Қирол Салмон: Терроризмга (Исломга) қарши курашда АҚШ билан бир сафдамиз
Судия ҳукумати терроризмга (Исломга) қарши курашда Америка Қўшма Штатлари ёнида туришга тайёрдир. Бу ҳақида Саудия Арабистони қироли Салмон якшанба куни АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласида ўтказган суҳбатида маълум қилди.
Икки раҳбар ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда, “терроризм” диний қадриятларга ва инсонпарварлик принципларига зид эканлигини билдирган қирол Салмон, ўтган сешанба куни Ню-Ёрк шаҳридаги Манхеттен маҳалласида 29 ёшли ўзбекистонлик муҳожир Сайфулло Соипов томонидан содир этилган террорчилик ҳаракатларини қаттиқ қоралади.
Шунингдек, Саудия Арабистони қироли терроризмга (Исломга) қарши курашда халқаро ҳаракатларнинг давом эттиришини маъқуллар экан, бу борада Қўшма Штатлар қабул қилган чора-тадбирлар Судия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланганини таъкидлади.
Ўз навбатида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам қирол Салмонга миннатдорлик билдирар экан, Саудия Арабистонининг “экстремизм” ва “терроризм”га қарши курашдаги ва мамлакатда “мўътадил Ислом”ни кучайтиришдаги ролини юқори баҳолади.
Хабарда айтилишича, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик ва уларни ривожлантириш йўллари, шунингдек, минтақавий ва халқаро ўзгаришларни кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.
Туркистон:
Салмон ва у каби кофирлар билан бир сафда туриб, мусулмонларга қарши курашаётганларни Оллоҳ қиёмат куни ўша ҳамкорлари билан бирга, бир сафда тирилтирсин! Амиин!!