АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши янги даражага чиқди
Хитой тижорат вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Хитой Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Вашингтонга қарши даъво билан мурожаат қилди.
Бу даъво АҚШ томонидан фотоэлементлар ва қуёш батареялари импортига нисбатан қўлланилган 30 фоизлик божларга жавоб бўлиб, улар нафақат Хитойнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказган, балки ЖСТ қоидалари ва принципларининг ишончлилиги ҳамда жиддийлигига ҳам таъсир кўрсатди, дея таъкидлайди идора.
Вазирликнинг хулосасига кўра, АҚШ ҳукумати аниқ ҳаракатларни амалга ошириши, ЖСТ қоидаларини ҳурмат қилиши ва уларга риоя этиши, шунингдек, савдо соҳасини нормал даражага қайтариш учун нотўғри ҳаракатлардан тийилиши керак.
Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари 2018 йил бошида кескинлашиб кетди. Бунинг сабабларидан бири АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо тақчиллиги юқори даражада эканидан норозилиги бўлиб, шундан кейин у Хитой товарларига нисбатан протекционистик чоралар жорий этилишини эълон қилди. Давлатлар умумий қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ миқдордаги бир-бирига импорт чекловлари жорий этди.
Туркистон:
АҚШнинг Хитойга қарши сиёсий кураши оламий иқтисодий беқарорликлар келтириб чиқариши кутиляпти.
АҚШ ўзининг узоқ йиллик Россияни қулатиш асосида тузган стротегияси билан, уни оламий етакчиликдаги ўзига рақиб бўла оладиган мавқеъидан тушира олди. Бу ишни амалга оширишда АҚШ ўзи етакчилик қилиб келаётган оламий сиёсий ҳамда иқтисодий глобал бошқарув системасидан фойдаланиб келмоқда. Шу кунларда у Россиянинг бир неча ўнлаган йирик компанияларига санкция жорий қилиши ҳақидаги қарорини эълон қилди.
Хитой ва АҚШ ўрталаридаги иқтисодий келишмовчиликларнинг келиб чиқиш сабаби, Россияга қарши, уни парчалаб юбориш мақсадида АҚШнинг олиб бораётган узоқ йиллик стротегиясига алоқадордир. Россия Хитойни халқаро сиёсат майдонида етакчи давлатлар сафида ўзи учун ёрдамчи сиёсий қувват сифатида тутиб келар эди. Энди эса вазият тескари томонга ўзгариб боряпти, яъни энди Хитой Россияни ўзи учун қулай шерик сифатида халқаро сиёсатда ушлаб қолиши мумкин. Охирги йилларда Россия иқтисодий инқироз ҳолатини бошидан кечириб келяпти. У ўзининг жамғарма фондидан бюджети ва фуқороларни дотация қилиб, шу кунгача халқини иқтисодий ҳолати ва яшаш даражаларини сунъий ушлаб келди. Россиянинг жамғарма фонди деярли тугади. Энди унга қарши ҳар қандай иқтисодий чора ва санкциялар жуда ёмон сезиларли таъсир кўрсатади.
АҚШни хавотирга солган вазият, Россияни бу ҳолатидан чиқариб юбориши мумкин бўлган ягона давлат Хитой бўлиб қолди. Дунёда деярли энг табиий ресурсларга бой давлат Россия бўлса, уни ресурсларини қайта ишлаб чиқариш имкониятига эга энг қулай давлатлардан бири Хитой бўлиб қолди. Аҳамиятлиси шундаки, Хитой хомашё ресурслар тақчиллигидан қийналаётган бўлса, Россия аксинча, хомашёларни қайта ишлашда молиявий имкониятлари тақчиллигидан қулаб боряпти. Агар бу икки қудратлик давлат бирлашиб, ўз имкониятларидан тўғри фойдаланган ҳолда, Хитой орқалик Ҳиндистон бозорларини эгаллаб олишса, Ғарб оламий иқтисодий етакчилиги деярли барҳам топган бўлар эди.
Шундан келиб чиқиб, АҚШ Хитойга босим ўтказа бошлади. Уни ўзи учун оламий иқтисодий рақиб сифатида кўриб, Хитойни Россия билан ҳар қандай муомиласини худди ўзининг ички ишига аралашгандек баҳолай бошлади. Халқаро сиёсатдаги вазнидан фойдаланиб, барча сиёсий, ҳарбий, иқтисодий имкониятлари билан Хитой ва Россияга қарши кураш чораларини амалда қўллаб боряпти. Натижада бу курашдан бошқа давлатлар ҳам жабр кўрмоқда.
Моддий манфаатдан бошқа ҳеч қандай қийматларни ҳисобга олмайдиган оламий капиталистик бошқарув системасида, ҳар бир давлат ўзининг фақат моддий манфаатини кўзлаб иш олиб боради. Моддий манфаатлар оламий сиёсатдаги куч қувватга боғлиқ эканлиги боис бу давлатлар доимий бир бирларига нисбатан сиёсий ва ҳарбий келишмовчиликлар билан яшайди. Бир бирларига қарши уруш қилиш, кучлилари заифларини тўнаш, уларни сунъий заифлаштириб бориш сиёсатини қўллаш каби жирканч амалиётлар билан ҳаётимизни доимий беқарор ҳолатда ушлаб туришади. Аслида ҳаёт улар бизга чизиб бераётганидек мураккаб эмас! мураккаблик улар томонидан сунъий пайдо қилинаяпти! Фаровонлик фақат уларни устимиздан улоқтириш ортида эканини англаб қолмаслигимиз учун шундай қилишмоқда! Дунёни, илоҳий бошқарув асосга қурилган, ҳар бир инсонни бирдек баҳолай оладиган бошқарув системасига қайтариш керак. Бу система фақат исломий Халифалик давлати ижроси билан амалга оширилади инша Аллоҳ!