АҚШ Давлат котиби Истанбулда

534
0

АҚШ Давлат котиби Истанбулда

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон икки кунлик ташриф билан Туркияга йўл олди. Истанбулда илк бор 22 – жаҳон нефт конгрессига иштирок этган Тиллерсон ўзининг нутқида Туркия-АҚШ ҳамкорлигига тўхталди. Тиллерсонниниг таъкидлашича, АҚШ улкан энергия хавфсизлиги борасида стратегик минтақада жойлашган Туркия билан ҳамкорлик қилишни давом эттириши лозим.

“Жўғрофий жиҳатдан муҳим ерда жойлашган Туркия йирик энергия хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим ҳамкор ҳисобланади. АҚШ глобал энергетика хавфсизлигини оширадиган Жанубий газ коридори ва Шарқий Оқденгиз гази каби лойиҳалар устида биргаликда ишлаш учун жиддий фаолият олиб бормоқда. Ушбу лойиҳалар Европанинг энергия манбаларини диверсификация қилиш имконини беради ва энергия хавфсизлигини яхшилайди”, деди Тиллерсон.

Тиллерсон Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлидан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон билан учрашди. Учрашув тафсилотлари ҳақида ҳануз бирор баёнот берилмади. Аммо “Анадолу” ахборот агенлигига кўра, Тиллерсон Туркиялик ҳамкасби билан икки муҳим масала, яъни Сурия ва Қатар масаласини муҳокама қилган. 21-аср Туркия институтининг раҳбари Жаҳит Армаған Дилек “Америка овози”га берган интервьюсида учрашувнинг асосий моддаларидан бири Сурия масаласи эканлигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here