Дуда: АҚШ Полшада доимий база қуриши кeрак

568
0

Дуда: АҚШ Полшада доимий база қуриши кeрак

АҚШ Президенти Доналд Трамп билан Оқ уйда учрашган Полша президенти Анджей Дуда АҚШни Полшада доимий ҳарбий база қуришга чақирди. Дуданинг таъкидлашича, у Полшада қуриладиган АҚШ базасини мамнуният билан қабул қилади билдирди ва бу базага “Трамп қалъаси” деган ном берилади.

“Мамлакатимизда АҚШ ҳарбийларининг мавжудлиги жуда муҳим. Биз буни амалга оширишимизга ишонаман. Бу қарор Полша ва АҚШнинг манфаатларига мос келади деб ўйлайман”, деди Дуда.

“Трампга бу борада кафолат бердим”, “биринчи ва энг муҳим нуқта: агар доимий АҚШ базаси мавжуд бўлса, Россиянинг минтақадаги ўз фаолиятини жадаллаштириши, Европанинг бу минтақада ҳарбий вужудини кучайтириши ва хавфсизлик масаласи таҳлика остига тушиб қолиш ҳолати юзага келиши ҳақида гап бўлмайди”, дея қўшимча қилди Дуда.

АҚШ президенти Трамп ҳам Полша билан ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашини, аммо Полшада доимий ҳарбий базани ташкил этиш ҳақида Дуда билан ўзаро гаплашиб олишини билдирди.

“Президент Дуда билан икки томонлама ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдик. Ҳарбий, разведка, мудофаа, технология ва таълим соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаймиз», деди Трамп.

Полшада доимий АҚШ базасини ташкил қилиш масаласида ҳали ҳеч қандай қарорга келмаганлигини билдирган Трамп Полша бу база учун АҚШга 2 млрд доллар таклиф таклиф қилганлигини таъкидлади.

“Полша ўз ҳудудида бизнинг мавжудлигимиз учун АҚШ иқтисодига жиддий ҳисса қўшишга тайёрдир. Агар улар шундай қилишга тайёр бўлса, албатта бу масалада гаплашиб олишимиз мумкин ва буни жиддий ўрганиб чиқамиз. Полша бу фикрни севишини биламан ва биз ҳам буни эътибордан четдан қолдирмаймиз”, деди Трамп.

Россия эса бундай ўзгаришлар Шарқий Европанинг барқарорлигига путур етказиши ҳақида огоҳлантириб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here