Америка, Россия ва Эроннинг Суриядаги танг аҳволи!

607
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Америка, Россия ва Эроннинг Суриядаги танг аҳволи!

Савол: Россиянинг бош штаб бошқармаси бошлиғи генерал Валерий Герасимов «Суриядаги ҳодисаларга нисбатан Қўшма Штатларнинг эмас, Россиянинг сабри тугади» деди. (Ал-Жазира: 2016 йил 21 июн). У бу билан Керрининг Американинг сабри тугади, деган гапига ишора қилди. Чунки Керри: «Ўт очишни тўхтатиш мажбуриятига амал қилиш борасида Вашингтоннинг сабри «жуда чегарали» эканини Россия тушуниши лозим» деган эди. (Ал-Жазира нет: 2016 йил 15 июн). Россия ташқи ишлар вазири Лавров 16 июн пайшанба куни Петербургда ўтказилган йиғинда унга рад жавоби бериб қуйидагиларни айтди: «Керри айтган гаплар хусусида Америка ташқи ишлар вазирлиги чиқарган изоҳномани ўқиб чиқдим. Улар янада кўпроқ сабр билан қуролланишлари керак». (Русиял Явм: 2016 йил 16 июн). Бу бир томондан, бошқа томондан эса, бу баёнотлардан олдин Эрон талаби билан 2016 йил 9 июн пайшанба куни Россия, Сурия ва Эрон мудофаа вазирлари Суриядаги ҳарбий амалиётларни ўзаро мувофиқлаштириш учун Теҳронда учрашишди… Савол қуйидагича: Бу Американинг ечимга оид олдинги лойиҳалари (музокаралар, Женева, Риёз делегацияси)га нисбатан Америка, Россия ва Эроннинг танг аҳволга тушиб қолганини англатадими? Агар шундай бўлса, қуруқликда ҳарбий аралашув юзага келиб остонада турибдими? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб: Америка, Россия ва Эроннинг Сурияда қийин аҳволга тушиб қолганлигига келсак бу тўғри. Бу энг аввало Американинг қийин аҳволда қолганлигини англатиши ҳам тўғри. Чунки Россия ва Эрон Американинг Сурия бўйича сиёсатига ёрдам берувчи омиллардир, холос… Аммо «бу қуруқликда аралашув эшик қоқаётганини англатадими?» деган саволга келсак, бунда ҳодисалар йўналиши қандай тус олишига қараб мулоҳаза юритиш керак бўлади… Воқеалар жараёнининг асл моҳиятини тушуниш учун қуйидаги нуқталарни кўрсатиб ўтиш зарур:

  • 2016 йил 22 апрелда Женевада музокараларнинг охирги раунди оппозициянинг ундан чиқиб кетгани сабабли тўхтаб қолди. Оппозиция ўзининг музокаралардан чиқиб кетганига бу музокараларнинг жиддий эмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. Шундан кейин (Бош музокарачи Муҳаммад Аллуш 2016 йил 30 майда истеъфо берди. Арабийя нет). Шунинг учун де Мистура музокараларнинг янги раунди бошланишини эълон қилиш фикридан қайтди. Бундан олдин «БМТнинг Сурия бўйича вакили Стефан де Мистура Сурия бўйича сўзлашувларнинг янги раунди бошланиши вақти кейинроқ, 2016 йил 26 майда эълон қилинишини айтган эди. У буни халқаро хавфсизлик кенгаши билан маслаҳатлашувдан кейин билдирди. Бу майдонда зўравонлик амалиётлари давом этаётганига қарамай билдирилди». (Васат сайти: 2016 йил 26 июн). Шундан кейин 2016 йил 9 июнда «БМТнинг Сурия бўйича вакили пайшанба куни бу халқаро ташкилот (яъни БМТ) Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича Женевада сўзлашувларнинг янги раундини – то барча тарафларнинг масъуллари сиёсий ўтиш даври келишуви меъёрларига келишиб олмагунларигача – ўтказмаслигини айтди. Бу келишувга эришиш муҳлати 1 августда тугайди. Де Мистура журналистларга «Сурия бўйича сўзлашувларнинг учинчи расмий раунди вақти ҳали келгани йўқ» деди». (Baladi-news 2016 йил 9 июн).
  • Ноодатий тарзда Америка Сурия ичкарисини Ўрта Ер денгизидан туриб бомбардимон қилишни бошлашини эълон қилди. Бу Америка 2003 йилда Ироқни босиб олганидан бери Ўрта Ер денгизидан туриб бу минтақада бундай бомбардимонни амалга ошираётган биринчи ҳолатдир. «Русиял Явм» 2016 йил 9 июнда Американинг бир газетасига таяниб қуйидаги хабарни тарқатди: «Уолл стрит жорнал газетасининг ёзишича, Американинг «Гарри Трумэн» авианосеци ўтган ҳафта тўсатдан манёвр қилиб Кўрфаздан Ўрта Ер денгизига ўтди. Газетага кўра бу манёврдан мақсад Американинг ҳарбий кучини Россия қаршисида намойиш қилишдир…».
  • Америка ташқи ишлар вазирлигидаги 51 дипломат ва масъул бир ҳужжатни имзолаб уни президент Обамага топширишди. Ҳужжатда Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказишга чақирилган. «Уолл стрит жорнал» газетаси ўзининг 16 июн пайшанбадаги сонида қуйидагиларни ёзди: «Америка ташқи ишлар вазирлигининг 51 ходими бир меморандумни имзолаб, унда Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказишга чақиришди…». (Русиял Явм: 2016 йил 17 июн).
  • 2016 йил 17 июнда Саудия валиаҳдининг валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон Америкага сафар қилиб Оқ уйда президент Обама билан учрашди. Бу давлат бошлиғи бўлмаган кимса учун ўтказилган нодир маросимдир. Саудия ташқи ишлар вазири Жубайр ҳам Америкага бориб Сурия кризисини америкалик масъуллар билан алоҳида муҳокама қилди…
  • Бу бир тўп ташрифлар, учрашувлар ва баёнотларга чуқурроқ назар ташланса қуйидагилар аён бўлади:

а)   Америка Сурияда катта муваффақиятсизликка учраганини сезмоқда. Чунки музокаралар ўз қизғинлигини йўқотди ва уларга бошчилик қилган баъзи кимсалар қулади. Америка Асад ўрнига янги малайни тополмади. Суриядаги қўзғолон эса ўзининг ҳаётийлигини йўқотмади. Бу қўзғолон музокарачиларга қарши босим ўтказмоқда. Сурия майдонида Америка эришган олдинга силжишга қайта назар ташланса бу олдинга силжишнинг энг муҳими қуролли жамоатларни сиёсий амалиётга (Риёз делегациясига, Женевага) олиб кирилгани бўлганлиги аён бўлади. 2016 йил 27 февралда қарама-қаршилик амалиётлари тўхтатилишини эълон қилиш Американинг Сурия қўзғолонини сиёсий амалиёт оловига отиш тўғрисидаги энг катта орзуси эди. Америка шу орқали қўзғолоннинг майдондаги босимини бартараф қилиб, Асад ўрнига янги малайни тайёрлаб олмоқчи эди. Риёз делегацияси таркибида иштирок этган қуролли ҳаракатлар ичкарисида сиёсий амалиётга қарши кўтарилган овозлар бу қуролли ҳаракатларга ва бошқа бўлинмаларга босим ўтказган омиллар бўлди. Бундан ташқари баъзи ҳаракатларнинг сиёсий амалиётдаги хатти-ҳаракатидан одамларнинг норози бўлиши босим ўтказувчи раъйи ом бўлди… Буларнинг барчаси режимга қарши кучли қуролли фаолиятни юзага келтирди. Бу фаолият ичида содиқ-ҳақиқийси ҳам бор ва одамларнинг ишончини янгидан қозониш учун вақтинчалик бўлгани ҳам бор. Шунга қарамай у жадал қуролли фаолиятдир. Бунинг натижасида Ҳалаб жанубидаги бир неча стратегик минтақалар бир неча босқичда (Иъйс, Хон Туман жангларида ва улардан кейинги жангларда) қайтариб олинди. Буларнинг барчаси ҳарбий амалиётларни тўхтатиш тўғрисидаги Америка-рус эълонининг «бели»ни синдирди. Натижада Женева музокараларини давом эттиришнинг фойдаси қолмади. Майдондаги вазиятнинг портлаши сиёсий жараёнга қарата отилган, деярли ҳалокатли бир ўқ бўлди… Шундай қилиб демак Америка боши берк кўчага кириб қолди.

б)   Ҳалаб жанубидаги жанглар – майдондан туриб қаралса – кўп сонли Эрон кучлари ва унинг тўдалари учун катта мағлубият ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Эрон Сурияда янада кўпроқ қуруқлик кучлари бўлишини талаб қила бошлади. Эрон оғир талофатлар кўрмоқда, эришган ғалабалари эса оз. Буларга Эрон ядровий программаси бўйича Женевада имзоланган келишувдан кейин Эронга қарши иқтисодий эмбаргони енгиллаштириш борасидаги баъзи тўсиқлар қўшимча бўлди. Бу эса Эрон тарафидан Суриядаги ҳарбий амалиётга маблағ ажратишларнинг камайишига олиб келди. Шундай қилиб демак Эрон ўзининг Асадга бераётган ҳарбий ёрдамларида ҳақиқатдан ҳам ҳолдан тояётган бўлиши мумкин. Шунинг учун Эрон Американинг уқтириши билан Россиядан ёрдам талаб қилди. Натижада Теҳронда мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди… Яъни Эрон ҳам боши берк кўчага кириб қолди.

в)   Россия ҳақида айтадиган бўлсак, бир неча янги омиллар юзага келиб, бу омиллар Россияни Америка талабларини ифлос тарзда қабул қилиш хоҳишини йўқотишига ёки бунга қодир бўлмай қолишига олиб келди. Чунки Америка қўзғолончиларни улар эгаллаган ҳозирги позициялар чегарасида тўхтатиб қолиш учун, яъни майдонда олдинга силжиш умидини кесиб қўйиш учун Россиядан қўшимча ҳарбий амалиётларни ўтказишни талаб қилмоқда. Россия бунга, яъни қўзғолончиларни тўхтатиб қолишга Сурияга 2015 йил 30 сентябрда аралашганидан бошлаб уриниб келаётган эди, ҳатто яқин вақтгача бунга уриниб келди. Америка ташқи ишлар вазири 2016 йил 11 февралда Сурия донорларининг Лондонда ўтказилган саммитида мақтаниб «Россия Суриядаги қуролли жамоатларни уч ой орасида суғуриб ташлайди» деган эди. Демак бу Америка Россия аралашуви орқали амалга оширишни истаган мақсад эди. Энди янгича тус олган ва Россия аралашувини узил-кесил ҳал қила олмайдиган ҳолатга келтириб қўйган омилларга келсак, улар қуйидагилардир:

  • Россия Исломга ашаддий душман ва у Сурия қўзғолонининг исломий ҳолатидан ўта қўрқмоқда. Бундан ташқари Россия ўзининг Сурияга аралашувини Совет Иттифоқи қулаганидан бошлаб йўқотган буюклигини кўрсатиб қўйиш учун бир фурсат-имконият деб билган эди. Шунинг учун Россия Сурияни Каспий денгизидан ва Ўрта Ер денгизидан туриб бомбардимон қилишда ўзининг ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво-космик кучларини, калибр ракеталарини ва қудратини кўрсатишга зўр бериб интилди. Россия бу ваҳшиёна ҳужумлар Америка мақсадини амалга ошириб беришини, натижада Сурия аҳлини режим билан Америка қўйган шартлар асосида музокара столига ўтиришга мажбур қилишини кутган эди. Лекин Россиянинг бу умиди пучга чиқди.
  • Россия Қрим ярим оролини ўзига қўшиб олганидан ва Украина шарқида уруш оловини ёққанидан кейин ўзига қарши жорий қилинган халқаро изоляция ва жазо чораларини бекор қилишга ҳам эришмоқчи бўлган эди. Бу истаги ҳам амалга ошмади. Аксинча Россияга қарши давлатларнинг ғазаби янада кучайди ва у билан Европа Иттифоқи ўртасидаги жарлик хатарли тарзда кенгайди. Европа Иттифоқи Россияга айбловларни тинимсиз ёғдирибгина қолмай, балки уни халқаро судга тортиш тўғрисида имо-ишораларни ҳам қилмоқда. Европа давлатлари ичида Россияга қарши энг ашаддий адоват сақлаётган Британия, сўнгра Германия бўлди. Германия Россияни ўзининг «оқ» китобига «рақиб» яъни душман сифатида кирита бошлади. Шунинг учун немис канцлери етти йирик давлатларнинг Японияда 2016 йил 26 майда ўтказилган саммитида Россияга қарши жорий қилинган жазо чораларини енгиллатишни шунчаки муҳокама қилишни ҳам қатъиян рад этди.
  • Россия иқтисодий жиҳатдан заиф давлатдир. Шунинг учун у ўзининг чегараларидан узоқдаги урушга сарф-харажат қилишни давом эттиролмайди. Айниқса Россия Ғарб жорий қилган жазо чоралари остида эзилиб-инграётган экан бунга қодир бўлолмайди. Нефт нархининг пасайиши ҳам Россияни ҳолдан тойдирди. Демак Россия ўзининг Сурияда маблағ сарфлашини узоқ кўтара олмайди. Россиянинг сарф-харажатларига Сурияда жанг қилаётган рус жангарилари учун ажратилаётган қўшимча молиявий мажбуриятлар ҳам келиб қўшилмоқда. Бу рус жангарилари сони Россия мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра 25 мингга етган. Россия мудофаа вазирлиги бундай деб билдирди: «2015 йил сентябрдан бери Сурияда бораётган урушда 25 минг рус ҳарбийси ва фуқароси иштирок этди. Бу Россия думасининг сешанба куни «ветеран жангчи»нинг бу урушга оид статусини тасдиқлаш тўғрисида қарор қилган қонунда аниқ кўрсатилгани бўйича бўлди». (Скай Ньюс Арабийя: 2016 йил 21 июн).
  • Россия ўзининг Америка билан Сурия бўйича тузган келишуви келажагидан қаттиқ қўрқмоқда. Чунки Америка идораси 2016 йил ноябрдаги президентлик сайловларидан кейин алмашади. Шунинг учун Россия ўзининг Суриядаги ҳарбий вазифасини Обама идораси кетишидан олдин тугаллашни ёки ўзининг бу аралашуви Америка билан очиқ келишув орқали бўлишини умид қилмоқда. Шу мақсадда Россия ўзининг Сурияда Америка билан келишувини очиққа чиқаришни тинимсиз талаб қилмоқда. Бундан эса Америка бош тортиб келмоқда… Масалан Россия «ҳарбий амалиётларини тўхтатиш»ни бузаётган жамоатларга қарши Америка-Россия қўшма ҳужумларини амалга оширишни талаб қилганида Америка буни рад этди…
  • Ҳайрон қолинадиган нарсалардан бири русларнинг тушунчаси нотўғрилигидир. Чунки Россия ўзини Америкага лоақал Сурия масаласида шерик деб ҳисобламоқда. Шунинг учун Россия Лавров-Керри учрашувларини, яъни Сурия кризиси бўйича қарорларни Суриядаги бир очиқ-ошкор ҳарбий иттифоққа айлантиришни истаяпти. Чунки Россия Лавров-Керри иккилигини Америка Европа давлатларининг Сурия кризисига аралашишига йўл қўймаслик учун майдонга чиқарганини тушунмаяпти. Шу сабабли Россия ўзининг шахмат тахтасидаги шунчаки бир дона – гарчи Америка столидаги катта дона бўлса ҳам – эканлигини тушунмаяпти. Америка ўзининг Суриядаги нуфузини ҳимоя қилиш учун ва Сурия қўзғолонида Ислом тонгининг отишига қарши курашиш учун бир сафар Эронни ва унинг тўдаларини ишга солаётган бўлса, бошқа сафар Россияни ишга солмоқда. Лекин буюклик касалига мубтало бўлган Россия ўзини Сурияда Америкага шерик деб хом хаёл қилмоқда. Буни Керрининг Сурия бўйича Россия хусусида Американинг сабри жуда чекли эканлиги ҳақида айтган гапларидан тушуниб олиш мумкин. Яъни Керри Россиядан Асад кучларини, айниқса Ҳалаб жанубида қулаган кучларини қутқазиш учун тезлик билан ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Буни Лавровнинг Керри айтган гаплардан ҳайрон қолиши ва Американи сабр билан қуролланишга чақириши ҳам изоҳлаб турибди. Демак Америка Россияни ўзининг қўлидаги шунчаки бир шахмат донаси деб билади. Россия эса ўзининг Суриядаги аралашувини Америка билан халқаро шерикчиликнинг бир намунаси деб билмоқда!… Мана шу омилларнинг барчаси сабабли демак Россия ҳам боши берк кўчага кириб қолди.
  • Шундай қилиб демак Америка ҳам, Россия ҳам, Эрон ҳам боши берк кўчага кириб қолди. Ҳозиргина айтиб ўтганимиздек у энг аввало Америка кириб қолган боши берк кўчадир. Шунинг учун бу вазият Америка учун – Асад кучлари, Эрон ва унинг тўдалари катта талофатлар кўриб ҳолдан тояётган шароитда – катта қийинчилик ҳисобланади. Шуниси аниқки Америка Эроннинг Сурияда қаттиқ ҳолдан тойганини кўриб турибди. Эроннинг ҳарбий аралашуви гарчи Дамашқдаги режим умрини узайтирган бўлса-да лекин бу аралашув Сурия бўйича ечимга ҳисса қўшолмаяпти. Россия ҳам – шунча ваҳшиёна бомбардимонларига ва ёндирувчи бомбаларни ишга солганига қарамай – Суриядаги вазиятни узил-кесил ҳал қилолмади, Сурия аҳлини тоғут режим қаршисида бўйин эгишга мажбур қилолмади. Бундай барбод бўлиш шароитида демак Американинг Сурия бўйича вариантлари ғоятда қийин бўлиб қолди. Айниқса ҳозир Америка сайловлар даврида турибди ва республикачилар партияси билан демократлар партияси бу даврдан бир-бирларининг нуқсон-камчиликларини кўрсатишда фойдаланади. Бунга қўшимча ўлароқ Американинг шахсан ўзи аралашиши керак деб билаётган дипломатларнинг меморандуми ҳам бор… Шунинг учун Америка бу аралашувни муҳокама қилишга ўзини қизиққан қилиб кўрсатмоқда… «Гарри Трумэн» авианосецини Кўрфаздан Ўрта Ер денгизига юбормоқда… Ўрта Ер денгизидан туриб Сурия ичкарисига ракеталар отмоқда… Саудия мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмонни чақирмоқда ва бу вазир президент Обама билан Оқ уй офисида учрашмоқда. Ваҳоланки бу давлат бошлиғи бўлмаган кимса учун бир нодир ишдир. Кузатувчига ҳарбий аралашув мақсади устун келаётган бўлиб кўриниши учун шундай қилинмоқда!
  • Шу билан бирга Америка идорасининг ҳозирги сиёсати – унинг масъулларининг баёнотлари кўрсатиб турганидек – ҳарбий аралашув аввало тобелар, тўдалар ва югурдак малайлар қўли билан бўлишидир… Чунки АҚШ давлат департаменти вакили Кирби Американинг Сурия хусусидаги сиёсати ўзгармаганини билдирди. Кирби Вашингтоннинг Сурия борасидаги сиёсати ўзгариши эҳтимоли тўғрисида изоҳ бериб қуйидагиларни айтди: «Биз ҳамон Сурия борасидаги сиёсий ечим энг яхши ечим эканлигига ишонамиз». Кирби ҳозирги Америка президенти Барак Обама идораси – унинг президентлик даври тугагунига қадар – Сурия кризиси учун сиёсий ечим топишга бутун эътиборини қаратаверишини ҳам таъкидлади. (Русиял Явм: 2016 йил 17 июн)… Дипломатларнинг меморандумига келсак, кучлироқ эҳтимолга кўра у бу кризисни ҳарбий жиҳатдан эмас, сиёсий жиҳатдан муолажа қилади. Чунки Ал-Жазира нет 2016 йил 18 июнда «Вашингтон Таймс» газетасидан олган ушбу хабарни тарқатди: «Оқ уй дипломатлар меморандуми оқибатларини бартараф этиш учун курашади». Газета Оқ уй расмий вакиласи Женифер Фридманнинг «Обама идораси Суриядаги хавфлар тўғрисидаги ҳар қандай турли фикрларни эшитишга тайёр, лекин президент Обама Сурия кризиси учун ҳарбий ечимни мақбул кўрмайди», деган сўзларини келтирди. Газета қўшимча қилиб, «Бу меморандум узоқ йиллар давомидаги энг сўнгги меморандумдир. Обаманинг Сурия кризисига нисбатан юргизган сиёсатидан ҳозирги ва собиқ америкалик масъулларнинг ҳамда Обама идораси ўзининг ичкарисида ишлаган кўпгина масъулларнинг кўнгли совуган» деб ёзди.

Хулоса:

  • Американинг боши берк кўчага кириб қолгани тўғри… Аммо Американинг қуруқликда ҳарбий аралашувига келсак, кучлироқ эҳтимол шуки у номаълум пайтгача кечиктириб турилади. Чунки ҳозирги Америка идораси қуруқликдаги жангларни тобелар, малайлар ва югурдак тўдалар олиб боришига ҳаракат қиляпти. Бу аҳвол Обама даври тугагунига қадар давом этиши мумкин… Фақат агар ҳодисалар оқимидан ташқари янги ишлар рўй бериб қолса ўшанда ҳарбий аралашув бўлиши мумкин.
  • Лекин эътиборни тортадиган иш шуки, Сурияда Ливия ва Ямандаги каби халқаро кураш йўқ, балки ягона халқаро «курашчи» Америкадир ва бу «курашчи» Россияни, Эронни, режимни, тобеларни ва югурдак тўдаларни ишга солиб турли ваҳшиёна жиноятларни қилдирмоқда. Шунга қарамай, Америка ва унинг тобеларининг Сурия аҳлини Америка лойиҳаларини ижро қилишга ва тоғут режим билан шерик бўлишга мажбур қилишга уриниши шу бугунгача барбод бўлиб келди. Ваҳоланки Америка курашаётган тараф мана шу мустамлакачи давлатлар имкониятлари билан асло тенглаштириб бўлмайдиган моддий имкониятларга эга бўлган Сурия аҳлидир. Шунга қарамай Шом бу давлатларнинг, уларнинг тобелари ва югурдакларининг очкўз истакларига ҳамон бўйсунмай келяпти! Буларнинг барчасидаги ёлғиз сабаб буюк Исломдир. Ислом Шом аҳлини куфр ва унинг аҳлига, зулм ва унинг ёрдамчиларига қарши курашишга ҳаракатлантирмоқда… Буюк Ислом содиқ, холис кишиларнинг қалбини тўлдирмоқда… Ҳатто Ислом баъзи одамларнинг қалбида фикрсиз фақат туйғудан келиб чиқиб ҳаракатга келаётган бўлса-да… ҳатто яна бошқалар нотўғри мақсадни кўзлаб ҳаракатга келган бўлса-да, бироқ бундай муҳитда ғолиб туйғу исломий туйғулардир ва кўпчилик баралла айтаётган фикрлар Исломий фикрлардир… Америка мақсадини шу бугунгача барбод қилиб келган нарса Шомда Исломнинг нур сочаётганидир. Ҳолбуки Ислом Умматни бирлаштирувчи битта давлатда ҳали гавдалангани йўқ. Шундай экан агар давлат бўлса қандай бўлади? Ҳар ҳолда бу ишнинг албатта келажаги бор.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

«Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» [Юсуф 21]

22 рамазон 1437ҳ

27 июн 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here