АҚШ Марказий Осиёда “Россия ташвиқотига” қарши курашни кучайтиради

551
0

 АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэниел Розенблюмнинг маълум қилишича, АҚШ давлат департаменти 2017 молиявий йилда “Россия тарғибот машинаси фаол ишлаётган” Марказий Осиё республикаларидаги оммавий ахборот воситалари (ОАВ) билан ҳамкорликни давом эттириш ва янада кучайтириш учун қўшимча маблағ сўради.

 “Марказий Осиёдаги одамлар ва ОАВ бир-бирларига таяниб маълумот олиш ўрнига, турли манбалардан холисона (обектив) ахборотлар олиш имкониятига эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга”,- деди Розенблюм.

 Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда янгиликлар “биртомонлама” ёки нотўғри берилиши мумкин.

 “Шу сабабли биз мазкур бюджет талабида Марказий Осиё нашрлари билан ҳамкорликни давом эттиришни таъминлаш мақсадида уларни молиялашни назарда тутдик”,- деди Розенблюм ва бундан маҳаллий журналистлар касбий маҳоратини ошириш, улар тайёрлаётган материаллар сифатини ошириш ва ОАВ аудиаториясини кенгайтириш мақсад қилинганини айтиб ўтди.

 Шу билан бирга Розенблюм, Марказий Осиё мамлакатлари Россия билан кучли тарихий, сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларга эга эканлигини эътироф этди. Аммо унинг фикрича, бу республикалар ўзаро манфаат келтирадиган “бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорлик қилиш зарурлиги”ни тушиниб туришибди.

 “Бизнинг ҳаракатларимиз шарқ, ғарб ва жанубий бозорлар билан иқтисодий алоқаларни кучайтиришга қаратилган. Бундан ташқари яхши молиялаштирилган Россия тарғибот машинаси Марказий Осиё жамоатчилик фикрига сезирарли таъсир кўрсатади”,- дея қайд этиб ўтди Дэниел Розенблюм.

 АҚШ конгрессига 11 май куни Давлат департаментида “Россия ва Хитой ташвиқотига қарши кураш” билан шуғулланувчи федерал марказ ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим қилинган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here