МХДҚ Twitter орқали Атамбаевга таҳдид қилган кишини изламоқда

562
0

МХДҚ Twitter орқали Атамбаевга таҳдид қилган кишини изламоқда

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ)нинг расмий вакили Рахат Сулаймановнинг маълум қилишича, МХДҚ Алмазбек Атамбаевга нисбатан бир қанча таҳдидли гапларни эълон қилган Twitter фойдаланувчисининг шахсини аниқламоқда.

 “Бу хабар тўғрисида бизда маълумотлар бор. Бу масала бўйича МХДҚ оператив-ходимлари иш олиб боришмоқда. Айни дамда унинг шахси ва яшаш манзилини аниқлаш борасида оператив ишлар олиб борилмоқда”,- деди Сулайманов.

 Маълум қилинишича, 15 ноябр куни twitter ижтимоий тармоғида ўзини Муслим деб тақдим қилган фойдаланувчиси тез кунларда Қирғизистонга келиб Атамбаев ҳаётига суйиқасд қилиши ҳақида бешта хабар эълон қилган.

 Фойдаланувчининг турар жой сифатида ижтимоий тармоқда Сурия кўрсатилган.

Туркистон: 

Қирғиз хавфсизлик хизматчилари ўта бачканалашиб боришяпти. Ижтимоий тармоқдан кимларга нималар ёзилмайди. Пашшадан фил ясаш ҳаракатлари билан нимага эришишмоқчи булар? Ўзларича бу твиттердаги ёзув соҳибини Ислом ва мусулмонларга боғлаб, воқеъликни гўё Суриядан биз томонга таҳдид келаётгандек қилиб кўрсатишмоқчи бўлишяпти.

Лекин уларнинг берган маълумотларига кўра, Сурияда Қирғиз фуқоролари бўлган 500 атрофида мужоҳид бор. Уларнинг ҳар бири призидентни ўлдиришга тайёр. Бироқ Қирғизистон ичида ҳам, ҳатто призидент атрофида канча-қанча одам унинг ўлимини кутиб турибди. Ёки уларнинг канчаси призидентни ўлдириш пайида вақт пойлаб юрибди. Юзлаган мухолиф кучлар фақат призидент креслоси учун унинг ўлимини кутишяпти. Қамоқда ётган муслима аёлларнинг яқинларичи, қасос олишни хоҳламайди деб ўйлаябсиларми?! Эртага юзлаган одам призидентни ўлдириши мумкин экани ҳақида ёзиб, ижтимоий тармоқни тўлдириб юбориши мумкин. Рахат Сулаймонов буни тўхтатиб қола олмайди. Яхшиси призидент, бу каби сўзларни эшитадиган, ўз халқидан ажраб, унга зулм қиладиган, фақат фуқороларидан хавфсираб яшайдиган ҳолатга тушмаслиги керак. Хавфсизлик хизмати призидентларини эплаб қўриқлай олишмаса, уларни тарқатиб юбориш керак.

Лекин булар кўтаришаётган муаммонинг илдизи бошқа ёқда. Яъни ижтимоий тармоқларни тўсиб қўйиш ёки чеклаш ва шунинг билан бир қаторда, Сурияда деб гумон қилинган мусулмонларни қайтиб келишларига имкон бермаслик. Бунинг учун улар яна мусулмонлар устида олиб боришаётган репрессив ҳаракатларини кучайтиришади. “Сурияга одамларни чиқаряпти” деб ёлғон туҳматлар билан яна мусулмонларни жиноий жавобгарликка торта бошлашади. Коррупциячи куч тизим ходимларига янада кенгроқ йўл очиб, мусулмонларнинг уйларига бостириб киришлари учун ордерлар олишига янада кенг имкониятлар яратиб беришади. Бу призидент ҳам Ислом ва мусулмонларга нисбатан тутган позициясида аввалгиларидан деярли фарқ қилмади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here