Ҳижрий 1439, милодий 2018 йилги рамазон ойи табриги

1413
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ҳижрий 1439, милодий 2018 йилги рамазон ойи табриги

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, Росулуллоҳ ﷺга, оилаларига, саҳобаларига ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга,

Аллоҳнинг зикридан тижорат ҳам, савдо ҳам буролмайдиган ҳақиқий эр кишиларига,

Ушбу саҳифанинг муҳтарам зиёратчиларига…

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳаммангизни ушбу улуғ ой

 شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ 

«Одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган рамазон ойи»  [Бақара 185]

билан муборакбод этаман. Аллоҳ Таоло бу ойнинг аввалини раҳмат, ўртасини мағфират ва охирини дўзахдан паноҳ қилиб бериш билан мусулмонларга икром кўрсатди… Бу ойда Қуръони Карим нозил бўлди, унда нусрат ва фатҳул мубинлар амалга ошди… Бу ой – амал, саъй-ҳаракат ва жидди-жаҳд кўрсатиш ойидир. Бу ой – ибодат, сабр ва жиҳод ойидир… Бас, эй мусулмонлар, астойдил енг шимариб, бу ойдаги яхшиликлар устида бир-бирингиз билан мусобақалашинг. Зеро, рамазонда ажру ҳасанотлар беҳисоб қилиб берилади…

Аллоҳ Субҳанаҳудан сўрайманки, барча мусулмонларнинг рўзалари ва қиёмул лайлларини қабул айласин, ушбу ойни хайру баракот очқичига ва рошид Халифалик билан нусрат дебочасига айлантирсин, бунинг натижасида Уммат Уқоб байроғи, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ рояси соясидан баҳраманд бўлиб, худди илгаригидек, Парвардигори билан кучли ва дини билан азиз улуғ Уммат ҳолига кўтарилсин.

 وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ 

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Сўзимни сизга салом йўллаш, дуои хайр қилиш, Аллоҳдан барчамизнинг рўзаларимиз ва қиёмул лайлларимизни қабул қилишини сўраш билан хотималайман. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу солиҳларни дўст тутгай.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарингиз                                                                                                                        

Ато ибн Халил Абу Рошта                                                                                                      

 Сешанбадан чоршанбага, яъни шаъбоннинг

29 кунидан 30 кунига ўтар кечаси 1439ҳ

15 май 2018м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here