Де Мистура: Сурия музокаралари учун нуфузли кишиларнинг дастагини кутяпмиз

514
0

Де Мистура: Сурия музокаралари учун нуфузли кишиларнинг дастагини кутяпмиз

Сурия мухолифати билан Сурия ҳукумати ўртасида ўтказилиши кутилаётган “Америкача жиддий тинчлик” музокаралари жорий йилнинг октябр ва ноябр ойларида ўтказилилиши умид қилинмоқда. Бу ҳақида БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан Де Мистура маълум қилди. Сурияда АҚШнинг истагини рўёбга чиқариш учун бор кучини сарфлаётганига қарамай, муваффақиятсизликка учраётган Де Мистуранинг таъкидлашича, музокаралар учун барча нуфузли кишиларнинг қўллаб-қувватлови кутилмоқда.

“Қаршиларида қайси мухолифатнинг платформаси бўлишидан қатъий назар, ҳукумат тарафининг Женевага таклиф қилинган пайтда самимий, тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши учун Россия, Эрон ва кучли таъсирга эга бўлган ҳар қандай кишиларни қўллаб-қувватлашни орзиқиб кутмоқдамиз”, деди Де Мистура матбуот вакилларига берган баёнотида.

Де Мистура бундан аввал Женевадаги оффесидан Сурия масаласи ҳақида берган баёнотида ҳам келгуси музокараларда муҳим илгарилаш кутаётганлигини бидирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here