Матбуот баёноти
Сувайдода содир бўлаётган қонли воқеалар ташқи кучлар билан боғлиқ ўчоқларнинг қанчалик хавфли эканини аниқ исботлаб, нормаллашув жинояти 14 йил давомидаги қўзғолон қурбонликларини хавф остига қўяётганини яққол тасдиқламоқда
Бир неча кун давом этган қаттиқ ва қонли тўқнашувлар оқибатида юзлаб ака-укаларимиз шаҳид бўлганидан сўнг, чоршанба куни Сурия мудофаа вазирлиги Сувайдо шаҳридан Сурия армияси қўшинларини олиб чиқиш бошланганини эълон қилди. Кутилмаган ва ҳайратомуз тарзда янграган ушбу қарор Америка Сурия ҳукуматидан ўз қўшинларини минтақадан олиб чиқишни талаб қилинганидан ҳамда яҳудий вужуди авиацияси 2025 йил 16 июл чоршанба куни Дамашқда генштаб, мудофаа вазирлиги ҳамда президент саройи атрофини шиддатли тарзда бомбардимон қилганидан сўнг эълон қилинди. Шунингдек, ундан аввал Димашқ ва Даръа атрофларидаги бир қатор ҳудудларда Сувайдога йўл олган Сурия армияси ва хавфсизлик кучларининг ҳарбий нуқталари ва колонналари ҳам бомбардимон қилиниб, кўплаб шаҳидлар ва ярадорлар берилган эди.
Бугун қўзғолон, қочиб кетган жинояткор Башар устидан қозонилган ғалабадан сўнг, беқарорлик ва тақдирий синовлар даврини бошидан кечирмоқда. Бу эса ўз позициямизни ва танланган йўлни жасорат билан қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Чунки қайта-қайта такрорланган хатолар қўзғолоннинг нуфузини заифлаштирди ва мужоҳидлар ўз қони билан эришган буюк ютуқларни йўққа чиқарди. Шунинг учун бу чақириқ – қўзғолон йўлини тўғрилаш ва Аллоҳнинг шариатига қайтишга бўлган чақириқдир.
- «Кетаверинглар, сизлар озодсизлар!», деган умумий афв қарори қўзғолонни хавфли бурилиш нуқтасига олиб келди. Чунки мазкур қарор на қўзғолон аҳли билан маслаҳатлашилган ҳолда ва на ерларни озод қилган ва энг катта қурбонликлар берган мужоҳидларнинг фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинди. Натижада ҳал қилувчи ғалаба имконияти бой берилиб, мамлакатда беқарорлик ва фожиалар эшиги очилди. Бу эса орқага чекинишлар занжирининг фақат бошланиши бўлди. Энг катта чекиниш эса Аллоҳнинг шариатини татбиқ этмаслик орқали Аллоҳнинг ғазабини келтириш бўлди. Бу «Америка ва Ғарбдан қўрқдик» деган пуч баҳона билан қилинди. Ҳолбуки, ана шу кучлар қўзғолоннинг аввалида ҳам, ҳозир ҳам Аллоҳ ва Росулининг ҳамда Шом қўзғолонининг биринчи рақамли душманлари бўлиб қолмоқда.
- Соҳил воқеалари пайтида мужоҳидларга хавфсизлик ўрнатиш имконини тақиқлаш жуда катта масъулиятсизлик бўлди. Бу эса бошқа гуруҳлар учун кенгайиш ва мужоҳидларга қарши жасорат билан чиқиш имкониятини яратиб берди.
- Друзлар масаласига нисбатан бепарво ва енгил муносабат янги маъмуриятнинг жиддий қабул қилмаслик ҳолатини фош қилди. Зеро, маъмурият вакили ҳайдалди, халқаро ҳимоя сўралди ва ҳатто яҳудий вужуди билан алоқалар ўрнатилди. Бу эса ҳеч қандай иккиланишга ўрин қолдирмайдиган очиқ хиёнатдир.
- Бунга қарши берилган жавоблар эса жуда заиф бўлиб, ҳатто яҳудий вужуди билан алоқа ва ҳамкорлик ўрнатган ва шу орқали – энг юмшоқ қилиб айтганда – улкан хиёнат содир этган режимлар олдида бўйсунишгача етиб борди.
- Мустақил сиёсий ироданинг йўқлиги, сиёсий қарорларни Америка кўрсатмалари, режалари ва манфаатларига боғлаш, унинг розилигини излаш ва қарорларига бўйсуниш янги маъмуриятни давлат суверенитети ва мустақил қарор қабул қилишга дахлдор жиддий масалаларда қатъий ва самарали қарор қабул қилиш имкониятидан маҳрум қилди. Бу ҳолат Соҳилда Асад режими қолдиқларига қарши жанглардан сўнг очиқ намоён бўлди ва друзлар масаласида янада яққол кўриниб қолди. Бу мужоҳидларни ҳимоясиз ҳолда қолдирди ҳамда уларнинг кураш ва қурбонликлари ўз мақсадларига етмасдан беҳуда зое бўлишига сабаб бўлди.
- Биз шуни аниқ билишимиз керакки, халқаро кўрсатмаларга бўйсуниш ва Америка ваъдаларидан умид қилиш бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат очиқ-ойдин зиён келтиради. Мана, халқаро кўрсатмалар ва Америка ваъдаларидан умид қилиш бизни яҳудийлар учун осон ўлжа қилиб ташлаб қўйди. Яҳудийлар юзлаб мужоҳид ака-укаларимизни қирмоқда. Биз эса фақат «жавоб бериш ҳуқуқимиз бор» деган ҳолатда қолдик. Бу халқаро кўрсатмалар Сувайдо атрофидаги бадавий қабилаларини ҳам қуролсизлантириб, ҳимоясиз ҳолда интиқомнинг осон ўлжасига айлантириб қўйди.
- Бизнинг ақидамиз муқаддас ҳудудларимизни босиб олган ҳамда Ғазо ва бутун Фаластинда аҳлимизга нисбатан энг жирканч жиноятларни содир этаётган яҳудий вужуди билан муносабатларимизни аниқ белгилаб қўйган. Бу муносабат уруш ва яҳудий вужудининг мавжудлигига қарши курашдан иборат. Умматнинг содиқ фарзандлари билан яҳудийлар ўртасидаги жанг шубҳасиз муқаррардир. Шунинг учун улар билан муносабатларни нормаллаштириш ёки мусулмонларнинг ҳатто бир қарич ерида уларнинг ҳукмронлигини тан олувчи келишувлар тузиш мутлақо ҳаромдир.
Яҳудий вужуди билан бўладиган жанг муқаррардир, ундан қочиб қутулишнинг иложи йўқ. Буни кечиктириш эса фақат янада кўпроқ инсонларнинг қони тўкилиши ва имкониятларнинг исроф бўлишига олиб келади. Шунинг учун ушбу жанг учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этиб, ҳар томонлама тайёргарлик кўришимиз лозим.
Нусрат-ғалабага эришишнинг энг биринчи йўли — иккиланиш ва кечиктиришдан йироқ ҳолда, Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилишда чин ва ҳақиқий садоқатни очиқ эълон қилишдир. Бу иш Америка ёки бошқаларнинг розилиги учун эмас, фақат Аллоҳнинг розилиги ва нусратини истаб қилинади. Агар шундай қилмасак, ҳеч қачон тикланмаймиз ва мамлакатда на хавфсизлик қарор топади, на суверенитет. Биз қўзғолоннинг асосий таянчи бўлган халқ ва унинг содиқ фарзандларига таянишимиз шарт. Чунки қийинчилик ва синов пайтидаги ҳақиқий суянчиғимиз аввало Аллоҳ Таоло, қолаверса мана шу фарзандларимиздир.
﴿وَمَن يَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِ فَهُوَ حَسۡبُهُ﴾
«Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир» [Талоқ 3]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Сурия вилоятидаги
матбуот бўлими