Хитой АҚШни ҳудудий сувларига бостириб киришда айблади

609
0

Хитой АҚШни ҳудудий сувларига бостириб киришда айблади

Америка ҳарбий кемалари ўзбошимчалик билан Хитой ҳудудий сувларига бостириб кирди. Бу ҳақда ХХР Мудофаа вазирлиги вакили У Цянь хабар берди.

 Цянь илгарироқ ОАВларда тарқалган – Higgins эсминеци ва бошқарилувчи ракета қуролига эга USS Antietam крейсери Сиша (Парассельс) оролларидан 12 денгиз миль ўтганлигини ҳақидаги хабарларни тасдиқлаган.

 “АҚШ ҲДК кемалари 27 май куни Хитой ҳукумати розилигисиз ўзбошимчалик билан Сиша ороллари акваториясига бостириб кирди”,- деб баёнот қилди Хитой мудофаа муассасаси вакили. Пекин бунга жавобан Жанубий-Хитой денгизи ҳудудига ўз кемалар авиациясини юборган.

 Хитой Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, америка ҳарбийларига Парассельс ороллари акваториясини тарк этиш ишораси берилган.

 Хитой Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг денгиздан ва ҳаводан хавфсизлигини кучайтиришга, шунингдек, давлат суверенитетини ҳимоя қилишга ваъда берган. Пекиннинг минтақадаги тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилишдаги қарори қатъий, деб таъкидлашмоқда Хитой Мудофаа вазирлигида.

 АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари кемалари Жанубий-Хитой денгизида кемачилик эркинлиги ҳақидаги халқаро қонунчилик асосида ҳаракатланмоқда, деб изоҳ берган РИА Новостига Пентагон матбуот-хизмати вакили Кристофер Логан.

 “АҚШ кучлари Осиё-Тинч океани минтақасида, шу жумладан Жанубий-Хитой денгизи ҳудудида ҳам ҳар куни ҳаракатланади. Барча ҳаракатлар халқаро қонунчилик асосида бажарилади ва Қўшма Штатлар қонунан рухсат берилган барча жойда учади, сузади ва ҳаракатланади”,- деб айтган Логан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here