ИИВ: гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланиб келган милиция зобитлари қамоққа олинди

524
0

ИИВ: гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланиб келган милиция зобитлари қамоққа олинди

 Қирғизистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган милиция зобитлари жиноят устида қўлга олинди. 

Матбуот хизмати хабарига кўра, ИИВ шахсий таркиб хавфсизлик хизматига бир гуруҳ милиция зобитларининг жиноий фаолияти тўғрисида хабар келиб тушган. Шундан сўнг ИИБ пойтахт прокуратураси билан ҳамкорликда айрим милиция ходимларини назорат остига олган.

 “Амалдаги милиция зобитларидан иборат жиноий гуруҳ узоқ вақт давомида ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишгани ҳамда гиёҳванд моддалар ташлаб қўйиш орқали фуқаролардан пул ундириб келишгани аниқланди. Бу маълумотни тасдиқлаш учун бир неча бор назорат хариди амалга оширилди ва 28 грамм гиёҳванд модда қўлга киритилди”,- дейилади хабарда.

 Хабарда айтилишича, Бишкек шаҳар прокуратураси 8 ноябр куни Қирғизистон жиноят кодекисининг 247- моддаси (гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда тайёрлаш, сотиш, сақлаш, ташиш) ва 304- (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.

 Хабарга кўра, чоршанбага ўтар кечаси пойтахт марказида амалга оширилган назорат хариди ва шартли хардордан пул олиш чоғида Биринчи май туман ИИБ жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходимлари К. Б ва К. Жлар жиноят устида қўлга олинишди. Қўлга олиш чоғида гумондорлар қаршилик кўрсатиб, шахсий таркиб хавфсизлик хизмати ходимларига таҳдид қилишган. Уларнинг ёнидан махсус белгиланган 64 минг сом ва 1,8 грамм гиёҳванд модда топилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here