«Республика» ағдарилиши Халифалик барпо этилишига олиб бормаган бўлса, у ҳолда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка ўтиш босқичи бўлиши лозим

22
0

Матбуот баёноти

«Республика» ағдарилиши Халифалик барпо этилишига олиб бормаган бўлса, у ҳолда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка ўтиш босқичи бўлиши лозим

Афғонистондаги республика бошқарувининг қулаши йигирма биринчи асрда Афғонистон халқи ва умуман, Ислом Уммати учун энг муҳим ҳал қилувчи воқеалардан бири ҳисобланади. Бу тузум нафақат исломий ақидага асосланмаган, балки янги мустамлакачилик режасининг маҳсули сифатида четдан олиб кирилган, шунингдек, фасод, тобелик ва зулмни институционал асосда мустаҳкамлаш учун барпо этилгандир. Шу сабабдан, у пайдо бўлган кунданоқ исломий моҳиятдан бегона ва Ислом қийматларига зид бўлгани учун, унинг қулаши табиий ва муқаррар натижага айланди.

Афғонистонда мажбуран жорий этилган республика тузуми табиатан тоғутлик ва муваффақиятсизлик намунаси бўлди. У Ислом шариатига зид бошқарув бўлгани сабабли охир-оқибат ағдарилди. Бу, албатта, мусулмонларнинг қаршилиги, мужоҳидларнинг ихлосли кураши ва даъват ташувчиларнинг уйғониши орқали амалга ошди. Биз мусулмон афғон халқини, ихлосли мужоҳидларни, ҳақ даъватчиларини ва бутун Ислом Умматини ушбу тарихий ҳамда муборак бурилиш муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Бу воқеани ҳал қилувчи туб ўзгариш, уйғониш ва исломий ҳукмронликка қайтиш нуқтаси деб ҳисоблаймиз.

Шундай бўлса-да, республика ва демократияни фақат ном ёки тизим ағдарилиши билан йўқолиб кетадиган рамзлар ва кўринишлар тўплами деб қараб бўлмайди. Аксинча, бу иккиси ички бошқарув ва ташқи сиёсатнинг муайян тамойиллари асосида идора қилинадиган асосий сиёсий тузум ҳисобланади. Шу боис республика бошқаруви қулади, дейилаётган бўлса-да, унинг фикрий асослари – сиёсий муассасалари, қонунлари, сиёсатлари ва дунёқараши – ҳануз катта кўламда бутунлигича сақланиб турибди.

Бугунги кунда афғонистонлик ҳукмдорлар баъзан маҳаллий анъаналардан таъсирланаётган бўлсалар-да, афсуски, улар сиёсий реализм, капиталистик прагматизм ва қабилавий миллатчиликка асосланган асосий унсурларни қабул қилишда ҳамон давом этмоқдалар. Бу эса ўрнини эгалладик, деб даъво қилаётган эски республика моделига хос белгилардир. Бунга «миллий манфаат»га доимий урғу беришлари ва дунёвий жаҳон тартиби билан келишишга интилишлари яққол мисол бўлади. Шу сабабли фақат раҳбариятни алмаштириш ёки издан чиққан маъмурий аппаратни тарқатиш республика тузумининг бутунлай йўқ бўлишини англатмайди. Афғонистоннинг энг долзарб ва сурункали муаммоларидан бири ҳукуматларнинг беқарорлигидир. Тўғри, хорижий аралашув маълум роль ўйнаган бўлса-да, асосий ва чуқурроқ муаммо ҳукмдорлар билан халқ ўртасида ҳақиқий ва узвий боғланишнинг йўқлигидир. Бирин-кетин келган режимлар халқ билан муштарак шахсият қуришда ёки кенг халқчил легитимликни таъминлашда муваффақиятсизликка учради. Шу боис бу режимларнинг ички парокандалик ёки ташқи босим орқали қулаши мутлақо ҳайратланарли ҳолат эмас.

Агар ҳозирги тузум ҳақиқий барқарорлик ва доимий қонунийликка эришишни истаса, сиёсий ҳокимиятнинг манбаи Ислом Умматидан келиб чиқишини англамоғи даркор. Жамият ҳаётида исломий ечимларни қарор топтириб, ички ва ташқи сиёсатда фақат Исломга амал қилиши лозим. Зеро, исломий дунёқарашга кўра, ҳокимият ўз кучини Ислом жамиятидан олади, халқаро тузумнинг чақириқлари ёки унинг муассасаларидан эмас. Чунки Исломда қонунийлик халқаро эътироф билан эмас, балки мўминлардан олинган шаръий байъат орқали таъминланади.

Шунинг учун Исломда бошқарувнинг асоси исломий ақида, исломий сиёсат ва исломий рисолатга таяниши керак. Ушбу рисолат ҳукмдорни миллатчилик, иқтисодий манфаат ва бетарафлик-лоқайдлик кишанларидан озод қилади ҳамда унга Ислом ҳукмронлигини эълон қилиш, шунингдек, уни даъват ва жиҳод орқали мустаҳкамлаш вазифасини юклайди.

Ва ниҳоят, таъкидлаш лозимки, ҳозирги Афғонистон ҳукмдорлари Аллоҳ Таоло томонидан юклатилган катта бир синов-имтиҳон олдида турибдилар. Сиёсий ўзгариш ва ҳокимиятни қўлга киритгандан кейин, улар учун аввало Аллоҳ Таолога шукр қилиш лозим эди. Шукр эса фақат оғизда айтилган сўз билан эмас, балки Исломни тўлиқ ва ҳар томонлама татбиқ этиш орқали ифода этилади. Бу эса сунъий миллий давлат чегараларидан ташқарида ҳам жиҳодни давом эттиришни, исломий бўлмаган барча қийматлар, ғоялар ва тузумларни илдизи билан қўпориб ташлашни, шунингдек, Халифаликни қайта барпо этиш ва унинг амалий ҳукмронлигини дарҳол ўрнатиш учун замин тайёрлашни қамраб олади. Бироқ афғон ҳукмдорлари ўз позицияларини секуляр халқаро тузум иштирокчилари сифатида қайта белгилаш йўлини танласалар, мустамлакачи давлатлар ва уларнинг ташкилотлари томонидан эътироф этилиш учун ҳаракат қилсалар, ораларида жиҳод руҳи сўниб кетса ёки Исломни танлаб-танлаб ва қисман татбиқ қилсалар, у ҳолда Аллоҳ таолонинг ушбу огоҳлантируви яқинда амалга ошиши муқаррардир.

﴿وَإِن تَتَوَلَّوۡاْ يَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ ثُمَّ لَا يَكُونُوٓاْ أَمۡثَٰلَكُم﴾

«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)                                                                                              [Муҳаммад 38]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Афғонистон вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here