақдан) қайтарадилар ва ўзлари ҳам ундан четланадилар. Улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларини ҳалок қиляптилар, холос»         [Анъом 26]

Улар бу билан дунёларини ҳам, охиратларини ҳам бой бермоқдалар. Бу эса, очиқ-ойдин зиёндир.

23 робиус-соний 1440ҳ

30 декабр 2018м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here