بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эрон Ҳизбининг қуролсизлантирилиши ва Ливан ҳокимиятининг бу жараёндаги ўрни
Маълумки, 2024 йил 27 ноябр куни яҳудий вужуди билан Ливан режими ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув имзоланган. АҚШнинг бевосита мутасаддийлиги остида амалга оширилган мазкур келишув Эроннинг Ливандаги Ҳизби ҳамда ўша ердаги бошқа Фаластин қаршилик ҳаракатларини қуролсизлантириш учун сиёсий асос яратди. Бу қадам АҚШнинг «тинчлик»ка муҳаббатидан эмас, балки яҳудий вужудининг хавфсизлигини таъминлаш, айниқса, «Ақсо тўфони» воқеаларидан кейин мусулмонларнинг унга қарши курашишга доир қолган ҳар қандай имкониятини бутунлай йўқ қилиш мақсадида қўйилди. Келишув, аслида, Америка раҳбарлигидаги стратегик хавфсизлик битимининг бир қисми бўлиб, у орқали минтақавий вазиятни келгуси босқичда АҚШ манфаатларига мос равишда қайта йўналтириш мақсад қилинган. Аввалги йилларда бўлгани каби, бугунги воқелик ҳам шу манфаатларга мувофиқ шакллантирилмоқда. Дарҳақиқат, ушбу ҳужжат Америкага тааллуқли бўлиб, унинг ижроси Ливан томонидан таъминланиши шарт этилган. Ливан президенти 2025 йил 8 август куни «Al-Hadath» телеканалига берган интервьюсида буни қуйидагича ифода этди: «Америка ҳужжатини амалга ошириш учун Сурия ва Исроилнинг розилиги, шунингдек, Америка ва Франциянинг кафолатлари талаб қилинади».
Маълумки, Эрон АҚШ орбитасида ҳаракат қилади. Шу боис, мазкур «ҳужжат» Эронга узоқ йиллар хизмат қилиб келган Эрон Ҳизбига нисбатан қуйидагиларни назарда тутади: Эроннинг Ливан, Сурия ва бошқа минтақалардаги сиёсатини минтақавий кучлар мувозанати доирасида қайта йўналтириш ҳамда Эрон Ҳизбини сиёсий партияга айлантириб, оғир қуроллардан маҳрум этиш. АҚШ вакили Том Барак бу ҳақда очиқ-ойдин баёнот берган. Ушбу ёндашув АҚШнинг минтақавий манфаатлари ҳамда «минтақа яратиш стратегияси»га мутлақо уйғун. У яҳудий вужудини сақлаб қолиш, у билан нормаллашув жараёнини бошлаш ва интеграция орқали уни минтақанинг таркибий қисмига айлантиришга қаратилган. Ҳолбуки, яҳудий вужуди мусулмонлар ерларини ишғол этган босқинчи ҳисобланади. Вақт қанча ўтмасин, ишғол қанча узоқ давом этмасин, шунингдек, дунёнинг йирик ёки қудратли давлатлари ушбу вужудни тан олган бўлса ҳам, ёхуд мусулмон диёрларидаги хиёнаткор ҳукмдорлар уни қабул қилса ҳам, мусулмонларнинг бу ерлардаги ҳақ-ҳуқуқи ҳеч қачон йўқолмайди.
Ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув таҳлил этилса, унда Ливандаги Эрон ҳизбини дарҳол қуролсизлантириш ҳақида аниқ ва очиқ баён йўқ экани, аксинча, бу жараённи босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутувчи қатор бандлар мавжудлиги кўринади. Шундай бандлардан бири Литани дарёсидан жанубда қурол фақат Ливан давлати ихтиёрида бўлиши шартлигини белгилаган банддир. Бундан ташқари, саккиз ойдан ортиқ муддат ўтгач, қуролнинг фақат давлат қўлида бўлиши масаласини муҳокама этиш мақсадида Ливан вазирлар маҳкамаси мажлиси чақирилгани ҳам эътиборга лойиқ. Шунингдек, яҳудий вужуди келишув шартларини бузган ҳолда Литани дарёсидан жанубдаги барча нуқталардан тўлиқ чиқиб кетмагани, шу билан бирга Ливаннинг турли ҳудудларида аҳолига нисбатан тажовузлар уюштиргани кузатилмоқда. Шулардан келиб чиқиб, яҳудий вужуди асосан Ливандаги сиёсий кучлар ўртасидаги ички бўлинишни мустаҳкамлашга интилмоқда, деган аниқ хулосага келиш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг турли қатламлари ўртасида низо ва парокандаликни кучайтиради.
Шунга кўра, авваламбор Ливан аҳли ва умуман барча мусулмонлар қуйидагиларни очиқ-ойдин англаб етишлари лозим:
- Мусулмонларнинг яҳудий вужудига қарши курашиш учун қуролга эга бўлиши масаласи, аввало, исломий масаладир. Бу борада ҳукм чиқариш ҳуқуқи фақат Исломга тегишли; на Американинг, на яҳудийларнинг, на қўлидан ҳеч нарса келмайдиган, сохтакор БМТга қарашли халқаро қонуннинг бундай ҳуқуқи мавжуд эмас. Бу масалага ҳеч қачон тоифавий ёки мазҳабпарастлик манфаатлари аралашмаслиги керак.
- Умматнинг бурчи куч ва қудрат соҳибларини сафарбар этиб, юртни нажас яҳудийлардан поклаш ҳамда мусулмонларга қарши амалга оширилаётган геноцидга барҳам беришдир. Қуролдан булардан бошқа ҳар қандай мақсадда фойдаланиш, айниқса, Ливан ва Сурияда кузатилганидек, уни мусулмонларга қарши ишлатиш мутлақо ҳаромдир; бундай иш Аллоҳга, Унинг Росулига, динига ва мусулмонларга хиёнатдир.
- Ҳозирда мусулмон юртлари ҳукмдорлари армияларни ҳаракатга келтиришга ҳамда Ғазо ва Фаластиндаги мусулмонларни геноциддан қутқаришга тўсқинлик қилаётган экан, мусулмонлар зиммасига Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилаётган ўз ораларидаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан иборат фарзандлари билан ҳамкорлик қилиш ва уларга нусрат-ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланади. Зеро, ушбу оммавий ҳалокатга фақат Халифалик давлати қарши тура олади: у яҳудий вужудига якун ясаб, уни куч-қувват, зулм ва жиноят билан таъминлаб турган барча арқонларни узади. Шояд Аллоҳ Таоло бу буюк вазифа бажарилиши учун унинг барпо этилишига замин тайёрлаётган бўлса. Шунда Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқаради. Саҳиҳи Бухорий ва Саҳиҳи Муслимда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حتَّى تُقَاتِلُوا اليَهُودَ، حتَّى يَقُولَ الحَجَرُ وَرَاءَهُ اليَهُودِيُّ: يَا مُسْلِمُ، هَذَا يَهُودِيٌّ وَرَائِي فَاقْتُلْهُ»
«Сизлар яҳудийларга қарши жанг бошлаб, ҳатто тоғу тош ҳам тилга кириб, эй мусулмон, мана, ортида яҳудий турибди, кел уни ўлдир, демагунича қиёмат қоим бўлмайди».
- Аҳвол шундай экан, мусулмонлар учун яҳудий вужуди билан – айниқса, у мусулмонларга қарши энг оғир ва ёвуз жиноятларни содир этаётган, Ғазодаги фожиали манзара бутун дунё кўз ўнгида турган бир пайтда – тинчлик муносабатларини ўрнатиш мутлақо жоиз эмас. Бунинг ягона изоҳи шундаки, тинчлик шартларини доимо ғолиб томон белгилайди ва у мағлубиятга кўнган мусулмонларга ўз шартларини мажбурий тарзда юклайди.
- Қурол фақат давлат қўлида бўлишига оид ҳукумат қарорига Эроннинг Ливандаги Шиа Иккилиги ҳамда ҳизби томонидан кўрсатилган реакция заиф бўлди: таҳдидлар асосан куч ишлатиш ва пикетлар уюштириш тўғрисидаги тинимсиз, мантиққа тўғри келмайдиган баёнотлар билан чекланди. Бироқ амалий сиёсий қадам ташланмади; масалан, ҳукумат таркибидан чиқиш ёки Шиа Иккилиги вакилларининг истеъфосини эълон қилиш каби чоралар кўрилмади. Бу ҳолат ушбу позиция қурол масаласига эмас, балки келгуси босқичда ҳокимият имтиёзларини қўлга киритиш учун савдолашув ва музокарага киришга қаратилганини яққол кўрсатади. Шу боис, Ливан аҳли ҳушёр бўлиб, қайси тараф бўлишидан қатъий назар, ҳокимият манфаатларини кўзлаётган кучлар ўйинининг қурбонига айланмаслиги лозим. Чунки бундай сиёсий манзара 2005 йилдан буён қайта-қайта такрорланиб, оммани зада қилиб, зериктириб келмоқда.
- Ўзини «этник озчилик» деб аташга рози бўлганлар мусулмонлар сафида туриб, уларнинг масалаларига шерик бўлиши, душман сафларига қўшилиб кетмаслиги шарт. Чунки Ислом уларни икром этиб, Ислом давлати фуқароси сифатида тан олади; уларга мусулмонлар билан тенг ҳуқуқ ва адолатни кафолатлайди, шунингдек, улар зиммасига мусулмонларники каби мажбуриятларни юклайди. Ислом Ғарбдан фарқли ўлароқ, уларни «этник озчилик» деб атамаган. Улар яхши билиб қўйсинлар: агар душман томонини танласалар, Умматга қарши бошқалардан ёрдам сўраганлар ҳукмида бўладилар.
Хулоса тариқасида, Ливандаги мусулмонларни шунга даъват қиламизки, улар босқинчи яҳудий вужудини мустаҳкамлаш, Умматнинг қолган куч-қудратини ҳам йўқ қилиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлидаги ҳаракатларга тўсиқ қўйишни кўзлаган ҳар қандай найрангни рад этсинлар. Қалбларида шунга аниқ ишонч бўлсинки, бу оғир ҳолат барча жиҳатдан фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилмагунича тўлиқ ҳал этилмайди. Халифаликкина мусулмон ўлкаларини бирлаштиради, босиб олинган ерларимизни озод қилади. Шу боис сизга йўллаган даъватимиз қуйидагича: биз билан бир сафда ҳаракат қилиб, Халифалик давлатини барпо этишда ҳамкорлик қилинг, чунки ушбу давлат армияларни ягона байроқ бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ» байроғи ҳамда
﴿وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن قُوَّةٖ﴾
«Уларга қарши қўлингиздан келганча куч-қудрат тайёрланглар» [Анфол 60]
шиори остида жамлайди. Халифалик албатта келади. Зеро, у Умматнинг сиёсий даврларида золим тузумдан кейин келадиган охирги босқич бўлиб, бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ башорат берганлар:
«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ»
«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар A сукутга чўмдилар».
Шу боис, Халифаликнинг аскарлари ва шаҳидларидан бўлинглар, рақиблар қўлидаги воситага айланманглар.
Ҳизб ут-Таҳрир 16 Сафар 1447ҳ
Ливан вилояти 10 август 2025м