Сурияда ҳукумат қўшинларига халқаро аксилтеррор кучлар томонидан зарба йўлланди

514
0

Сурияда ҳукумат қўшинларига халқаро аксилтеррор кучлар томонидан зарба йўлланди

 Суриянинг Дейр-аз-Зордаги Сурия муҳолифатининг ҳукумат қўшинларига қарата зарба йўллаши ҳудуддаги ўт очишни тўхтатиш борасидаги келишувнинг бузилишига сабаб бўлган.

 Россия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ўт очишларни тўхтатиш борасидаги келишув ҳужжатларига гарчи АҚШ томони розилик билдирган бўлсада, амалда унинг қўллаб-қувватлаши остида ноқонуний мухолифатнинг қуролли гуруҳлари вазиятни кескинлаштирмоқда экан.

 Аввалроқ, Россия мудофаа вазирлиги вакили Игор Конашенков, шанба куни АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилИШИД кучлари самолётлари террорчилар қуршовидаги Сурия ҳукумат кучларига зарба йўллаган. Оқибатда 62 нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлган ва қарийб 100 киши жароҳатланган.

 Пентагон ушбу воқеадан афсусда эканлигини билдирган ва воқеада АҚШ самолётларининг иштирок этгани ҳамда Сурия қўшинларини террорчилар деб ўйлаганини маълум қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here