АҚШ аскарлари Суриядан қувиб чиқарилди

498
0

АҚШ аскарлари Суриядан қувиб чиқарилди

Суриянинг Чабанбей қишлоғида АҚШ ҳарбийлари Сурия озод армияси мужоҳидлари тарафидан қувиб юборилди. Бу ҳақида Спутник ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Агентликнинг Сурия озод армияси манбаларига таяниб хабар қилишича, Туркия ҳарбийлари ва Сурия озод армияси ҳамкорлигида олиб борилаётган “Ал-Баб” ҳарбий амалиётига иштирок этиш мақсадида Чабанбей қишлоғига етиб келган 29 нафар АҚШ ҳарбийлари Сурия озод армияси мужоҳидлари тарафидан қаттиқ қаршиликка учраганлиги туфайли минтақани тарк этишга мажбур бўлган.

Хабарда айтилишича, Туркия чегарасига 5км яқинликда жойлашган Чабанбей шаҳарига Турк аскарлари ҳамроҳлигида келган АҚШ аскарлари Сурия озод армияси таркибидаги “Нуриддин Зангий”, “Жайш ут-Таҳрир”, “Ҳамза бригадаси”, “Шом жабҳаси” ва “Султон Мурод отряди” мужоҳидлари тарафидан қаттиқ қаршиликка учраган. Улар “эй Америка, Суриядан даф бўл” ва “Ягона тўғри йўл Ислом ва Муҳаммад с.а.в.нинг йўлидир”, дея ҳайқиришиб, АҚШ қўшинларини минтақадан куч билан суриб чиқарган.

Сурия озод армиясининг қаршилиги туфайли шаҳарни тарк этишга мажбур бўлган АҚШ аскарлари Турк қўшинлари ҳимоясида Туркияга қайтишга мажбур бўлишди.

Маълум бўлишича, АҚШ қўшинлари қурол кўтариб жанг майдонига кириш учун келишмаган. Балки ҳарбий амалиёт доирасида фронт ортида туриб, маслаҳат бериш хизматини бажариш учун келган. ИШИД таҳдиди сабабли ўта махфий тарзда Сурияга келган ва айни пайтда мусулмон жангчиларнинг қаттиқ қаршилигига учраб ортга қайтишга мажбур бўлган АҚШ аскарларининг тўрт нафари қўмондон статусига эга эканлиги айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here