Яширин таҳдид

534
0

Қирғизистон орган ходимлари аёлларни ҳимояси учун ўзини қамоққа топшириш акциясида аввалгилардан бўлиб иштирок этган йигитларга яширин таҳдид қилиб кўришган

Қирғизистонда 19 феврал куни бошланган муслима аёлларни ҳимоя қилиш акцияси, аввал Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида бўлиб ўтди. Акция иштирокчиларининг бир нечта аъзолари, ўзларини акцияда қатнашишдаги мақсадлари ҳақида баён қилишган видио мурожаатларини, ижтимоий тармоқлар орқали дунёга тарқатиб юборишди.

Қирғизистон ҳукумати фуқороларини қўрқитишдаги асосий воситаси ҳисобланган қамоққа олиш орқали жазолаш услуби йўққа чиқиб бораётганидан ваҳимага туша бошлади. Баъзи орган ходимлари эса, аввал қўлларини боғлаган ҳолларида, “бизларни қамоққа олинглар, биз сизлар экстремист деб ҳисоблаган Ҳизб азоларимиз”, деб милиция маҳкамаси ичига кириб боришганларида қамоққа олишмади. Лекин бир мунча вақт ўтиши билан у биродарларимизнинг баъзиларига яқин кунларда қамоққа олишлари мумкин эканлигини айтиб, улардан пул талаб қилишга ҳаракат қилишган. Баъзилари ҳатто бу акция уюштирувчилари ва иштирокчиларини Ўзбек миллатчи ҳаракатларига боғлаш учун ижтимоий тармоқлар воситасида хабарлар тарқатишмоқда. Бу каби чалғитиш ва зулмлар давом эттирилиши бу акцияда бошқа миллат вакилларини ҳам чиқишлари билан ўз интиҳосини топади инша Оллоҳ.

Қирғизистон ҳукумати Россия ва Ғарб куфр мамлакатлари босими остида ўз фуқороларига зулм қилаётгани аниқ. Лекин уларнинг бу заифликлари уларни оқлай оладиган омил ҳисобланмайди. Аксинча бу хиёнат, хорлик, худбинлик ва иймонсизлик ҳисобланади. Чунки муслималарни ҳимояси учун бошланган акциянинг сабабчилари бўлган 20 та аёлнинг деярли бирортаси Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан эмаслиги аниқланган. Уларнинг ичида шаҳар фаоллари, депутат ва бошқа ҳукумат ишчиларининг яқинлари ҳам бўлган. Демак мазлумалар ичида, ўша ўрган ходимларининг яқинлари бўлиши ҳам мумкин. Бугун бўлмаса бошқа куни….

Қирғиз ҳукумати, энди Ҳизб ут-Таҳрирга қарши қандай курашиш кераклиги ҳақида бош қотираяпти. Негаки, Ҳизб йигитлари уммат манфаатларини ва унинг орият номусларини ҳимоя қилиш учун барча нарсага тайёр эканликларини фақат сўзда эмас, амаллари билан яна бир бора кўрсатиб қўйди. Ҳукумат мусулмонларга қарши куфрона зулмларини тўхтатмас экан, Ҳизб ҳам уларга қарши исломий шаръий сиёсий юришларида давом этиб бораверади.

Лекин Қирғиз ҳукуматига шуни эслатиб ўтамиз; Россия Сурия ва Украинада урушни вақтинча бўлса ҳам тўхтатди. У энди бизларнинг диёрларимизга кўз тика бошлади. Эътибор берган бўлсаларинг, Россия расмийлари Қирғизистон ҳақида “бизни Қирғизистон билан алоқаларимиз жуда яхши” деган баёнотлар тарқатиб, илгариги имзоланган ҳужжатлар асосида божхоналаримизни эгаллай бошлашди. “Қирғизистонда ИД ташкилоти аъзолари кўпайип бораяпти” деган ваҳималар кўтаришиб, ҳарбий бостириб киришлари учун шароит пайдо қилишга ҳаракат олиб боришаяпти.

Юқоридаги Қирғиз орган ходимларининг мусулмонларни ўзларига қарши провокация қилиш мақсадида олиб борган барча ҳаракатлари Россиянинг ўз мақсадини рўёбга чиқариш учун қилган босимлари остида амалга ошириб келинмоқда. Шунинг учун биз қирғизистон мусулмонлари давлатга ёки ҳукуматга қарши эмас, куфр тузумига, унинг ифлос ва мустамлакачи системасига қарши курашишимиз лозим. Қирғизистон давлати икки маротаба ҳукуматни ағдариб юборди, нима ўзгарди, баттар ёмонлашиб бораяпти. Чунки тузум ва куфр системаси ўзгармади.

Лекин ўша куфр системасини восита қилиб, мусулмонларга қарши ҳаракатланаётган ҳар қандай мамлакат ёки ҳукумат бўлсин, унга қарши сиёсий кураш олиб бориш вожибдир. Мана шу ҳам куфр системасига қарши олиб борилаётган кураш ҳисобланади. Чунки муаммо шахсларда эмас, балки уларни бошқараётган куфр асосидаги мафкурага суянган мавжуд оламий глобал капиталистик системададир.

Россиянинг ёки АҚШнинг бу сиёсий найрангларини тиниқ англаб ета олмаётган Қирғиз ҳукумати, Қирғизистонни юқоридаги куфр мамлакатлари учун янги уруш майдонига айлантириб бериш сари ҳаракатланишда давом этиб боришаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here