Қачон томирларда қонлар қайнайди? Қачон ҳар қандай тажовузга чек қўйилиб, душманларнинг қўллари кесилади?!

0
18

Матбуот баёноти

Қачон томирларда қонлар қайнайди? Қачон ҳар қандай тажовузга чек қўйилиб, душманларнинг қўллари кесилади?!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 23 июль куни яҳудий вужудининг Ғазо секторига қарши тажовузи натижасида ҳалок бўлган ва яраланганлар сони бўйича навбатдаги кунлик ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, сўнгги 24 соат ичида Ғазо шифохоналарига 113 нафар шаҳид ва 534 нафар ярадор олиб келинган. Шу тариқа, 2025 йил 18 мартдан мазкур ҳисобот санасигача шаҳидлар сони 8363 нафарга, яраланганлар сони эса 31004 нафарга етди. 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузлар мобайнида эса умумий ҳисобда Ғазо аҳолисидан 59219 нафар шаҳид ва 143045 нафар ярадор қайд этилди.

2025 йил 24 июль, чоршанба куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги очлик ва озиқ-овқат танқислиги кризиси натижасида сўнгги 24 соат ичида яна 10 киши вафот этганини маълум қилди. Бу билан кризис бошланганидан буён ҳалок бўлганлар сони 111 нафарга етди. Тиббий манбаларнинг маълум қилишича, сўнгги уч кун ичида айнан очлик ва озиқ-овқат танқислиги сабаб 21 нафар бола вафот этган. Маълумотларга кўра, болаларнинг айримлари ўз чодир ёки уйларида ҳаётдан кўз юммоқда, улар на шифохонага етказилмоқда, на ўлими ҳақида бирор киши хабар топмоқда. Шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг босиб олинган Фаластин ҳудудидаги вакили Рик Пепперкорн, биргина июль ойи давомида 5100 бола озиқ-овқат танқислиги оқибатидаги касалликлар учун махсус даволаш дастурларига қабул қилинганини, улардан 800 нафар бола оғир озуқа етишмаслигидан азият чекаётганини маълум қилди.

Жинояткор яҳудий вужуди Ғазо аҳлига нисбатан тажовузини бомбардимон қилиш, қирғин, қамал ва очарчиликка маҳкум этиш каби барча йўл ва воситалар билан давом эттирмоқда. Унинг мақсади бутун аҳолини оммавий қирғин орқали йўқ қилишдир. Чунки у на аёлларни, на болаларни аямоқда. Аксинча, айнан шу заиф қатламларни қасддан нишонга олиб, Ғазо аҳлининг иродасини синдириш ва уларни таслим бўлиб, тиз чўкишга мажбур қилмоқчи.

Бизга даҳшатли маълумотлар етиб келмоқда. Масалан, ЮНИСЕФнинг ижроия директори маълум қилишича, сув тақсимлаш нуқтасида навбат кутаётган болалардан етти нафари ўлдирилган. Унинг таъкидлашича, бу воқеадан бир неча кун аввал ҳам озиқ-овқат ёрдамини кутаётган болалар ва аёллар ўлдирилган. Ҳа, Ғазодаги аҳвол шу даражага етдики, у ердаги фарзандларимиз қутурган ва жиловсиз душман томонидан аёвсиз ва совуққонлик билан қириб ташланмоқда. Умматнинг куч-қудрат эгалари эса, гўё қонлари томирларида музлаб қолгандек, ҳануз қимирламаяпти!

Эй Ислом Уммати фарзандлари!

Нега мурдалар каби қимир этмаяпсиз?! Биродарларингиз ёрдам сўраб чақирмоқда, сиз эса нима қиляпсиз?! Фақат дуо билан кифояланмоқчимисиз?! Ожизмисиз ёки ҳаёт лаззатига берилиб, ўлимдан қўрқяпсизми?! Динингизга бўлган муҳаббатингиз қаерда қолди?! Шаҳидликка бўлган соғинчингиз қайда?! Ёки нусрат ёки шаҳидлик каби улуғ неъматларнинг ҳар иккисидан ҳам юз ўгирдингизми?! Эй Аллоҳ томонидан инсоният учун чиқарилган энг яхши Уммат фарзандлари! Наҳотки қирғин ва азоб-уқубат манзараларига кўникиб, ёрдам беришдан четда чиқиб, ожизларга айланиб қолган бўлсангиз?! Наҳотки сизда холис ва соф ниятли инсонларга хос ғайрат ва ор-номус туйғулари жонланмаса?! Бас, бир тану, бир жон бўлиб қўзғалинг ва бу жинояткорларнинг илдизини кесиб, мазлумларни ёрдамсиз қолдирманг!

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти, бутун Уммат фарзандларидан қатъий талаб қиламиз: бу геноцидни тўхтатиш, Ғазо аҳлига нисбатан қўлланаётган, уларни ҳалок қилаётган очарчилик сиёсатини бартараф этишга, дарёдек оқаётган қонларни тўхтатиш ва Ғазо аҳлига ёмонлик билан узатилган душман қўлларини кесиб ташлашга қодир бўлганларни ҳаракатга унданг! Биз барчангизни ўз халқини ҳимоя қиладиган, Умматга хавфсизлик ва хотиржамликни таъминлайдиган, душман қалбига қўрқув ва даҳшат соладиган халифани сайлаш учун ҳаракат қилишга чақирамиз. Ана шунда, душманлар ушбу Уммат фарзандларидан бирортасига тажовуз қилишни ҳатто ўйлашга ҳам журъат қила олмайди!

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

NO COMMENTS