Яҳудий вужуди мисоли шиширилган шер суратидаги бир сичқондир

79
0

Матбуот баёноти

Яҳудий вужуди мисоли шиширилган шер суратидаги бир сичқондир

Уни зўравон ва журъатли қилаётганлар исломий ўлкалардаги хоин ҳукмдорлардир

Маълумки, 2025 йил 13 июн жума тонгида яҳудий вужуди Эронга кутилмаган ҳужум уюштирган эди. Ҳужумда ядровий объектлар ва ҳарбий қароргоҳларни нишонга олди. Натижада кўплаб ҳарбий ва хавфсизлик қўмондонлари, шунингдек, ядро олимлари ҳалок бўлди.

Бу ҳужум Эрон икки ойдан бери Америка билан ўзининг ядровий дастури ҳақида музокаралар олиб бораётган, шу билан бирга яҳудий вужудининг доимий таҳдидлари остида турган бир пайтда содир бўлди. Шунга қарамай, Эрон яҳудий вужудининг ўз мақсадларига етиши ва таҳдидларини амалга оширишини олдини олиш учун ҳеч қандай эҳтиёт чоралари кўрмади!!

Мужоҳидлар Қуддус Тўфони операциясида яҳудий вужудига шармандалик ва ҳақоратни тоттириб қўйгандан кейин, Эрон ўзини эҳтиёт қилгани афзал эди. Чунки яҳудий вужуди унинг Ливандаги партиясига ҳужумлар қилиб, қароргоҳларини портлатган ва раҳбарларини бирма-бир ўлдирган эди. Эрон эса бунга ҳеч қандай қарши ҳаракат қилмади. Кейин яҳудий вужуди Сурияда ҳам Эронни нишонига олиб, хор-зор аҳволда у ердан чиқариб юборди. Энди эса Эрон ўз уйида ҳам ҳужумга учрамоқда ва Ливандаги партиясига қилинган муносабатни ўз юртида ҳам кўрмоқда.

Дарҳақиқат, Эроннинг бир қанча кузир карталари ва катта имкониятлари бор, у осон ютиладиган луқма эмас. Масалан, яҳудий вужудига маълум даражада таъсирли зарбалар бера олди. Лекин унинг муаммоси раҳбариятидадир. Агар Эрон раҳбарлари холис бўлганларида эди, юрт имкониятларини ишга солиб, Қуддус Тўфони операцияси бошланган пайтданоқ яҳудий вужудини зарбага тутган ва уни илдизи билан қўпориб ташлаган бўлур эди. Лекин Эрон бундай қилмади. Балки, Ғазо, Ливан ва кейинчалик Яманни жиноятчи яҳудий вужудига ўлжа бўлишига қўйиб берди. Оқибатда фурсат қўлдан кетди, энди пушаймонликнинг фойдаси қолмади. Чунки Эрон майдонда кофир қўлидаги пиёда-тош сифатида ўйнашга мажбур бўлди, яҳудий вужуди эса исломий ўлкалар марказида қабул қилинган давлатга айланиши кутилмоқда.

Эй мусулмонлар!

Ислом Уммати бошига тушаётган бу аччиқ-аламли ҳолат қалбимизни ҳасрат ва аламга тўлдирмоқда. Аллоҳ пешоналарига хорлик ва шармандалик тамғасини босиб қўйган бу вужуд эса, юртларингизда эркин-бебош юрибди, изғияпти, таҳдид соляпти, мусулмонларни қирғин қилиб, уй-жойларидан қувиб чиқармоқда. Бироқ унинг қаршисида биз айни вужудни кулини кўкка совуриш учун реал ҳаракатга келадиган ҳеч кимни кўрмаяпмиз. Ҳолбуки, яҳудий вужуди картондан ясалган бир арслондир, Аллоҳ яратган махлуқотлари орасида энг қўрқоғидир ва бу ҳақиқатни нафақат биз, ўзи ҳам яхши билади. Кимда-ким бугун Эроннинг жавоб зарбасидан ва Тель-Авив каби шаҳарларга етиб борган ракета ҳужумларидан сўнг яҳудийларнинг аҳволини кўрган бўлса, уларнинг қанчалик заиф эканига амин бўлди. Мана, урушни бир ўзи ҳал қилишдан ожизлигини англаб етган бу вужуд, Америкага ялиниб, ундан ёрдам сўради, шу орқали ҳийла қилиб, уни бевосита урушга тортмоқчи бўлди, шу орқали навбатдаги ботқоқдан ўзини қутқариб чиқаришига умид қилди.

Эй мусулмонлар!

Яҳудий вужудининг бу журъатли башараси – унга кофир Ғарб томонидан кийдирилган бир ниқоб, холос. Мусулмон юртларидаги хоин ва малай ҳукмдорлар эса шундай аҳволдаги бу вужудни сақлаб қолишмоқчи, чунки улар азбаройи тахтда қолиш учун пасткашликка рози бўлишяпти, Эрон ҳукмдорлари ҳам шулар қаторида. Бу ҳукмдорларнинг ҳар бири Уммат душманларига, айниқса, Америкага хизмат қилишда ҳеч нарсасини аямади ва бу билан кофирларга хор, мусулмонларга зўр бўлишди.

Эй мусулмонлар, эй куч-қудрат аҳли!

Шуни яхши билингки, мудом Аллоҳ, Унинг Росули ва мўминларнинг душмани бўлган бу рувайбизалар ҳукмронлиги остида қолаверар экансиз, ҳеч қачон кучли, азиз ва мукаррам бўлолмайсиз. То рошид Халифаликни барпо этмас экансиз, аёллар ва болалар қотили бўлмиш бу душманингиз ер юзидан йўқолмайди, мавжуд бўлиб қолаверади.

Шундай экан, келинг, Ҳизб ут-Таҳрир сизни Аллоҳ Таоло амрига итоат этиб, Аллоҳнинг ансорлари бўлишга чақирмоқда. Жиддий ҳаракат қилинг, бу заиф тахтларни ва бузуқ режимларни ағдариб ташланг, Аллоҳнинг шариатини барпо этиб, юрту аҳлингизни озод этинг, Аллоҳнинг душманларини шайтон васвасасига солиб қўйинг, чунки сиз хайр ва ҳидоят Умматисиз ва шунга лойиқсиз.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг»                                                      [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқ вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here