Туркия Россияга Инжирлик авиабазасидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин

614
0

 Туркия ўз ҳудудидаги Инжирлик авиабазасида Россия самолётлари ИШИДга қарши амалиётлар учун фойдаланишига рухсат бериши мумкин. Бу ҳақда Haberler хабар тарқатди.

 Туркия ТИВ раҳбари Мавлюд Човушўғлининг айтишича, Анқара ИШИДга қарши кураш олиб борувчи барча билан ҳамкорлик қилишга тайёр. У база айнан шу мақсадда ташкил этилгани ва Россия билан бу борада ҳамкорлик қилинишига тўсиқ йўқлигини таъкидлаган.

 Човушўғли бу борада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан муҳокама ўтказилишини қўшимча қилган.

 Бундан аввалроқ, Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Германия Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйенга Инжирликдан фойдаланиш учун рухсат берилганини маълум қилганди.

Туркистон: 

Туркиянинг Россия билан яна яқинлашиб бораётган алоқаларининг асл моҳиятлари очилиб бораяпти. Лекин бу алоқаларнинг шаклланишидан АҚШ бошчилигидаги Ғарб мустамлакачиларигина манфаатдор.

Америка Россиянинг қўли билан яна бир қатор ифлос ишларни бажариб олмоқчи. Россия ҳам ўз навбатида АҚШдан Туркияни жиловлаб ва эгарлаб беришни талаб қилаяпти. Россиянинг бу талабларига рози қилиш мақсадида Туркларга босим бериб, кофирларнинг махсус айғоқчилари воситасида бир неча юзлаган одамларни ҳалок қилган қўпорув амалиётлари уюштиришди. Натижада Эрдогон синди ва Руслардан кечирим сўради.Энди эса, юзсизларча улар билан бир томонда туриб, Сурияда ёш болаларни ўлдиришларига шерик бўлмоқчи.

Куфр олами мусулмонларга қарши бирлашяпти. Улар исломий юртларни ҳам ўз ташкилотларига ёки коалицион уюшмаларига қўшиб боришаяпти.

Ҳизб ут-Таҳрир Эрдогон ва у каби баъзи исломий кўринишларни ўз ҳокимияти учун ниқоб қилиб олган раҳбарлар ва етакчи гуруҳларнинг бошқарув системасини куфрга нисбат бериб келади. Уларнинг бошқарув асосларида Ғарбнинг бошқарувидан ўзгача ҳеч нарса йўқ. Ҳар икки томон ҳам ғойри исломий системага ва мафкурага асосланишган.

Россия билан Турк ҳукуматининг юқоридаги битим лоиҳасига таёрланаётгани ва бундан илгарироқ шу базани Сурияга қарши АҚШ учун ижарага берилиши фикримизни тасдиқлайдиган далил бўла олади. Куфр системаси оламий бошқарув тизгинини исломий мафкурага асосланган системага ўз ихтиёри билан бўшатиб бермайди. Оламий, Мабдаъий етакчилик фақат умматнинг қўли билан тортиб олинади!

Бошқарув системаси деганимизда биз мамлакат фуқороларини ёки ҳокимиятни назарда тутаётганимиз йўқ. Балки мамлакат ҳокимияти ўзи учун дастур қилиб олган қонунлар мажмуасини назарда тутаяпмиз. Шу қонунлар воситасида сиёсатчилар фуқороларни бошқаришади.

Халқаро сиёсат майдонида эса, шу капиталистик (илмонийлик) системанинг оламий кўриниши ҳукмронлик қилмоқда. Бу куфр системаси бўлиб, у фақат куфрнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Ушбу система билан, унинг ичида яшаб, у системани восита қилиб турган ҳолимизда Исломни ва мусулмонларни азиз қилиб олиш мумкин эмас. Фақат устимиздаги барча кулфатларимизнинг асоси бўлган бу куфр системасини улоқтириб ташламас эканмиз, азизлик бизга қайтмайди. Эрдогон ва унинг ҳукумати сингари хорликдан бошимиз чиқмайди. Хорликка мажбурланаверамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here