Уламолар закотни БМТга бериш ҳақида фатво чиқаришди

576
0

Уламолар закотни БМТга бериш ҳақида фатво чиқаришди

Исломдаги беш фарзидан бири бўлган закот Қуръони Карим оятларига биноан саккиз тоифадан бошқасига берилиши қатъиян таъқиқланади. Шундай бўилишига қарамай, Саудия Арабистони, Миср, Яман ва Марокашдаги ҳукуматга тобе Ислом уламолари закотни БМТга бериш мумкинлиги ҳақида фатво беришди. Сарой уамоларининг фатвосида қайд этилишича, закотни муносиб ўринга етказиш мақсадида ғайридинларга топшириш мумкин. Шунга кўра, БМТ мусулмон бойлардан йиғилган маблағни қочқинларга тарқатганлиги учун закотни унга бериш керак бўлади.

Мазкур фатвога биноан БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари “қочқинларга тарқатиш” мақсадида бой мусулмонлардан закот пулларини тўплашга киришди. Закот йиғиш учун БМТ томонидан интернетда ҳам махсус онлайн манзил ташкил қилинди.

БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги Форс кўрфазидаги бойвачча араблардан ҳамда нефт шайхаридан мўмайгина закот маблағларини тўплаб олишга умид қилмоқда. Мутахассисларнинг маълум қилишича, дунёдаги бой мусулмонлар ўз мулкидан ҳар йили закот сифатида 20 миллиард доллар билан 30 миллиард доллар оралиғида маблағ ажратади.

Айни пайтда илмонийлик ва демократия ҳукмрон бўлиб турган дунёда ҳозирда БМТнинг ҳисоботига кўра, 65 миллиондан ортиқ қочқин мавжуд. Ислом ўлкаларини мустамлака қилиш ва бойликларини талон-тарож қилиш учун тузилган режалар туфайли Исломий географияда қочқинлар сони рекорд даражага етди.

Усмонли халифалик давлати бекор қилингандан кейин элликдан ортиқ давлатчаларга бўлиниб кетган ислом оламида мусулмонлар тинчлик, хавфсизлик ва адолат нималини унитишди. БМТнинг сўнгги маълумотига кўра, ҳар 113 кишидан бири қочин ёки ўзи яшаб турган мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Ўтган йилнинг ўзида уй-жойларини тарк этган кишиларнинг сони 10 миллион 300 минг кишига етган. Бу ҳар 3 сонияда бир киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган, деган маънони англатади.

АҚШ демократия олиб келган Ироқда 2 миллион мусулмон ҳалок бўлди. 10 миллион киши уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Шунингдек, АҚШ назорати остидаги Асад режимининг қирғинлари туфайли Сурияда 12 миллион киши, яъни мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми уй-жойларини тарк этишга мажбур бўлди. БМТ ҳисоботига кўра, қочқинларга бошпана беришда бой мамлакатлардан кўра камбағал мамлакатлар фаолроқ.

Туркистон: 

Бу фатво билан мазкур уламолар Ислом ва мусулмонлар учун улкан хиёнат қилишди. Чунки аксари араб бойларининг маблағлари АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлардаги банкларда сақланади. Энди куфр қувватлари бу бой қатламга босим ўтказиб, БМТга закотидан улуш бермаганларига ёмон муомилада бўлади ва уламолар тарафидан шаръий тус берилган хақларини талаб қила бошлашади. Куфрга уларнинг бу пуллари керак эмас. Шундоқ ҳам бу пулларнинг деярли ҳаммаси куфрнинг судхўр банкларида сақланяпти. Куфр системаси ўз тасарруфи остидаги бу пуллар ичидан бир қисмини, шаръий мажбурият сифатида мусулмонларга закот қилиб берилаётган йўлни тўсиб қўймоқчи.

Бу куфрнинг ўз қўл остидаги уламолари оғизлари билан шаръий либос кийдириб чиқарган сиёсий фатвоси бўлибди десак тўғри бўлади. Яъни бу куфр оламининг фатвоси бўлиб, энди улар Ислом шариатини ўз мақсадлари йўлига бурмаламоқчи бўлишяпти. Бу куфр фатвосига юришдан бош тортган мусулмонларнинг бойликлари ҳар хил баҳоналар билан музлатиб қўйилади. Бунга ўҳшаган холатни Саудия бош бўлиб амалга оширган “Қатар кризиси” мисолида кўрдик.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here