АҚШ Эрон бўйича ядро битимидан чиқди

794
0

АҚШ Эрон бўйича ядро битимидан чиқди

  АҚШ Эроннинг ядро дастури бўйича ҳаракатлар умумий Қўшма режасидан чиқади. Бу ҳақда 8 май куни Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берди.

 “Битим фақат Эронга ўзининг ядро дастурни кенгайтириш имконини берди. Битим асосини хомҳаёллик ташкил қиларди. Бизда Эроннинг ваъдалари ёлғон эканлигини исботловчи далиллар бор. Бу тинчлик олиб келмаган бир томонлама қарор эди. Бу битим ҳеч қачон тинчлик олиб келмайди. Агар мен Битимда қолиш имконини яратиб берсам, у ҳолда бутун Яқин Шарқда ядро қуроллари пойгаси бошланиб кетади. Мен АҚШнинг мазкур ядро келишувидан чиқишини эълон қиламан”, – деди Трамп.

 АҚШ президентининг сўзларига кўра, Эрон расмийлари мазкур битим талабларини қайта кўриб чиқишдан воз кечган. У шунингдек, агар Теҳрон расмийлари фикрдан қайтса, у ҳолда ўзи мулоқотга тайёр эканини, янги талаблар асосида янги келишувга эришишга рози эканини билдирди.

 Трампнинг эълон қилишича, Эронга қарши санкцияларнинг тикланишига қаратилган фармонни зудлик билан имзолайди ва санкциялар тез орада кучга киради.

 У Эрони терроризм ҳомийси, “Хизболлоҳ”, “Хамас”, “Толибон” ва “Ал Қоида”ни қўллаб-қувватловчиси, шунингдек ўз фуқароларини қийноққа солувчи давлат дея атади. Шу билан бирга  Трамп АҚШ “Авторитар режим эгаллаб олган” Эрон фуқароларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 Бундан аввал битимини имзолаган Европа давлатлари ва Россия Эроннинг ядро дастури бўйича ҳаракатлар умумий Қўшма режаси Эронни тийиб туришнинг бирдан бир имконияти эканлиги ҳақида баёнот беришган эди.

 Кўптомонлама битим Эрон ва жаҳоннинг етачи давлатлари томонидан 2015 йилда имзоланган эди. Бу битимга кўра Эрон томонидан ядровий дастур тўхталиши эвазига Теҳронга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар бекор қилиниши керак эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here