Туркиядаги мусулмонлар сўзни ўз мухотабига етказиш учун юришга чиқди

27
0

Туркиядаги мусулмонлар сўзни ўз мухотабига етказиш учун юришга чиқди

27 июл, якшанба куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида “kokludegisim” томонидан уюштирилган Ғазони қўллаб-қувватлаш мақсадида “сўзни ўз мухотабига етказишга тайёрмисиз?” номли юриш бўлиб ўтди. Иштирокчилар ҳукмрон “Адолат ва Тараққиёт” партияси қароргоҳи ва президент маъмурияти биносигача юриб боришди.

Ғазода 21 ойдан бери давом этиб келаётган қирғинлар ва ишғолдан азият чекаётган ночор мусулмонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган юришда Туркиянинг турли бурчакларидан қалби Ғазо деб урган олимлар, жамият раҳбарлари ва сиёсий партиялар бошчилигида минглаб мусулмонлар иштирок этди.

Вилоятлардан келаётганларга полиция ходимлари томонидан турли тўсиқлар қўйилиши ва пойтахтга кириш йўллари қаттиқ назоратга олинишига қарамай, мусулмонлар белгиланган вақтда майдонга тўпланишди. Юриш кучли такбирлар садоси остида “Аскарлар Аксога” шиори билан бошланди. “Адолат ва Тараққиёт” партияси қароргоҳига қисқа масофа қолганда хавфсизлик кучлари томонидан тўхтатилди ва шу ерда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими раҳбари Маҳмуд Кар баёнот берди: “Бас етар! Биз сиздан ҳаракатга келишингизни ва қатъий чора кўришингизни кутяпмиз. Қўлингиздаги куч ва имкониятларни бугун ишлатмасангиз, қачон ишлатасиз?! Бу армиялар очликдан ўлаётган, ўлмаслик учун тупроқ ейишга мажбур бўлаётган, дод-фарёд қилиб, биздан ёрдам кутаётган ғазолик биродарларимиз учун қачон ҳаракатга келади?!”, дейлади баёнотда.

Расмий баёнот ортидан бир қатор олимлар, ёзувчилар, турли жамият раҳбарлари ва фаоллар ҳақ сўзни айтиб, ҳукуматни огоҳлантирдилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here