Эрдагон: Туркиянинг ҳалокатини кутувчи кўп душманлар бор

558
0

Эрдагон: Туркиянинг ҳалокатини кутувчи кўп душманлар бор

 Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ўтган йилнинг 15 июлидан 16 июлга ўтар кечаси рўй берган давлат тўнтариши бартараф этилганига бир йил тўлиши муносабати билан мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған йиғилган омма олдида чиқиш қилди. Бир йил муқаддам, 2016 йилнинг 16 июли, соат 02:30да Туркия буюк миллат мажлиси, яъни парламенти биноси исёнчилар томонидан бомбардимон қилинган эди.

 Эрдагон ўз чиқишида Туркиянинг ҳалокатини ташқарида кўпчилик кутиб тургани ҳақида гапирди.

 “Кўп душманлар Туркия ҳалокатини кутмоқда. Агар мен уларнинг номларини санай бошласам, бу кенг кўламдаги халқаро инқирозга олиб келиши мумкин”,- деган Эрдагон.

 У исён ташкилотчиси сифатида айбланган мухлолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен айни вақтда ҳам АҚШдалиги, Пенсильвания штатида катта мулкка эгалик қилишни эслатиб ўтган.

 Эрдагон 2016 йил июлида исён бостирилиши оқибатида хоинлар 40 йил тайёргарлик кўрган режалар 20 соат ичида барбод бўлганини таъкидлаб ўтган ва буни умумхалқ ғалабаси дея баҳолаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here