Тожикистон ўз фуқаролари соқолларини олиб ташламоқда

570
0

Тожикистон ҳукумати 2015 йилда 13 минг нафар кишини соқолини олдиришга ва 1700 нафар аёлни ҳижобини ташлатишга муваффақ бўлди.

Тожик ҳукумати ўзининг бу ҳаракатларини экстремизмга қарши кураш кампанияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан изоҳлади. Бу кампания ўтган йили май ойида бошланган бўлиб, ҳатто ҳажга борувчиларга ҳам чекловлар қўйиш даражасига етган эди.

Тожикистон аҳолиси саккиз миллиондан ортади, уларнинг тўқсон фоизи мусулмонларни ташкил қилади. 1994 йилдан бери юртни Имомали Раҳмонов раҳбарлиги остидаги илмоний ҳукумат бошқариб келмоқда. Тожик милициясининг таъкидлашича, ҳозирда милиция узун соқол қўйганларни «тартибга солмоқда».

Янги туғилган чақалоқларга «Муҳаммад» дея исм қўйиш кенг ёйилиши ортидан тожик парламенти ўтган ҳафта арабча исмлар қўйишни тақиқловчи қарорни бир овоздан маъқуллади. Тожикистон конституциясида диний эркинликлардан фойдаланиш ҳуқуқи қайд этилганига қарамай, ҳукумат диний ишларни қаттиқ назорат остида ушлаб келмоқда.

Ҳукумат диний соҳани масжидлар ва черковларни назорат қилувчи диний ишлар қўмитаси орқали бошқариб келади. Уламолар ҳайъати мустақил дея кўрилса-да, бу ҳайъат ҳукумат томонидан расман рухсат берилган маърузаларнигина қабул қилади. Ҳукумат ўқувчи қизларни ҳижоб кийишдан ман қилган. 18 ёшга тўлмаган ёшларнинг – жанозадан ташқари – диний маросимларда қатнашишларини ҳам тақиқлаган. Шунингдек, 17-18 орасидаги ёшларнинг – оила аъзоларининг ёзма равишда берган рухсатисиз – диний таълим олишларини ҳам тақиқлаган. Бу диний таълимнинг ҳукумат мактабларидан бошқа ерларда ва дарс вақтларидан ташқари вақтларда олинишини шарт қилади. (Ҳурра сайти).

Роя газетаси шарҳи:

Ҳокимиятга Кремлдаги хўжайинлари ёрдами билан келган тоғут Имомали Раҳмонов Исломнинг мусулмонлар ҳаётидаги ҳар бир кўринишига қарши курашмоқда. У Тожикистон мусулмонларининг ўз динларига мойилликларини кўриб турибди. Шунинг учун ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши қарор ва қонунлар ишлаб чиқиш билан уларни Исломдан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Роя газетасининг 2016 йил 27 январ чоршанба кунги 62-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here