Эй инсонлар! Наҳотки ҳали ҳам бу рувайбиза ҳукмдор ва сиёсатчилардан яхшилик кутаётган бўлсангиз?!

0
13

Матбуот баёноти

Эй инсонлар! Наҳотки ҳали ҳам бу рувайбиза ҳукмдор ва сиёсатчилардан яхшилик кутаётган бўлсангиз?!

Ҳокимият тепасидаги очкўз демократик сиёсий табақаларнинг жаҳон мустамлакачиси Америка томонидан очиб берилган эшиклардан талашиб-уришиб суқулишаётгани мисли кўрилмаган ҳолатдир. Бухорий ривоят қилган Росулуллоҳ ﷺнинг

«إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»

«Уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деган ҳадислари ҳозирги муваққат ҳукумат ва демократик сиёсий синфларга тўла мос келади. Улар халқнинг орзу-умидларига мутлақо эътибор бермай, мустамлакачи кофир Америкага садоқат кўрсатишда бир-бири билан мусобақалашиб, ҳокимиятга бўлган очкўзликда бутун дунёга шарманда бўлишди. Халқ эса бу сиёсий масхарабозликдан безор бўлса-да, бир вақтнинг ўзида қаттиқ хавотирга тушмоқда.

Халқ коррупциячилар сиёсатига, ҳукмдорлар зулмига, Америка, Британия ва Ҳиндистонга бўлган қулликка ҳамда ўн беш ярим йил зулм билан бошқарган тоғут Ҳасинага қарши ўтган йил ёзда қўзғолон кўтариб, секуляризмнинг бош найзаси бўлган Авоми Лигаси партияси ҳокимиятини ағдарди. Аммо мана, бугун шу халқ яна ўша қора сиёсатнинг қайта тикланаётганига гувоҳ бўлиб турибди.

«Июл баёноти» деб аталган ҳужжат ўнлаб йиллардан бери халқ бўйнига зўрлаб юклаб келинаётган абгор секуляр капиталистик тузумни сақлаб қолишдан бошқа мақсадга хизмат қилмади. Таклиф этилган «Июл ҳужжати» мамлакат устида Америка ҳукмронлигини кенгайтириш ҳамда сиёсий партиялар ва уларнинг вакиллари ўртасида ҳокимиятни бўлишиб олишга қаратилган сиёсий келишувдир. Бундай ҳаёсиз ҳукмдорлар ва сиёсатчилардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?!

Золим Ҳасина ағдарилгандан кейин, халқ профессор Юнус ўзининг халқаро обрў-эътиборидан фойдаланиб, Америка, Британия ва Ҳиндистоннинг ҳукмронлигига қарши самарали қадамлар ташлайди, деб умид қилган эди. Чунки Юнус мамлакатда халқ учун янги сиёсий муҳит яратиш ва бу орқали шундай сиёсий келишувни шакллантириш имкониятига эга эдики, у Ислом манфаатлари билан халқ манфаатларини ҳамда мамлакат суверенитетини муҳофаза қилиб, янги Бангладеш учун йўл очиши мумкин эди. Бироқ бу муваққат ҳукумат, аҳолининг мутлақ кўпчилиги мусулмон эканига қарамай, Исломни сиёсий келишувлардан четга суришда қатъий турди. Шу билан бирга, золим Ҳасина томонидан Ҳизб ут-Таҳрирга қўйилган тақиқни ҳам бекор қилмади, балки Америка ва Ҳиндистоннинг айни масаладаги босимига таслим бўлди.

Шунга қарамасдан, Ҳизб ут-Таҳрир онлайн анжуманлари орқали Исломий давлат тузилмасини, ўзини ўзи таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш йўлини ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қиладиган кучли ҳарбий қудрат қуриш дастурини тақдим этди. Шу билан бирга, буларнинг барчаси Исломий конституция асосида амалга оширилиши ва янги Бангладешда халқнинг орзу-умидлари ҳамда интилишларини рўёбга чиқаришга қаратилгани ҳам конференцияларда алоҳида таъкидланди. Хусусан, «Инқилоблар қандай қилиб мағлубиятга учрайди?» мавзусидаги конференция сақофатли сиёсий онг даражасини юксалтиришга хизмат қилди. Бироқ ҳукумат Исломни, халқ манфаатларини ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун айни таклифларни қабул қилиш ўрнига, юртнинг исломсевар аҳли ва Ҳизб ут-Таҳрирга қарши қатағон сиёсатини давом эттирди.

Бангладеш аҳлини бирлаштиришнинг ягона йўли Ислом ақидаси асосида бўлади, бунга асло шубҳа йўқ. Бироқ, шунга қарамасдан, биз бир исломий партиянинг секуляр Бенгал Миллий партияси билан иттифоқ тузганини ва иккиси ҳам Америкага Ислом низомининг кўтарилишига, яъни Халифаликка қарши туришга ваъда берганини кўрдик. Шу тариқа улар биргаликда Америкага қуллик қилиш сиёсатини қабул қилиб, юртнинг Исломга муҳаббатли аҳли билан алоқаларини уздилар. Росулуллоҳ ﷺ эса қуйидаги сўзлари орқали бизларни мана шундай ҳукмдорлар ва сиёсатчилардан огоҳлантирганлар:

«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَةٌ، يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ، وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ، وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: الرَّجُلُ التَّافِهُ يَتَكَلَّمُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ»

«Одамларга алдамчи йиллар келади. У йилларда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади. Хоинга омонатдор деб ишонилиб, омонатдор эса хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Саҳобалар «Рувайбиза ким?», деб сўрашди. Шунда Росулуллоҳ дедилар: Омма иши ҳақида нутқ сўзлайдиган паст-нолойиқ кимса». (Ибн Можа ривояти). Шунинг учун халқ бундай саводсиз ва ожиз ҳукмдорлар ҳамда сиёсатчилардан умидини узиб, улардан бутунлай юз ўгирмоғи лозим. Зеро, улар бор куч ва имкониятларини Америка манфаатларини қўриқлашга сарфламоқда, халқнинг ишларига эса мутлақо эътибор бермаяпти!

Эй Бангладеш халқи!

Бас, етар энди! Аллақачон олға интилиш ва қадам ташлаш вақти келди. Аллоҳ Таоло шундай деган:

﴿إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡ﴾

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»

                                                                                                      [Раъд 11]

Шунинг учун сиз Америкага қуллик сиёсатини рад этиб, Ислом асосида бирлашмоғингиз зарур. Чунки армиядаги холис фарзандларингиз сизнинг сўнгги умидингиздир. Улардан талаб қилинг: Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифаликни барпо этиш учун ҳокимиятни Ҳизб ут-Таҳрирга топширсинлар. Росулуллоҳ ﷺ

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», деганлар. Имом Аҳмад ривоят қилган ушбу ҳадисдан икки нарса очиқ-равшан маълум бўлмоқда: Биринчи, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайта келиши башорат қилинган. Иккинчи, интизорлик билан кутилаётган Халифалик Аллоҳнинг изни билан яқин вақт ичида барпо этилиши орқали ҳозирги зўравон ҳукмдорлик якун топади. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангизлар У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур»                                                                                                [Муҳаммад 7]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS