Суриядаги сўнгги ўзгаришлар

24
0

Суриядаги сўнгги ўзгаришлар

Сурияда Асад режимининг қулаши ортидан Америка минтақада янги стратегияни амалга оширмоқда. Аниқроғи, минтақадаги “ўйинчи”ларнинг ролини ўзгартирмоқда. Масалан, Эрон каби малайларнинг роли – шу пайтгача Сурия ва Ливанда қилган хизматларига қарамай – камайтирилди. Эрон ролининг пасайиши аввалданоқ маълум бўлганлиги сабабли, у яҳудий вужуди ва Америка қаршисида доимо мағлуб томон бўлиб келди. Туркия каби малайларга каттароқ рол берилди. Трампнинг Сурия калити Туркиянинг қўлидалиги ҳақидаги такаббурона баёноти буни тасдиқлаб турибди.

Бироқ Ақсо тўфони бошланганидан бери Ғазода давом этаётган уруш яҳудий вужудининг хавфсизлиги хавф остида эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун Америка бошчилигидаги Ғарб учун “Исроил”ни ҳимоя қилиш халқаро капиталистик тузумни сақлаб қолишнинг бир қисмига айланди. Аммо улар бирлашиб кураш олиб бораётган бўлса ҳам, Ғазода ўзлари кутган ғалабага эриша олмади.

Яҳудий вужуди учун Фаластиндаги Хамас бошчилигидаги Қассам Мужоҳидлари қанчалик хавфли бўлса, Сурия халқи ва у ердаги холис мужоҳидлар ҳам шунчалик хавфлидир. Шунинг учун Америкага таянган яҳудий вужуди Сурияда тартибсизликлар келтириб чиқаришдан доимо манфаатдор.

Сувайдадаги тартибсизлик

Ботил ақидага эга друзлар яшайдиган Сурия жанубидаги Сувайда шаҳрида 13 июл куни бадавий араб қабилалари ва друзлар ўртасида қуролли жанглар юзага келди. Ўт очишни тўхтатиш чақириқлари янграр экан, яҳудий кучлари Сурия хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар уюштирди. Бу ҳужумга тайёр бўлмаган 700дан ортиқ Сурия аскари шаҳид бўлди.

16 июл куни Исроил учоқлари Сурия президенти ва Мудофаа вазирлиги жойлашган биноларни бомбардимон қилди. Яҳудийларнинг очиқ ҳарбий ҳаракатларига қарамай, Сурия муваққат ҳукумати ўт очишни тўхтатиш келишувига содиқлигини сақлаб қолди. Президент Аҳмад Шаръа ўз баёнотида урушдан қўрқмаслигини, бироқ халқнинг манфаатлари бундан юқори эканлигини таъкидлади. АҚШ томонлар ўртасида келишувга эришилганини эълон қилганидан сўнг Сурия қўшинлари Сувайдани тарк этди. Вазиятдан фойдаланиб қолган друзлар бу ҳудудда яшовчи мусулмонларни шафқатсизларча қирғин қилди. Гўдаклар пичоқланди, эркаклар сўйилди, аёллар зўрланди. Мусулмонларнинг уйларига ўт қўйилиб, мол-мулклари талон-тарож қилинди. Ўлдирилган мусулмонларнинг жасадлари шаҳарга кириш жойларда осилиб, ижтимоий тармоқларда пойлашилди. Омон қолган мусулмонлар саҳроларга қочишга мажбур бўлди.

Бадавий қабилаларнинг кучайиши

17 июл куни можаро яна қайта бошланди ва бу сафар воқеалар ривожи ўзгача тус олди. Сурия қўшини Сувайдадан чекингач, Суриядаги мусулмон биродарларининг қирғинига гувоҳ бўлган 42та бадавий қабила қўшма баёнот бериб, друзларга қарши уруш эълон қилди. Дара, Дайр аз-Зор ва бошқа шаҳарлардан бадавий қабилалар оқиб кела бошлади. Улар Сурия ҳукуматини аралашмасликка чақириб, агар тўсқинлик қилса, уларга жиноятчилар сифатида қаралишидан огоҳлантирди. Сувайдада зулм кўрган мусулмонларнинг аҳволи яхшиланмагунча ўзларига қаҳва ичишни ҳаром қилган бу жанговар қабилалар друзларни мағлуб этиб, Сувайда марказигача етиб борди. Друзлар эса йиғлаб-сиқтаб, Ғарбдан ёрдам сўрай бошлади.

Бундай ҳолатни кутмаган АҚШ ва яҳудий вужудининг расмийлари тез-тез баёнотлар бериб, Сурия ҳукуматидан етакчиликни қўлга олишни талаб қилди. Натижада Сурия режими хавфсизликни ҳимоя қилиш баҳонасида Сурия армияси Сувайдага жойлаштирилишини эълон қилди. Хусусан, Сувайдага келаётган қабилаларнинг йўлини тўсиб, ҳудудда жанг қилаётган мужоҳидларни шаҳарни тарк этишга чақирди.

“Сурия режимига ҳужум қилганлар қаршисида бизни кўради” деган Эрдўғон ҳукумати эса, одатдагидек кескин баёнотлардан нарига ўтмади. Бошқача айтганда, у Ғазода бўлгани каби Трампдан бирор ҳаракат бўлишини кутиб ўтирди. Шундай қилиб, Сурия режими ва Туркия ҳукумати саҳродаги бадавий қабилалар кўрсатган жасоратни кўрсатишга журъат эта олмади. Аксинча, Сувайдага кирган Сурия қўшинлари мусулмонларнинг қонини тўккан друзларни жазолаш ўрнига бадавий қабилаларни шаҳардан қувиб чиқариш билан овора бўлди. Душанба куни Ички ишлар вазирлиги 1500 нафар бадавий жангчини шаҳардан эвакуация қилиш учун автобуслар жўнатганини маълум қилди. Бундан ғазабланган қабила бошлиғларидан бири “Агар ҳукумат ўн соат аралашмай турганида, Сувайдани озод қилган бўлар эдик”, деди.

Юқоридагилардан қилинадиган хулоса шуки, Сурия режимига тарихдан сабоқ олишни эслатиш лозим. Куч-қудрат ва азизликни Исломдан бошқа жойлардан излаганларнинг тақдири ҳаммамизга маълум. Шуни тушуниш керакки, Аллоҳга таваккул қилган ва Умматга таянган ҳукумат учун енгиб бўлмайдиган тўсиқ йўқ.

Демак ҳозирда Сурия режими икки танлов олдида турибди. Бири АҚШ ва яҳудий вужуди билан ҳамкорлик ниқоби остида қарамлик ҳаётда яшашни давом эттириш бўлса, иккинчиси Аллоҳга таваккул қилиш ва Умматга таяниш билан мусулмонларни азизликка етаклаш ва Исломни жиҳод орқали дунёга олиб чиқишдир!

مَثَلُ الَّذ۪ينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللّٰهِ اَوْلِيَٓاءَ كَمَثَلِ الْعَنْكَبُوتِۚ اِتَّخَذَتْ بَيْتًاۜ وَاِنَّ اَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنْكَبُوتِۢ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ 

“Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар) (Анкабут: 41).

Мумтоз Мовароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here