Яман болаларини ким қутқаради!?

913
0

Яман болаларини ким қутқаради!?

Яқинда БМТга қарашли «ҒАО» (озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти) ҳисобот чиқарди. Унга кўра, Яманда 11 миллионга яқин шахс қаттиқ озиқ-овқат хавфсизлиги тақчиллигидан азият чекмоқда, улардан 4.8 миллиони фавқулодда аҳволда қолган, 1.3 миллион бола тўйиб овқатланишдан маҳрум, беш ёшгача бўлган ҳар уч нафар болаларнинг биттаси озиқ-овқат етишмаслигидан қаттиқ азият чекади, 850 мингта бола реал очарчилик таҳдиди остида қолган. Шунингдек, бомбардимон сабабли ёки тиббий ресурслар ва ёнилғи танқислиги сабабли 600га яқин касалхона ва поликлиниканинг ёпилгани 7 миллион шахсни асосий соғлиқни сақлаш хизматидан маҳрум қилган.

Яман болаларининг бундай инсоний фожеа остида яшашларига сабаб, Саудия бошчилигидаги Араб давлатлари коалициясининг тўхтовсиз ва қасддан нишонга олишларидир. Шунингдек, Ҳусий жангарилари ва Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорларидан иборат уларнинг иттифоқчилари томонидан жинояткорона амалиётлари ҳамдир. Буларнинг барчаси яҳудийлар давлати ҳужумида Ғазо сектори аҳолиси билан Ливан жануби аҳолиси бошига тушган ҳодисаларга жуда ўхшайди. Уруш авжга чиққанига бир ярим йил бўлибдики, яманликлар инсоний азоб-уқубатлардан ва фожеавий вазиятдан бошлари чиқмайди. Бу уруш таъсиридан Яман аҳлининг ҳаммаси, асосан, болалар жафо чекмоқда. Ямандаги оналар ва болалар Олий кенгаши ҳисоботида қайд этилишича, 2016 йилнинг март ойига қадар 1600 болакай ва қизча ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 2258 ҳолатдан ортган, уруш сабабли 1650 нафар болакай ва қизча жисмонан ўсишдан тўхтаб қолган. Касалликлар ва юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши, асосий соғлиқни сақлаш хизматининг йўқлиги сабабли 10 боланинг ўлимига олиб келган.

Бир томонда, Саудия регионал ва халқаро кучлар билан тил бириктирган ҳолда уруш жиноятини содир этаётган бўлса, иккинчи томонда, Ҳусий жангарилари ва Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари дохил иттифоқчилари улкан қонунбузарликларга, даҳшатли жиноятларга қўл уришмоқда. Ярим очарчилик бутун бир авлодга ўлим ва очарчилик хавфини солмоқда. Булар айни халқаро қуролли кураш билан ички курашда қасддан содир этилмоқда. Яъни коалициянинг ҳаво зарбаларида маҳаллий бозорлар билан озиқ-овқат ташувчи юк машиналари нишонга олинмоқда… Ёки – «Хьюман Райтс Вотч» ҳисоботига кўра – шаҳарлар амалда қамал ҳолатга келтирилмоқда, у ерлардаги аҳолига озиқ-овқат ва дори-дармон киритилиши тақиқланмоқда.

Таълим амалиёти ҳам зарар кўриб, ҳатто 2015 йилда батамом тўхтаб қолган, бир ҳафта мобайнида мактабларга қилинган икки томонлама ҳужум оқибатида мактаб ёшидаги болаларнинг тенг ярми ўқишга боролмай қолган, юзлаб мактаблар бутунлай вайрон этилган, яна юзлаби қисман вайрон этилган, 400дан зиёди эса қочқинлар марказига айлантирилган, натижада, 3 миллион бола таълим олишдан маҳрум бўлган, дайди болалар нисбати юздан 49 %га етган.

БМТ Ямандаги болаларнинг 90 %и ҳақ-ҳуқуқини поймол этган айни уруш тўғрисида бонг урмоқда. Бироқ бунинг акси ўлароқ, Саудия бошчилигидаги Араб давлатлари коалициясини ҳамда қуролли курашни ўзининг йиллик қора рўйхатидан чиқариб ташлаган ҳам мана шу ташкилотдир. БМТнинг биргина шу шармандагарчилиги унинг дунёдаги нуфузли кучлар олдида арзимас-заиф ташкилот эканини, халқаро сиёсатда мустақил эмаслигини, аксинча, халқаро иккиюзламачи кучлар режаси доирасидан ташқарига чиқолмаслигини очиқ кўрсатиб турибди.

Уруш бадалини бечора яманлик болалар тўламоқдалар, тўлаганда ҳам, жонлари ва орзу-умидлари билан тўламоқдалар. Уларга суиқасд қилаётганлар эса юртдошлари бўлган Ҳусийлар ҳамда зараркунанда қўшнилар, Саудия ҳукмдорларидир… Яман болалари жасадлари акс этган суратлар турибди… уларга қасд қилганлар Оли Сауд ва уларнинг иттифоқчилари ракеталари, Ҳусий ва тарафдорлари ўрнатган миналар, мунофиқ халқаро ҳамжамиятдирки, уларнинг ҳаммасини шу суратлар доим таъқиб қилиб, лаънатлашда давом этади.

Саодатли Яман дунёдаги энг қашшоқ давлатнинг иккинчисига айланди. Биринчи ўринда Мавритания бўлиб, у ерда озиқ-овқат танқислиги дунёда биринчи ўринни эгаллайди…

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми аъзолари, барча мусулмонларни Ямандаги болаларни қутқаришга, уларни қирғин қилаётган қўлларга болта уришга ҳамда юрту фуқарони хонавайрон қилган куфр тузумлари ва уларнинг малайларига қарши қўзғалишга даъват қиламиз. То одил раббоний тузум барпо этилмас экан, Яман ҳам, унинг болалари ҳам ҳаргиз саодатли бўлолмайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда гавдаланувчи ушбу тузумда болалар, аёллар, қариялару эркаклар дохил бутун Уммат ҳимоя қилинади, уларнинг қонлари тўкилишига ва болалар қирғинига аралашган ҳар бир кимсадан албатта ҳисоб талаб қилинади, улар ҳатто Каъба ёпинчиғига осилиб олсалар ҳам, қилган бундай жиноятлари асло кечирилмайди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here