Путин-Трамп учрашуви ва Украина муаммоси

0
45

Путин-Трамп учрашуви ва Украина муаммоси

АҚШ 1867 йилда Россиядан сотиб олган Алясканинг Анкориж шаҳрида 15 августга ўтар кечаси АҚШ президентиДоналд Трамп билан Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 2,5 соат давом этган учрашувякунида қисқа матбуот анжумани ташкил этилди.

Трамп учрашув самарали ўтганини, бироқ келишувгаэриша олмаганини билдирди.

Ўз навбатида Путин музокаралар давомида томонлармуросага келганини маълум қилди.

Маълумки, Трамп сайловолди кампанияси чоғида асосаникки масалани ҳал этишини даъво қилиб чиққан эди: Биринчиси – дунёда Американинг етакчилигини таъминлашбўлса, иккинчиси – урушларни тўхтатишдир.

Трамп урушларни тўхтатиш масаласида Ҳиндистон-Покистон ва Озарбайжон-Арманистон ўртасидагикелишмовчиликларни бартараф этиш орқали олдинга қадам ташлай олди. Бу билан у Нобел мукофотини олиш орзусигаҳам эришмоқчи. Қолаверса, Америка шу пайтгача ўзи тўлаб келган уруш харажатларини бошқа давлатларга юкламоқчи. Масалан, у Европадан Украина урушида ишлатилганАмерика қуролларини сотиб олишни талаб қилмоқда.

Трамп маъмурияти Американинг дунёда биринчи давлат мақомини сақлаб қолиш мақсадида ўзи учун тўртта асосийдушманни белгилаб олган. Улар: Хитой, Европа, Россия ваИсломдир.

Трамп ҳокимиятга келганидан бери Хитой рақобатинипасайтириш учун бир қатор чоралар кўрди. У Хитойниҳарбий иттифоқлар билан ўраб олиб, сиёсий жиҳатдан Ҳиндистон, Япония ва Жанубий Корея билан сиқувга олди. Шунингдек Тайвандаги кескинликни оширди ва божхона тарифларни ошириш орқали иқтисодий босим ўтказди. Айни пайтда у Россияни келишувга тортиш орқали Хитойдан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Америка сиёсати бу йўналишда аниқ муваффақиятга эришмаган бўлса-да Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув ушбу мақсад сари ташланган қадам бўлди.

Трамп маъмурияти Европа ва Россия масаласида ҳам бирқанча муваффақиятларга эришди. Украина уруши Европа ваРоссия ўртасида душманликнинг мисли кўрилмагандаражада кучайишига олиб келди. Европа нефт ва газни Россиядан олиш ўрнига Америкадан импорт қила бошлади. Шунингдек, уруш баҳонасида Европа давлатлари НАТОгатўловларни оширди. Буларнинг барчасини Америка Россияни Украинадаги урушга тортаётган пайтда режалаштирган эди. Шу боис Трамп маъмуриятиРоссиянинг халқаро обрўсини вақтинча тиклаш орқали Европага нисбатан таҳдидни сақлаб қолиш ва имкон қадарХитойдан узоқлаштиришни мақсад қилмоқда.

Американинг Исломга қарши курашига тўхталадиган бўлсак, у мусулмон мамлакатларидаги хоин ҳукмдорларданунумли фойдаланмоқда. Ҳозирда АҚШ Яқин Шарқнияҳудий вужуди учун хавфсиз ҳудудга айлантириб, у ердагиқуролли кучларни йўқ қилиш устида ишламоқда. Бунингучун яҳудий босқинчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Исломий ўлкаларнинг хоин ҳукмдорларини яҳудий вужуди билан дипломатик алоқалар ўрнатишгамажбур қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Трамп ва Путин ўртасидагиучрашувда Украина урушини тугатиш бўйича маълум бирдаражада муросага эришилди, дейиш мумкин. Эҳтимол, кейинги музокаралар Украина ҳудудини тақсимлаш бўйичабўлиши мумкин. Аниқроғи, Қрим, Донецк ва Луганск вилоятларини Россия таркибида қолдириб, руслар қолганҳудудлардан чиқиб кетиши бўйича келишув бўлади. Айни пайтда, Россия Украинадан НАТОга киришдан бош тортишни талаб қилмоқда. Демак, Украина уруши Европа ваУкраинанинг йўқотишларига сабаб бўлган бўлса-да, бироқ АҚШ манфаатларининг рўёбга чиқиши учун кенг йўл очди. Россия эса ўз позициясини сақлаб қолишга ҳаракатқилмоқда.

Афсуски, халқаро майдонда “Ислом давлати”нингйўқлиги туфайли дунёда капитализмнинг зулми, адолатсизлиги ва такаббурлиги ҳукм сурмоқда. Дунёаҳолиси мусулмонлар етакчилигига, адолатга ва бунингнатижасида юзага келадиган фаровон ҳаётга ташналигича қолмоқда.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

NO COMMENTS