Қамоқ ва лагерлар… асло қаддимизни бука олмайди

642
0

Қамоқ ва лагерлар… асло қаддимизни бука олмайди

Фаолиятимизни тўхтатмаймиз ва тўхтатишларига йўл қўймаймиз

2015 йил 21 декабр душанба куни кассация суди Абдуллоҳ Рошид ва Абдулазиз Мунайис исмли икки биродаримиздан ҳар бирини уч йилу тўрт ойга озодликдан маҳрум этиш ва уларга қўйилган Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлиш айбловини ижро этиш қарорини тасдиқлади. Прокуратура Ҳизб ут-Таҳрирни фикрлари давлатга қарши такфирий фикрлардир, бу Ҳизб ҳокимиятга исён қилишга ва ноқонуний йўл билан давлат структурасини ағдаришга даъват қилувчи тақиқланган жамоадир», дея эътибор қилди.

Аввало, шуни баралла айтамизки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш Исломнинг муҳим фарзларидан биридир. У билан ичкарида шариат аҳкомлари татбиқ этилади, ташқарига Ислом жиҳод ва даъват орқали етказилади. Набий A

«الإمّامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«… Имом-Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳамояланилади» (Имом Муслим ривояти), дея таъкидлаганларидек, Уммат борлиғи, муқаддас нарсалари, бойликлари муҳофаза қилинади. Халифалик билан ҳаёт майдонида Ислом бўлади, Ислом маданияти юзага келади, Умматнинг ҳайбати, куч-қудрати қайта тикланади.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ الله وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ الله إِلَيْكَ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг»                                                                    [ Моида 49]

Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Имом Муслим ривояти).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш тариқатига келсак, Ҳизб бунда фикрий ва сиёсий кураш йўлига риоя қилади, ҳеч қандай қуролли фаолиятга қўл урмайди. Ҳокимиятдан қўрққанлиги ёки ўз тинчлигини ўйлагани учун эмас, балки Набий Aнинг тариқатларига маҳкам амал қилгани учун шундай қилади.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилишнинг маъноси, ушбу Халифалик бутун дунёдаги барча мусулмонларнинг тақдирларини ҳал этувчи масала эканлигидир. Шу масала йўлида жонлар ҳар қанча азиз бўлмасин қурбон этилади, машаққатлар ҳар қанча оғир бўлмасин эътиборга олинмайди, синовлар ҳар қанча қаттиқ келмасин енгиб ўтилади. Чунки Халифалик давлатини барпо этиш тариқати шаръий йўлдир, бу йўл қийинчиликлар билан ўралгандир, бас, ундан заррача четга чиқилмайди. Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мана шуларни билгач, оқибат қанчалар хатарлилигини тушуниб етиб, шунга яраша тайёрланганлар ва гўзал сабр-тоқат билан безанганлар, Аллоҳнинг қазосига рози бўлганлар.

Сўзимиз ниҳоясида шуни таъкидлаймизки, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, ҳар қанча меҳнат, қувват ва вақт талаб қилмасин, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида фаолиятимизни давом эттирамиз. Ҳар қанча қурбонликлар беришга тўғри келмасин, ушбу шаръий йўлдан четга чиқмаймиз. Аллоҳнинг амри бажарилмагунча, Аллоҳнинг изни ила, бизни на қамоқлар, на лагерлар ва на адолатсиз ҳукмлар қаддимизни бука олади. Биз фаолиятимизни тўхтатмаймиз, тўхтатишларига йўл қўймаймиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Кувайтдаги матбуот бўлими

Facebook:  www.facebook.com/htkwt.md

Twitter: @HTKWT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here