Эй Азҳар уламолари! Агар ҳақ сўзни бугун айтмасангиз, у ҳолда қачон айтасиз?!

16
0

Матбуот баёноти

Эй Азҳар уламолари! Агар ҳақ сўзни бугун айтмасангиз, у ҳолда қачон айтасиз?!

Ғазода яҳудийлар томонидан содир этилаётган қатли ом тобора авж олмоқда. Болалар, аёллар ва эркаклар озуқа, дори-дармон ва ҳатто сувдан маҳрум қилинмоқда. Шундай бир пайтда, Азҳар «жинояткор яҳудий вужуди» томонидан амалга оширилаётган «очлик жинояти»ни қоралаб баёнот чиқарди. Аммо бу баёнот кейинчалик ўчириб юборилди! Наҳотки, золимга қарши ҳайқириқ ўчирилса?! Наҳотки, уламолар қатли ом қаршисида сукут сақлашса?! Баёнот инсонпарварлик руҳида бўлиб, унда тирик виждон эгалари, халқаро жамоатчилик ва таъсирга эга кучлар чегараларни очиш ва ёрдам етказиш ишларини зудлик билан йўлга қўйишга чақирилди. Жинояткор яҳудий вужуди аҳолини оч қолдириш жиноятини содир этаётгани фош қилинди ва у геноцид, ёрдамларни тўсиш каби жиноятларда айбланди. Шунингдек, гуманитар ташкилотлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва халқаро муассасалар тезкор равишда чегараларни очиш бўйича чора кўришга чақирилди. Баёнот охирида эса, Аллоҳ Таолодан Ғазо аҳли учун нусрат беришини ва золимлардан уларнинг ҳақларини қайта олиб беришини сўраб дуо қилинди.

Лекин баёнотда энг муҳим шаръий вазифа, масаланинг асл жавҳари тилга олинмаган. Гап шундаки, Азҳар каби юксак минбардан армияларни ҳаракатга келишга чақириш, яҳудий вужудини темир ва ўт билан ҳимоя қилаётган режимларни ағдаришга даъват этиш ҳамда ана шу чегараларни ёпиб қўйган, озиқ-овқатни тўсиб турган ва яҳудийлар билан тил бириктираётган ҳукмдорнинг юзига ҳақ сўзни қўрқмасдан айтиш вожиб эди.

Дарҳақиқат, баёнот шаръий бурчдан воз кечиб, заиф ва таъсирсиз инсонпарвар матнга айлантирилди. Унда халқаро тизимдан ёрдам сўралмоқда, яъни мусулмонларни қонга ботирган уруш жиноятчиларидан нажот изланяпти. Ҳолбуки, мусулмонларнинг ўзларида ҳам армия, қурол-аслаҳа ва иймон етарли. Энг муҳими, уларда мазлумларни ҳимоя қилишни вожиб қиладиган шариат мавжуд.

Азҳар ҳақни яширмасдан, уни очиқ баён қилиши лозим эди. Чунки раббоний уламолар фақат мусибатларни тасвирлаш билан кифояланмайдилар, балки ҳақни қатъият билан айтадилар, жиноятни ўз номи билан жиноят дейдилар, тил бириктирувчиларни фош этадилар ва мункарни ўзгартиришга очиқ даъват қиладилар.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими аъзолари, қуйидагиларни қатъиян таъкидлаймиз:

Миср режими Ғазо аҳлига қарши содир этилаётган очлик жиноятида тўлиқ шерик ҳисобланади. У Ғазога ҳамдардлик билдирувчи карвонларни ўз ҳудудидан ўтишидан тўсяпти, Рафаҳ чегарасини ёпиб қўйиб, ёрдам қўлини чўзганларни ҳибсга олмоқда ва улар учун барча йўлларни торайтириб ташламоқда.

Миср режими ҳақида сукут сақлаш ёки унга кўз юмиш очиқ тил бириктирувдир. Уни ва унинг хўжайинларини фош этмайдиган баёнотлар эса насиҳат тўни кийдирилган хиёнатдир.

Шу ўрида биз Азҳар уламоларидан, хусусан унинг шайхидан, талаб қиламиз: агар чиндан ҳам Ғазо аҳли қонига қайғураётган бўлса, у ҳолда, бу қўрқоқлик қамали қаршисида ҳақ позициясини эгалласин ва Азҳар масжидининг минбаридан ҳақ сўзни очиқ ва баланд овозда бундай эълон этсин: «Ғазога ёрдам беришни тўсиб келаётган режим гуноҳкордир, бас, уни ағдариш шарт ва унга қарши чиқиш фарздир. Қўлга қурол олиб, Ғазо аҳлига нусрат-ёрдам бериш мусулмон армияларининг бурчидир. Бу ҳақда сукут сақлаган ҳар бир шахс ҳақни яширувчи ва жиноятга шерикдир».

Сўзимиз ниҳоясида, биз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга бўлган даъватимизни яна бир бор такрорлаймиз. Чунки айнан шу Халифаликкина Исломни тўлиқ татбиқ этади, армияларни ҳаракатга келтиради, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлайди ва Ақсо масжиди билан бирга бутун Фаластинни озод қилади.

Биз Кинона юрти армиясини ушбу буюк шаръий вожибни адо этиш йўлида биз билан бирга ҳаракат қилишга чақирамиз. Шоядки, Аллоҳ таоло уларни қабул қилиб, ўтган гуноҳларини мағфират қилса. Ана шунда улар Ислом динининг ҳақиқий ансорларига айланадилар.

Аллоҳим, тезроқ Халифаликни барпо этишимизга ёрдам бер, Мисрни Халифалик давлатининг таянчига, Миср армиясини унинг ансорларига айлантир!

﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                                           [Нисо 75]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here