АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари тобора кучайиб бормоқда

711
0

АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари тобора кучайиб бормоқда

“Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги муносабатлар Шавкат Мирзиёев президентлик даврида янги босқичга ўтди”, дея маълум қилди АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Ҳеатҳер Науерт.

Науертнинг таъкидлашича,  Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилиб бормоқда ва бу нуқтада Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ўтказаётган ислоҳотлар муҳим аҳамиятга эга.

Ҳеатҳер Науерт ўз баёнотида АҚШнинг нодавлат ташкилотларига 15 йил ортидан биринчи марта Ўзбекистонда фаолият қилиш учун рухсат берилганлигини икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юксалиб бораётганига мисол қилиб келтирди. Науертнинг билдиришича таълим тизими бўйича АҚШнинг “Councils” номли нодавлат ташкилотига Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаш учун изн берилган.

Туркистон:

Ўзбекистон стротегик нуқтада жойлашгани ва минтақада кўплаб табиий бойлик-ресурсларга бойлиги ҳамда Ислом динига қаттиқ эътиқод қиладиган аҳолиси борлиги билан Ўрта Осиёнинг бошқа давлатларидан ажралиб туради.

Ўзбекистонда Каримов режими замонида Исломга қарши “қаттиққўллик” сиёсати юрғизилди. Яъни ўз эътиқодида мустаҳкам турган инсонлар таъқибга учради, ёппасига қамалди, қатағон ва қатл қилинди. Соқол қўйган эркаклар таъқибга учради, ҳижобланган муслималар эса таҳқирланди, ҳатто масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар билан баланд овозда айтиш ҳам тақиқланди.

Американинг Ислом ва мусулмонларга қарши сиёсати эса бундан бироз фарқ қилади. У “қаттиққўллик” сиёсатини қўллаш ўрнига, кўпроқ макр-ҳийла, алдаш ва адаштириш услубларига таянади. Мўътадил Ислом, демократик Ислом, илмоний Ислом тарафдорларини вужудга келтириш билан маккорона кураш олиб боради. Ташқи кўриниши Исломий бўлган, диний кўринишларни ёқлайдиган, масжидларни очиб берадиган, эркакларга соқол қўйиб, аёлларга ҳижоб кийиб юришга рухсат берадиган илмоний «Туркия модели»даги каби Исломга кенг имкониятлар яратади. Лекин Америка аслида бу билан Исломнинг пойдевори бўлмиш «Ла илоҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ» тушунчасига қаттиқ зарба беришни мақсад қилади. Шунинг учун мусулмонлар Америка тарафидан яратилаётган бундай арзон-гаров демократик Ислом, илмоний Ислом, мўътадил Ислом макрига асло алданмаслиги ва ҳар бир вазиятга «Ла илоҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ» бурчагидан туриб баҳо беришлари лозим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here