Қирғизистон ЕИ билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилмоқда

649
0

Қирғизистон ЕИ билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилмоқда

 Қирғизистон Европа иттифоқи билан ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида янги битимни имзолаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу масала Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг Австрия федерал ташқи ишлар вазири – ЕХҲТнинг ҳозирча амалдаги раҳбари Себастьян Курц билан учрашувида тилга олинган.

 Қирғизистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашуви ЕХҲТ иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Мауэрбахдаги ҳар йилги норасмий йиғилиши давомида бўлиб ўтган.

 “Австрия томони Қирғизистон ҳамда ЕИ ўртасидаги чуқурлаштирилган шериклик ва ҳамкорлик бўйича янги битимни имзолаш масаласини қўллаб-қувватлашини билдирди. Австрия томони ЕИда 2018 йилдаги раислиги давомида ушбу масаласини фаол тарзда илгари суриши ҳақида маълум қилди”, – дея хабар берган матбуот хизмати.

 Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, вазирлар икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини қайд этишган. Учрашув давомида икки мамлакат ТИВ ўртасида ҳамкорлик дастури ҳам имзоланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here