Эрдогон Қирғизистонни доллардан воз кечишга чақирди

585
0

Эрдогон Қирғизистонни доллардан воз кечишга чақирди

Халқаро савдода доллар ҳукмронлигига чек қўйиш зарур, дея маълум қилди Туркия президенти Ражаб Эрдогон Бишкекка расмий ташрифи чоғида ташкил этилган қирғиз-турк бизнес-форумида сўзлаган нутқида. Бу ҳақда Kaktus.Media хабар бермоқда.

 Эрдогон Туркия иқтисодиётига доллар таъсири ҳақида таъкидлаб ўтди ва Туркия ўз валютасини фойдаланиб, Хитой ҳамда Россия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштираётганини қайд этди. У Қирғизистон билан ҳамкорликда ҳам шундай имкониятларни кўриб чиқишга чақирди.

 Унинг сўзларига кўра, савдони гўёки енгиллаштириш учун яратилган, долларга боғланган тизим ҳозир энг катта муаммога айланди, савдо урушлари ва протекционизм кўплаб соҳаларда янги стратегиялардан фойдаланишга мажбур қилмоқда. Валюта курслари билан манипуляция қилишдан кўзланган мақсад – кучли ва соғлом Туркия иқтисодиётидаги шубҳа пайдо қилиш, дея таъкидлади Эрдогон.

 “Мақсад – Туркия иқтисодиётига зарба бериш. Бироқ, ҳукумат томонидан қабул қилинган чоралар ва турк халқининг қатъий позицияси туфайли бу уриниш муваффақиятли бўлмади”, – дея қўшимча қилиб ўтди Туркия президенти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here