Австралиянинг Фаластинни шартли равишда тан олиши мазлумлар учун ғалаба эмас, балки яҳудий вужудига геноциди учун берилган мукофотдир

0
35

Матбуот баёноти

Австралиянинг Фаластинни шартли равишда тан олиши мазлумлар учун ғалаба эмас, балки яҳудий вужудига геноциди учун берилган мукофотдир

Бош вазир Энтони Албаниз Австралиянинг Фаластин давлатини расман тан олишга тайёрлигини билдирди. Қарорни қабул қилишдан олдин у Маҳмуд Аббос ва Биньямин Нетаняху билан шахсан телефон орқали мулоқот қилиб, гўё ўнлаб йиллар давом этган жиноятлар учун масъул жинояткорлардан олдиндан розилик олишга уринди.

Яқиндаги баёнотида Албаниз Фаластин давлатини расман тан олиш қуйидаги шартларга боғлиқлигини таъкидлади: босқинчиликни ҳам эътироф этиш билан бирга Фаластинни тан олиш; якуний чегараларни расман қабул қилиш; келгуси Фаластин давлатини тўлиқ қуролсизлантириш; Ҳамас ҳамда шу каби барча қаршилик ҳаракатларига бутунлай барҳам бериш.

Австралия ҳукуматининг бу таклифи шубҳасиз яҳудий вужудини содир этган геноциди учун мукофотлашдан бошқа нарса эмас. Таклиф этилаётган «Фаластин давлати» эса ўзини ҳимоя қилиш қобилиятидан маҳрум, ишғол этилган ерларидан воз кечишга мажбур, раҳбарни танлашда Ғарб давлатлари васийлиги остида қолган ва ёвуз, жинояткор вужуд билан муносабатларни нормаллаштиришдан ўзга чораси қолмаган ғовак, сохта «давлат» бўлади, холос.

Шунингдек, бу адолат мезонлари эмас, аксинча, икки йилга яқин вақтдан бери давом этаётган геноциддан сўнг яҳудий вужуди ва АҚШ кўзлаётган мақсадларнинг айнан ўзидир. Шу тариқа Австралия босқинчи вужуд жанговар йўл билан амалга ошира олмаган ишни Фаластин маъмуриятининг дипломатик таслимияти орқали таъминлашга ёрдам бермоқчи. Улар геноцид калтагидан кейин «Фаластин давлати» деган эртак орқали алдаш билан мақсадларига эришиш умидида.

Энг ғалати томони шундаки, Австралия Фаластин давлатини тан олиш ниятини эълон қилар экан, фаластинликларнинг ўзини тан олишни истамаяпти. Австралия ҳукуматининг инсонийликдан воз кечиш ва жабрланувчини айблашга асосланган бугунги сиёсати фаластинликларнинг азоб-уқубатларига кўз юмди, босқинчининг жиноятларини эса мутлақо жазосиз қолдирди. Австралия Фаластинни тан олишга фақат фаластинликларнинг кўпчилиги ўлдирилган ёки қочқинга айлантирилганидан кейин, яъни тан олиниши мумкин бўлган ҳеч нарса қолмаган пайтдагина ҳаракат қилди.

Бутун дунё ҳақиқатан ҳам даҳшатда. Зеро босқинчи вужуд ҳозир Фаластинда «сўнгги ечим»ни амалга ошириш арафасида турибди. Австралия эса жиноятдаги ҳамкорлигини гўё яшириш учун шошилинч қадамлар ташламоқда. Аммо бу фақат ўз айбини янада фош этмоқда. Сионист-Ғарбий иттифоқ бутун дунё олдида фош бўлди, ҳеч қандай нутқ ёки рамзий ишора унинг ҳақиқий, жирканч башарасини яшира олмайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги

матбуот бўлими

 

NO COMMENTS