Тошкентда ШҲТ МККнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

526
0

  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 20-22 май кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Унда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари томонидан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига, ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишига тайёргарлик жараёни ҳамда ташкилотга Ўзбекистон раислиги кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 16 май куни жорий йилнинг июн ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ маданият вазирлари мажлиси ҳамда ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва банклараро бирлашма кенгаши йиғилишларини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш бошланганини маълум қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here