Россия кемаси Сурияга кетаётгани аниқланди

559
0

Туркия ОАВи Сурияга кетаётган, бортида танклар борлиги эҳтимол қилинаётган Россия кемаси ҳақида хабар берди. Россиянинг КИЛ-158 кемаси Истанбулдаги бўғозларни ўтиб, Мармар денгизи томон йўл олган. Бу ҳақда Hurriyet турк газетаси хабар бермоқда.

 Нашр маълумотларига кўра, кема 8 майда маҳаллий вақт билан соат 8:30 ларда пайқалган. Нашр, шунингдек, сайтида Истанбул ёнидан ўтиб кетаётган кема тасвирланган видеороликни ҳам чоп этди. Видеода кеманинг номини кўриш мумкин. Газетанинг таъкидлашича, кема палубасида ниқоб тўри остида икки танк бор бўлган.

 Кемани хавфсизлик чораларига мувофиқ ҳолда Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати кемаси ва полиция вертолёти кузатиб борган.

Туркистон: 

Россия ўз ҳудудига олиб кирилаётган Туркиянинг помидорларигача таъқиқ қўйиб юборди. Турк корхоналарини ҳатто шахсий савдогарларигача ҳайдаб юборди.

 Туркия эса оламий аҳамиятга эга бўлган, икки бўғозидан (Бостўн ва Дарданелли) Сурияни вайрон қилиб бораётган куфр оламининг барча ҳарбий қувватларини ўтказиб юбораяпти. Шу жумладан Американинг ҳомийлиги остида иш олиб бораётган рус ҳарбий қувватларини ҳам.Улар ҳозир Суриянинг навбатдаги шаҳри Ҳалабни вайронага айлантириб боришаяпти. Аёллар, болалар бегуноҳ одамлар ҳалок бўлишаяпти.

Туркия ҳукумати бу бўғозларни деярли назорат қилишаётганлари йўқ. Улар оламий куфр системасининг мусулмонларга қарши глобал уюшган коалициялик ҳамжамиятида фаол иш олиб боришади. Акс ҳолда АҚШ Туркияни ҳам Сурия сингари Россия орқали вайрон қилиб юбориш билан қўрқитади. Эрдуғон эса, АҚШга таваккал қилди. У ҳатто, куфр манфаатларини ҳимоя қилиш учун Туркияда исломий муҳит пайдо қилди. “Мўътадил Ислом” номи остида, куфр билан Исломни аралаштириб юборган бу Ислом ниқоби остидаги ғойри исломий йўналиш, Турк мусулмонларини ўта заифлаштириб бораяпти. Бу куфрнинг чалғитув лоиҳаси мусулмонларнинг нафратларини куфр томонига эмас, балки ўз биродарлари томон буришга асосланган. Агар шу лоиҳа асосидаги тарбиявий аҳамиятли иш олиб борилмаганида эди, Турк мусулмонлари ўз етакчиларининг куфр билан олиб боришаётган барча ҳамкорликлари учун ҳеч бўлмаганда муҳосаба қилишни кучайтиришган бўлишар эди.

“Мўътадил Ислом” лоиҳаси, мусулмонларни мутлақ реалистларга айлантириб юборади. Мусулмонлар Исломни куфрнинг мавжуд бошқаруви остида, унинг иштироки ва воситаси остида ҳатто куфрнинг қўли билан ҳимоя қилиш ҳақида фикрлай бошлашди. Бу ишни Эрдағон сингари диний фигуралар ва исломий уламолар амалга ошириб беришмаса, куфр олами бевосита амалга ошира олмайди. Ҳатто мусулмон етакчи гуруҳлар ҳам, бу лоиҳани амалга оширишда мусулмонларга демократия мафкураси билан, ҳеч қандай таъсир ўтказа олишмайди. Мусулмонларнинг  нисбатан сабрли бўлиш ва ўз биродарлари бўлган мусулмонларга нисбатан эса агрессив қилиш учун “мўътадиллик” лоиҳаси ишлаб чиқилди.

Бу “мўътадиллик” лоиҳаси, ҳозир Қирғизистонда ҳам тарқатила бошланди. Албатта бу ерда ҳам, Исломий қатлам ичидаги таниқли фигуралар восита қилиб олинади. Исломий маълумотлари бор, лекин сиёсий ўта заиф бўлган бир қатор уламоларимиз бу тузоққа тушиб қолиш арафасида, Аллоҳ уларни сақласин. Эътибор берсаларинг, Ҳалабда инсон тасаввуридан ташқари даражадаги ваҳшийлик бораётганида, бу уламоларимиз ҳатто уларнинг хақларига дуо қилиб қўйишдан ҳам қўрқишяптии.

“Мўътадиллик” лоиҳасининг асосий йўналиши, мусулмонларни минтақавий ва миллий чеклашдан бошланади. Улар фақат ўз миллати вакилларидан бўлган уламоларга итоат қилиб, бошқаларига эътиборсиз бўла бошлашади. Бу ҳолат охир оқибат уларни бошқа миллат ёки юрт мусулмонларига бўлган эътиборларини заифлаштиради. Улар ҳатто Сурия сингари юртда мусулмонлар қирилиб боришаётганини мисол қилиб келтиришиб, ўз юртларида тинчлик осоишталик ҳукм сураётганидан Аллоҳга уялмай шукр айтишади. Фуқороларини ҳам шу тинчликни сақлаб қолиш учун тинмай даъват қилишади. Ваҳолангки Пайғамбаримиз ( Саллоллоҳи алайҳи вассаллам) “мағрибдаги мусулмон, машриқда зулмланаётган биродари ҳақида қайғурмаса у мендан эмас” дедилар.

Юқоридаги Турк ҳукумати йўл бераётган ва ҳамкорлик қилаётган куфр кучлари, ёнида турган биродарларини қириб юборишаяпти. Буни кўриб турган Турк мусулмонлари эса, Исломни ниқоб қилиб олган ҳокимларига алданишда давом этишаяпти. Улар шу кунимизга ҳам розимиз, исломий ҳолатимизни шу йўл билан бўлса ҳам ушлаб келаяпмиз деган ғойриисломий фикрларнинг таъсири остида қолишди. Бу “мўътадиллик” куфрнинг навбатдаги чалғитувчи фикрларидан бири бўлиб, биз мусулмонлар бу каби куфр фикрларга қарши жиддий кураш олиб боришимиз вожиб. Бу биз учун ҳаётий масала бўлиб, куфр оламининг мағлубияти шу фикрнинг яксон қилиниши остида ётибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here