Россия АҚШ устидан ЖСТга шикоят қилди

659
0

Россия АҚШ устидан ЖСТга шикоят қилди

 Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Орешкиннинг маълум қилишича, мамлакат Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) АҚШнинг пўлат ва алюминийга янги божлари бўйича шикоят билан чиқди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

 “Россия Жаҳон савдо ташкилотига АҚШнинг пўлат ва алюминийга қўшимча божлар жорий этиш қарори бўйича шикоят билан чиқди”, – дея айтиб ўтди Орешкин.

 Унинг аниқлик киритишича, шикоят аризасига АҚШнинг ЖСТ қоидаларини кўп бора бузгани сабаб бўлган.

 Шунингдек, Россиядан ташқари, Хитой, Ҳиндистон, ЕИ, Канада, Мексика ва Норвегия ҳам АҚШ устидан шикоят билан чиққани айтилади.

 Аввалроқ, ГФР канцлери Ангела Меркель АҚШ томонидан пўлат ва алюминийга жорий этилган божлар қонунга зид экани ҳақида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Германия бу масала бўйича музокараларни давом эттиришни хоҳлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here