Эрдогон ШҲТни ЕИ ўрнига муқобил вариант сифатида кўрмоқда

713
0

Эрдогон ШҲТни ЕИ ўрнига муқобил вариант сифатида кўрмоқда

 Туркия 50 йилдан зиёд вақт мобайнида мамлакатни Европа иттифоқига олиб кириш илинжида Европа давлатлари ортидан итдек югурди. Бу вақт орасида Европа иттифоқи Туркияга бирин кетин талабларни қўйиб келди. Туркия эса бу талабларни бажариш учун ЕИ билан мулоқотларни олиб борди.

Европа иттифоқи Туркия иттифоққа аъзо бўлиб кириши учун 35 та бўлимдан иборат талабларни илгари сурди. Жумладан, одамлар ва товарларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, судлар мустақиллигини кенгайтириш, ижтимоий тизимни ривожлантириш, таълим ва маданий тармоқни модернизациялаш, ташқи сиёсатни Европа қадриятларига мослаштириш шулар жумласига киради. Шу талабларни бажариш орқали Туркия Европа давлатига айланар экан.

 Шу билан бирга турк ҳукумати мамлакат ичкарисида ўтказиладиган ислоҳотлардан ташқари Туркия ЕИ ҳамжамиятини қониқтирадиган қарор қабул қилиши керак бўлади. Яъни, Туркия Кипр республикасини тан олиши, курд масаласини ҳал қилиши, 1915 йилда арманларни геноцид қилганини тан олиши керак.

 Туркия мавжуд 35та шартни тўлиқ бажарган тақдирда ҳам тўғридан-тўғри Европа Иттифоқига кира олмайди. Чунки, бунинг учун ҳар бир давлатнинг розилигини олиши лозим бўлади.

 Маълумки, Франция Туркиянинг Европа Иттифоқига киришига кескин қаршилик қилиб келади, Кипр эса Туркиянинг ЕИга аъзолиги йўлида қабул қилинадиган ҳар қандай қарорга вето қўйишини очиқ айтиб келади.

 Олиб борилган бесамар мулоқотлар ортидан Туркия ЕИга аъзо бўлишдан умидини узган кўринади ёки бошқа муқобил вариантлар ҳам бор эканлигини эслатиш орқали ЕИга ўзига хос бир эслатма бериб қўймоқчи бўлди.

 Туркия президенти Ражаб Эрдогоннинг айтишича, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мамлакат учун ягона вариант эмас. У Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишни муқобил вариант сифатида кўрмоқда.

 Эрдўған Ўзбекистондан қайтиб боргач,  маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш чоғида шу ҳақда гапирган. У Туркия узоқ йиллар давомида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун бесамар уриниб келаётганини қайд этган.

 “Европада Brexit ҳодисасидан кейин яна шундай ҳодисалар такрорланиши мумкин. Шундай фикрлар Франция ва Италияда янграмоқда. Бундай ҳолатда Туркия ўзини хотиржам тутиши керак. ЕИ аъзоси бўлишни Туркия учун ягона имконият сифатида қарамаслик керак. Мен айтаман, Туркия нега “Шанхай бешлиги”да ўрин эгалламаслиги керак?”, – деган Эрдогон.

 Эрдогон  ШҲТга аъзо бўлиш масаласини Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан муҳокама этганлиги тўғрисида айтиб ўтган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here