Матбуот баёноти
Яҳудий вужудини ҳалокатдан на Богота баённомаси, на Нью-Йорк баённомаси қутқара олади!
Ғазода қирғин ва очлик сиёсати бутун ваҳшийлиги билан дунё ҳамжамиятининг кўз ўнгида давом этаётган бир пайтда, Туркия мамлакат ичида кучайиб бораётган жамоатчилик норозиликларига фақат расмий ва юзаки чоралар билан жавоб бериб келмоқда. У 15–16 июл кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида Гаага гуруҳи тайёрлаган баённомага дастлаб имзо чекмади. Аммо эътирозлар кучайганидан сўнг, Туркия ташқи ишлар вазирлиги мазкур баённомани 20 сентябргача имзолаш мумкинлигини маълум қилди. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан БМТнинг денгиз ҳуқуқи конвенциясига нисбатан айрим эътирозлар борлигини таъкидлади. Бироқ, Туркия баённомага – айрим эътирозлар билан бўлса ҳам – имзо қўйишга мажбур бўлди.
Шубҳасиз, халқаро тизимнинг обрўсини сақлаб қолиш мақсадида учинчи дунё давлатлари томонидан ташкил этилган Гаага гуруҳининг ушбу баённомаси, аслида, амалий кучга эга бўлмаган, ҳақиқий ҳаётда татбиқ этиб бўлмайдиган қуруқ бир ҳужжат, холос. Унинг ҳеч қандай мажбурловчи таъсири йўқ. Бироқ Туркия икки ҳафта ўтгач, мажбурий равишда унга имзо чекиши турк ташқи сиёсатининг қай даражада бўйсунувчан ва мутеъ ҳолга келганини яққол намоён қилди. Бу бўйсунувчанликнинг яна бир ёрқин намунаси Нью-Йорк баённомасига Туркиянинг Европа Иттифоқи, Араб давлатлари Лигаси ва яна ўн олти давлат билан биргаликда имзо қўйганидир. Ушбу баённома орқали Ғазодаги мужоҳидлардан қуролларини ташлаш, Ғазони тарк этиш ва ҳокимиятни Аббоснинг хоин маъмуриятига топшириш талаб қилинди. Ҳатто Франция ташқи ишлар вазири Жан Ноэл Баро қуйидагича баёнот берди: «Араб давлатлари ва Яқин Шарқ мамлакатларининг Ҳамасни ва 7 октябр воқеаларини қоралаб, Ҳамасни қурол ташлашга ва Фаластин ҳокимиятидан воз кечишга чақиришлари, шунингдек, келажакда Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ниятини очиқ билдиришлари – бу биринчи марта бўлмоқда». Гаага гуруҳи баённомаси Американинг минтақамиздаги ҳукмдор тузумларни мустамлакачи васийлар сифатида ишлатишини янада яққол намоён қилди. Кейинги эътирозлардан сўнг, Туркия баённомага имзо қўйишга мажбур бўлди. Бироқ қурол ташлаш ҳақидаги моддага «қуроллар ташлансин, аммо бу фақат икки давлат ечими асосида ёки фаластинлик фракциялар ўзаро ярашгач амалга ошсин», деган шарт қўйди. Ҳолбуки, хиёнатларнинг энг каттаси айнан шу «икки давлат барпо этиш» деган эртакдир. Қолаверса, айтишларича, сентябр ойидаги БМТ йиғилишида бир қатор давлатлар «Фаластин давлатини» тан олишини эълон қилади. Лекин 1967 йилги чегараларни тан олиб, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган ҳолда «мустақил Фаластин» тузилиши ҳақидаги гаплар очиқдан-очиқ алдаш ва мусулмонларнинг туйғуси билан ўйнашишдир, бундан бошқа нарса эмас.
Ҳақиқат шуки, яҳудий вужуди ҳалигача Ғазо ботқоғидан қутула олмади ва юз минглаб бегуноҳ мусулмонларнинг қони билан қўлга киритилган ва кутилган ғалаба таъмини ҳануз тота олмади. Ҳатто унинг хўжайини Америка ва минтақадаги хиёнаткор ҳукмдорлар ҳам уни бу хорликдан қутқара олишмади. Ғазода очлик, қашшоқлик, ҳимоясизлик ва ёлғизликка ташлаб қўйилган биродарларимизга бир қултум сув ҳам етказа олмаган хиёнаткор ҳукмдорлар куну-тун кофир Ғарб давлатлари ва уларнинг ифлос ишларини амалга ошираётган яҳудий вужудидан иборат хўжайинларининг манфаатларини ҳимоя қилиш билан банд. Аммо қанча уринишмасин, бу улар учун фақат надомат бўлиб қолади; Аллоҳнинг ёрдами билан бу дунёда мағлуб бўлиб, охиратда қаттиқ азобга дучор бўладилар.
﴿وَإِذَا رَأَيۡتَهُمۡ تُعۡجِبُكَ أَجۡسَامُهُمۡۖ وَإِن يَقُولُواْ تَسۡمَعۡ لِقَوۡلِهِمۡۖ كَأَنَّهُمۡ خُشُبٞ مُّسَنَّدَةٞۖ يَحۡسَبُونَ كُلَّ صَيۡحَةٍ عَلَيۡهِمۡۚ هُمُ ٱلۡعَدُوُّ فَٱحۡذَرۡهُمۡۚ قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ﴾
«Қачон сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Қандай адашмоқдалар-а!» [Мунафиқун 4]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Туркия вилоятидаги
матбуот бўлими