Пан Ги Мун: Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш мураккаб масала

609
0

Пан Ги Мун: Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш мураккаб масала

 БМТ бош котиби Пан Ги Мун Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш «мураккаб, сер қиррали ва кўп вақт талаб қилувчи масала» эканини айтди. У ўтган якшанба куни Африка Иттифоқининг Аддис-Абебадаги қароргоҳида берган матбуот анжуманида «БМТ ва Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш нафақат Африка, балки бутун дунё давлатлари талаби» эканлигини қўшимча қилди. Пан Ги Мун буни муаммо бир неча аъзо давлатлар, жумладан Вето ҳуқуқига эга давлатларга боғлиқлиги билан изоҳлади. Маълумки, Африка Иттифоқига раҳбарлик муддати тугаган Зимбабве президенти Роберт Мугабе Африка Иттифоқининг 26-саммити очилишида БМТни ислоҳ қилишга чақирган эди. (Арабий 21).

Роя газетаси шарҳи:

Пан Ги Мун БМТ ва Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш тўғрисидаги гаплари билан одамларни алдаяпти. Чунки унинг ўзи БМТ ва Хавфсизлик Кенгаши йирик давлатлар, хусусан, Америка қўлидаги уларнинг дунё бўйлаб олиб бораётган сиёсатларини амалга оширишдаги бир қурол эканини жуда яхши билади. Шундай экан, БМТ бош котиби нима учун ойдек равшан бўлган бу ҳақиқатни яширяпти??!! Бу ҳақиқатни тушунган, буюк давлатлар нуфузидан ва уларнинг ҳукмронлигидан озод бўлишга ҳаракат қилаётган ҳар бир киши бу ташкилотларни ислоҳ қилишга эмас, балки бу ташкилотларни парчалашнинг, уларни янги оламий ташкилотга алмаштиришнинг муқаддимаси сифатида уларга қарши халқаро жамоатчилик фикрини пайдо қилишга ҳаракат қилиши лозим. Бу янги ташкилотга мустамлакачи давлатлар ҳукмрон бўла олмаслиги, у инсофга ва зулмни олдини олишга асосланиши, бутун башарият ўртасида адолатни ёйиши лозим. Шунингдек, бу ташкилот бирор бир давлатнинг ҳисобига ҳаракат қилмайдиган, балки бутун башарият манфаати учун ҳаракат қиладиган ташкилот бўлиши учун маънавий кучга, уни ҳурматлаган ва қўллаб-қувватлаган халқаро жамоатчилик фикрига таяниши лозим.

Роя газетасининг 2016 йил 3 феврал чоршанба кунги 63-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here