Россия Сурияни хаводан нишонга олишни давом эттиради

671
0

Россия Мудофаа вазирининг ёрдамчиси Николай Панков давлат телевидениясига берган интерьвюсида Россиянинг Суриядаги вужуди сақланиб қолишини маълум қилди.

“Сурияда баъзи ижобий натижалар қўлга киритилди. Бироқ ҳақиқий натижаларга эришиш учун Россия террорчиларнинг масканларини бомбалашни давом эттиради”, деди Николай Панков масала бўйича берган баёнотида.

Шунингдек, Панков Хмеймимда ўтказилган маросимда “Сурияда муайян ютуқларга эришилди. Аммо ҳозирча «терроризм» устидан ғалаба қозонилгани ҳақида гапиришнинг мавриди эмас. Рус ҳарбийларига «террорчиларнинг» объектларига зарбалар беришни давом эттириш вазифаси топширилган”, дея таъкидлади.

РИА Новости ахборот агентлигига интервью берган рус масъулларидан бири Сергей Иванов Ҳимеймим ва Тартусда жойлашган Россия базаларини ҳимоя қилиш учун С-400 ракеталари ўз ўрнида қолиши ҳақида маълум қилди.

Бошқа бир тарафдан Суриядан ортга чекиниш қарори эълон қилинар экан, Россия мудофаа вазири Президент Путинга берган ҳисоботида эришилган ютуқлар ичида 2000 террорчи йўқ қилинганлигини билдирди. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот Ҳьюман Райтс Вотчнинг маълум қилишича Россия олти ойдан буён Сурияда олиб борган ҳарбий амалиётида 2000 тинч фуқарони қатл этган.

“Суриядаги Россиянинг тинч аҳолига қарши стротегик ҳужумлари ўта қонли бўлди. Ҳужумларда энг камида 2000 тинч фуқаро ҳаётдан кўз юмди”, дейди ташкилот раҳбари Крис Вудс.

Бундан аввал эълон қилинган Халқаро аминистия ташкилотининг ҳисоботида ҳам Россиянинг Суриядаги жиноятлари фош қилинган эди. Ҳисоботда келтирилишича рус ҳарбийлари қасддан мактабларни, шифохоналарни ва масжидларни ҳужумга тутган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here