Атамбаев даволаниш учун Москвага олиб келинди

526
0

Атамбаев даволаниш учун Москвага олиб келинди

 Маълумки, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 19 сентябр куни БМТ бош ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга йўл олган эди. Самолёт Нью-Йоркка учиш давомида Туркиядаги Отатурк аэропортига қўнганида Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилиб, кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилган.

 Юзага келган муаммо туфайли Атамбаевнинг Нью-Йоркка ишчи ташрифини бекор қилинган ва у Туркияда сентябр ойи охирига қадар жиддий тиббий текширувдан ўтиши ва 1 октябргача ишга қайтмаслиги маълум қилинган эди.

 Президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Туркияда тиббий кўрикдан ўтган Атамбаев муолажани Москвада давом эттирадиган бўлди.

 “23 сентябр куни Атамбаев Москвага олиб борилди ва Марказий клиник шифохонага даволанишни давом эттириш учун жойлаштирилди. Мутахассислар тавсияси ва Россия томони таклифига кўра у муолажани Москвада давом эттиради”,- дейилади хабарда.

Туркистон: 

Атамбаевнинг Россияга келтирилиши Туркия уни яхши қарши олмаганига далолат қилади. У Путиннинг халқаро сиёсатдаги кичик ўйинчиси бўлиб бораяпти. Яъни, Қирғизистон учун манфаатсиз позицияларни ҳимоя қилиб, айни пайтда Ғарб ва ғарбпараст мамлакатлар билан алоқаларини ёмонлаштириб бораяпти.

Қирғизистоннинг бюджет камомади яқин кунларда муаммолар туғдира бошлайди. Россиянинг ўзи ҳам бу муаммодан ҳоли эмас. Демак Қирғиз ҳукумати яна Ғарб олами томон тиламчилик қилиб юзланишга мажбур бўлади. Шу кунларда Ғарб олами Қодир Ботировни ОБСЕ ташкилоти йиғинида нутқ сўзлашига имкон берди. Отунбаевага эса БМТ саммитида сўз беришаяпти. Атамбаев бу ташкилотлар йиғинларидан қочиб, Россияга бориб олди.

Батиров – эътибор берган бўлсаларинг – Қирғизистонга демократик ривожланиш учун берилиб келинаётган молиявий ёрдам пуллари ўз ўрнига ишларилмаяпти, деди. У Ғарб олами ташкилотларидан бу ёрдам пулларини тўхтатишни ва аввалгиларини тафтиш қилишни талаб қилди. Ботировни Ғарб сайратаётганини эътиборга олсак, демак Ғарб олами биздан молиявий ҳисобот талаб қилиши ҳам мумкин. Қирғизистоннинг ташқи қарзи тўрт миллиар доллордан ошиб кетти.

Атамбаев эса, баъзи бир сиёсий ўйинлар учун қайсидир оламий лидерлардан ёки оламий ташкилотлардан хафа бўлиб оладими…? Унинг бу ҳаракатлари баъзи бир буюк ва етакчи давлат раҳбарларига мос келиши мумкин. Лекин … .

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here