Матбуот баёноти
Исломий ташкилотларга қарши Америка қатағон кампаниясининг авж олиши
Яқинда АҚШ давлат котиби Марко Рубио радио бошловчи Сид Розенбергга берган интервьюсида Ихвонул Муслимин ташкилоти ҳамда Америка Исломий Алоқалар Кенгаши (CAIR)ни террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш жараёни кетаётганини таъкидлади. Марко Рубио «Бу иш ҳозирда тайёргарлик босқичида. Чунки Ихвонул Муслимин ташкилотининг турли тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида тарзда таснифланиши талаб этилади», деди.
Марко Рубио бундай таснифотлар суд даъволари олдида барқарор туриши учун қонуний асослар зарурлигини тан олди. Бироқ, айни пайтда шу нарса очиқ кўриниб турибдики, хорижий ва маҳаллий айрим исломий гуруҳларни АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид ёки унинг ташқи сиёсатдаги рақиби сифатида кўрсатиш ҳаракати тобора кучайиб бормоқда. Бундан олдинроқ Оқ уй матбуот котибаси Кэролайн Ливитт берган баёнот ҳам бу жараённи тасдиқлайди. У Маҳмуд Халилнинг нишонга олинишини АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик манфаатларига душманона муносабатда бўлгани билан изоҳлаган эди.
Ўнлаб йиллардан бери «терроризмга қарши кураш» ва «миллий хавфсизликни таъминлаш» ниқоби остида Америкадаги мусулмонлар жосус, жиноятчи ёки террорист сифатида кўрсатилиб, турли таҳдид ва босимларга дучор этилмоқда. АҚШда Демократлар маъмурияти даврида бўладими ёки Республикачилар маъмурияти давридами, ҳеч фарқсиз, Исломга қарши душманона баёнотлар берилиши натижасида Америка мусулмонлари диаспорасига нисбатан нафрат жиноятлари кучайиб борди.
Бу жараён фақатгина Ихвонул Муслимин ёки «CAIR» билан чекланиб қолмайди. У бир вақтнинг ўзида барча исломий ташкилотларга, жумладан, мусулмонлар диаспорасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Исломий ташкилотларни – айниқса мусулмонлар масалалари ёки исломий бошқарувни ҳимоя қилувчи тузилмаларни – сиёсий сабаблар билан нишонга олиш ҳолатига Исломга қарши адоватнинг кенг қамровли йўналишидан айри ҳолда қараш мумкин эмас.
Росулуллоҳ ﷺ ва у кишининг асҳоблари (розияллоҳу анҳум) Маккаи Мукаррамада худди шундай сиёсий тақиқлар, бадарға ва қоралаш кампанияларига дучор бўлганлар. Бу таъқиблар улар зўравонликни қўллаганлари учун эмас, балки Исломга даъват қилганлари сабабли юз берган.
Ислом бизга динимизни ҳимоя қилиш, ҳақ сўзни барча ҳолатда айтиш ва Уммат манфаати йўлида жамоавий равишда уюшиш вазифасини юклайди. Америкадаги мусулмонлар сифатида бизнинг зиммамиздаги вазифамиз ҳақ йўлида собитқадам туриш, овозларимизни бирлаштириш, бир-биримизни ҳимоя қилиш ва қўрқитиш сиёсатини қатъият билан рад этишдан иборатдир. Зеро, бу сиёсатдан овозимизни ўчириш ҳамда динимизни жонсиз ҳолатга келтириш кўзланган. Аллоҳ Таоло бизга
﴿إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةٞ﴾
«Албатта, мўминлар оға-инидирлар» [Ҳужурот 10]
дея эслатган. Шунингдек,
﴿وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتُ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ يَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَيُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَيُطِيعُونَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥٓۚ أُوْلَٰٓئِكَ سَيَرۡحَمُهُمُ ٱللَّهُۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ﴾
«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар маъруфга буюрадилар, мункардан тўхтатадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилур. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир» [Тавба 71]
Биз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, барча исломий ташкилотларни бир-бирини ҳимоя қилишга даъват этамиз. Чунки бу масала фақатгина бир ташкилотнинг тақиқланиши билан чекланиб қолмайди. Масала – Америкадаги исломий шахсиятимизни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилишдадир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги
матбуот бўлими